Глоссарий
Бенчмаркинг (ингл. Benchmarking) − бу ўз ташкилоти (ўз мамлакатида ёки хорижда фаолият кўрсатаётган тармоғига ёки тармоққа тааллуқлигидан қатъий назар жараёнлари ўхшаш ташкилотлардан) фаолиятини яхшилаш учун бошқа ташкилотларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, амалиётига мослашиш жараёни.
Бошқарув стратегияси - бу стратегик мақсадни амалга оширишга қаратилган фаолиятдир.
Давлат илмий-техник дастурлари – ресурслар, ижрочилар ва уларни бажариш бўйича келишилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, инновацион илмий-техник ишлар ва бошқа дастурий фаолият(лойиҳа)ларни амалга ошириш мажмуи, қўйилган масалада зарур мақсад ва ечимларга эришишни таъминловчи илмий тадқиқот шакли.
Идоралараро илмий техник кенгаш - ҳар бир фан йўналиши бўйича вазирликнинг илмий-техник сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашадиган, давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган илмий-техник лойиҳаларни баҳолаш, экспертиза қилиш ва мониторингдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширадиган, тегишли фан соҳаларининг етакчи олимлари ва мутахассисларидан иборат, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган илмий-техник жамоа.
Инновацион экотизим - бу ўзини саралаш тизими, самарали “ўзгартиришлар жамоасини” шакллантириш , стратегик бошқарувга ўтиш
Маркетинг ибораси инглизча “market” деган сўздан келиб чиққан бўлиб айнан “бозор фаолияти” деган маъноани англатади.
Маркетинг стратегияси анъанавий тарзда «4Р» - товар (product), нарх (price), тақсимлаш(жойлашув) каналлари (place) ва коммуникация (promotion) асосланади.
Мақсадли давлат илмий-тадқиқот дастурлари - Республика иқтисодиёти тармоқларининг аниқ муаммоларини ҳал қилиш, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар шакли.
Олий таълимда таълим сифати – таълим моделининг контекстуал кўрсаткичлари, институционал мақсад ва вазифалари ҳамда таълим тизимининг аниқ стандартлари, таълим муассасалари, ўқув дастурлари ва фанлари билан боғлиқ бўлган кўп қиррали, кўп даражали динамик тушунчадир.
Парадигма (юнонча παράδειγμα, «модел, намуна») — илмий ҳамжамият ва унинг аксарият аъзолари томонидан қабул қилинадиган ва тақсимланадиган фундаментал илмий тартиб-қоидалар ва ибораларнинг йиғиндиси. Илм-фан ва илмий ижодиётни ривожланишининг давомийлигини таъминлайди.
Самарадорлик - тўғридан-тўғри харажатларни минималлаштириш билан боғлиқ. Ҳар қандай университетнинг илмий ва ўқув фаолиятини олиб бориш учун унинг фаолияти қанчалик кенг ва бой бўлмасин, улар ҳамиша ресурслар (молиявий, жиҳозлар, майдонлар, интеллектуал иш кучи ва ҳ.к.лар) етишмаслигига дуч келишади ва ҳамиша шундай бўлади.
Стратегия юнонча (“strategos”) сўз бўлиб, “генерал санъати” деган маънони билдиради. Ҳозирда стратегия тушунчаси инсонлар дунёқарашининг ажралмас элементи бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |