Олий таълим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2020 йилда


-боб. Олимпиаданинг мақсад ва вазифалари



Download 398,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi398,8 Kb.
#50191
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
02-01-01-102

2-боб. Олимпиаданинг мақсад ва вазифалари 
5. Олимпиаданинг 
мақсади 

талабаларнинг 
ўқув-билиш,
ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини рағбатлантириш; талабаларнинг бўш 
вақтларини унимли ташкил этиш; ёшларнинг ижодкорлик қобилиятларини 
ривожлантириш; иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш учун зарурий 
шароитларни яратиш; ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, 
мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, 


ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал 
салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборат. 
6. Қуйидагилар олимпиаданинг асосий вазифалари ҳисобланади: 
истеъдодли 
талабаларни 
аниқлаш, 
улар 
фаолиятини 
илмий
ва услубий жиҳатдан мувофиқлаштириб бориш, соҳада илғор тажрибаларни 
оммалаштиришда республика ва халқаро тажрибаларни инобатга олиш; 
иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, интеллектуал ўсиши учун 
шароит яратиш; 
талабаларда ўқув фаолиятига ва бўлажак касбига қизиқишни ошириш; 
талабалар учун ўқув машғулотларини ташкиллаштиришда замонавий 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда интерфаол 
усулларни татбиқ этилишини таъминлаш. 
3-боб. Олимпиада ўтказиладиган фанлар 
7. Олимпиада гуманитар, табиий илмий фанлар ҳамда умумкасбий, 
ихтисослик фанлари бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. “Гуманитар
ва табиий-илмий фанлар” блоги бўйича ўтказиладиган олимпиадада 
бакалавриатнинг кундузги бўлим 2-курс талабалари, “Умумкасбий ҳамда 
ихтисослик фанлари” бўйича 3-, 4-ва ундан юқори курс талабалари иштирок 
этади. 
 
4-боб. Олимпиадани ўтказиш босқичлари ва тартиби 
8. Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш икки босқичда: 
а) биринчи босқичи ўқув йилининг апрель ойида барча олий таълим 
муассасаларнинг талабалари учун; 
б) иккинчи босқичи вазирликнинг буйруғи билан белгиланган ўқув 
йилининг май ойида тегишли фанлардан олимпиадани ташкил этиш
ва ўтказишга масъул этиб белгиланган олий таълим муассасаларда 
ўтказилади. 
9. Олимпиаданинг юқори савияда ўтказилишига шахсан олий таълим 
муассаса ректори (филиал директори, ҳарбий олий таълим муассаса 
бошлиғи) масъул ҳисобланади. 
10. Олимпиаданинг 1- ва 2-босқичларини ўтказиш учун олий таълим 
муассасада жамоатчилик асосида Ташкилий қўмита тузилади. Таркиби 
ректор буйруғи билан тасдиқланади ва қуйидаги шахслардан иборат бўлади: 
Ректор (Раис); 
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (Раис ўринбосари); 
Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи (Масъул котиб). 
Аъзолари: 
Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор; 


Ўқув ишлари бўйича проректор; 
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти вакили; 
Факультет деканлари, ОТМнинг етакчи олимлари ва мутахассислари. 
11. Олимпиада ўтказиладиган гуманитар ва табиий-илмий, умумкасбий 
ҳамда ихтисослик фанлар бўйича биринчи босқич топшириқлари фан 
дастурига мос ҳолда, тегишли кафедралар томонидан тест, ёзма иш ёки 
амалий топшириқлар тузилади ва олий таълим муассаса Ташкилий 
қўмитасига топширилади. Мазкур қўмита мавжуд вариантлар асосида янги 
вариантларни тузади. Ташкилий қўмита Вариантлар махфийлигини 
таъминлаган ҳолда Электрон таълимни ривожлантириш марказига тақдим 
этадилар. 
Электрон таълимни ривожлантириш маркази белгиланган фанлардан 
талабаларни онлайн рўйхатдан ўтишлари ҳамда тест ва ёзма ёки ёзма 
топшириқлар электрон тизимини яратади. Барча рўйхатдан ўтган талабалар 
учун республика онлайн фан олимпиадасини ташкиллаштиради. 
12. Олимпиаданинг иккинчи босқичида ҳар бир фандан биринчи 
босқич синов натижалари асосида юқори ўнта ўрини эгалаган талабалар 
иштирок этадилар. Фанлар бўйича топшириқлар фан дастурига мос ҳолда 
Олий таълим муассасалари томонидан онлайн ижодий иш ва суҳбатлар 
ўтказилади. 
13. Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичларида олимпиада 
қатнашчиларининг билимлари иловада келтирилган мезон талаблари асосида 
баҳоланади. 
14. Олимпиаданинг барча босқичлари онлайн тарзда қуйидаги тартибда 
амалга оширилади: 
ижодий, ёзма иш ёки амалий иш тайёрлаш (материалларни юклаш 
орқали); 
тест топшириқларни бажариш (электорн тизим орқали); 
онлайн суҳбат (ёки матн таржима қилиш). 
Ижодий ишни тайёрлаш тартиби ва муддатлари ОТМ томонидан 
белгиланади. 
Олимпиада икки кун давомида ўтказилиши режалаштирилади: 
1-кун: тест синовлари ва ижодий ишлари ҳамда ёзма иш; 
2-кун: онлайн суҳбат. 
Ҳар бир тур вазифаларини бажаришга беш соатгача вақт берилади. 
Ҳар бир тур 100 баллик тизимда Ҳакамлар ҳайъати аъзолари 
томонидан баҳоланади ва тўпланган баҳолар ўртача қиймати ҳисобланиб, 
талабанинг шу турдан олган бали аниқланади. Талабанинг 3 та тур бўйича 
натижаси асосида эгаллаган ўрни белгиланади.
Ҳакамлар ҳайъати 210 ва ундан юқори балл тўплаган талабалар 
орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича I, II, III-ўринларни аниқлайди


ва қайдномани расмийлаштиради. Кейинги ўринлар баллар кетма-кетлигида 
юқоридан пастга қараб аниқланади. 
Агар барча талабаларнинг тўплаган баллари максимал баллнинг 
70 фоизидан (210 балл) кам бўлса, ушбу фан бўйича ғолиб аниқланмади деб 
ҳисобланади. 
15. Олимпиаданинг шаффофлигини таъминлаш масъулияти ОТМ 
ректорлари 
зиммасида 
бўлади. 
Олимпиадани 
ўтказилишини 
мувофиқлаштириш учун вазирлик буйруғи билан “Ташкилий қўмита”
ва жойларда умумий назоратни амалга ошириш учун “масъул вакиллар” 
рўйхати тасдиқланади. 
16. Олимпиаданинг иккинчи босқичини ўтказувчи ОТМ Ташкилий 
қўмитасининг вазифалари қуйидагилар: 
олимпиаданинг иккинчи босқичини мазкур Низом талаблари асосида 
ташкил этиш, уни ўтказиш жараёнини назорат қилиш ва натижалар 
тўғрисидак вазирликка ҳисобот бериш; 
олимпиаданинг илмий-услубий жиҳатдан юқори савияда, адолат
ва ошкоралик мезонлари асосида ўтказилишини таъминлаш; 
олимпиада жараёнида рўй бериши мумкин бўлган техник носозликлар 
ва англашилмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш 
чораларини кўриш; 
олимпиада ғолиблари ва уларнинг раҳбарларини рағбатлантириш. 
17. Олимпиада 
иккинчи 
босқичининг 
ўтказилиши 
юзасидан 
қатнашувчи талабалардан, жамоа раҳбарларидан натижа эълон қилингандан 
сўнг 4 соат ичида тушган ёзма шикоят ва аризалар Ташкилий қўмита ҳамда 
Ҳакамлар ҳайъати томонидан олимпиада жараёнида бевосита онлайни ёки 
телифон алоқаси орқали ҳал этилади. 
18. Олимпиаданинг иккинчи босқичи Олий таълим муассасалари 
томонидан тавсия қилинган ва вазирлик буйруғи иловасига киритилган 
фанлар ва ОТМлар рўйхати асосида ўтказилади. Уларни самарали ўтказиш 
мақсадида масъул ОТМ ректори раҳбарлигида Ташкилий қўмита тузилади. 
19. Барча йўналишларда олимпиада давлат тилида ўтказилади. Таълим 
бошқа тилларда олиб бориладиган йўналишлар учун олимпиада алоҳида 
ўтказилади.
20. Ташкилий қўмитага олимпиада ўтказилаётган ОТМ ректори 
раислик қилади ва аъзолари таркибига қуйидаги ташкилотлардан вакиллар 
киритилади: 
Вазирлик ҳамда вазирлик ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш 
тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг масъул 
ходимлари; 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва жамоат ҳамда иш 
берувчи ташкилотлар вакиллари. 
21. Вазирлик ташкилий қўмитаси қуйидаги ишларни амалга оширади: 


Олимпиада босқичлари ўтказиладиган жойларни ва муддатини 
белгилаш; 
Олимпиада босқичларини жойларда ташкил этилиши, ўтказилишини 
мувофиқлаштириш, бошқариш ва назорат қилиш; 
Олимпиаданинг ўтказилишини оммавий ахборот воситаларида 
ёритишни ташкил қилиш. 
22. Олимпиадани ўтказиш жараёни ва натижалари тўғрисидаги 
маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси 
ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон 
Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
оммавий ахборот воситаларида ҳамда Вазирлик, ОТМ расмий веб-
сайтларида ёритилади. 

Download 398,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish