V боб. Ўзлаштирувчи доривор ўсимликлар ўстирилган майдонлар тупроғининг агрокимёвий таркиби ва айрим турлардаги эфир мойларининг миқдори



Download 0,52 Mb.
Sana29.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#718224
Bog'liq
5 боб




V Боб. Ўзлаштирувчи доривор ўсимликлар ўстирилган майдонлар тупроғининг агрокимёвий таркиби ва айрим турлардаги эфир мойларининг миқдори
Шўр ерларда шўрга чидамли ўсимликларнинг ўстирилиши тупроқнинг ўзлашиш жараёнининг асосий босқичидир. Шўр тупроқларнинг ўзлашиш даврида ўсимликлар ўсиб ривожланади ва уларнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ошиб боради. Майдонда галофит ўсимликлар қоплами гликофит ўсимликларга алмашиниб боради. Майдондаги микроиқлим яхшиланади ва эвопотранспирация ўзгаради. Бу жараёнларнинг содир бўлиши тупроқнинг ўзлашиш жараёни тўғрисида тўла хулоса бера олмайди. Шу сабабли, бу жараёнларнинг амалга ошганлигини янада аниқроқ билиш мақсадида, илмий ишларимизнинг навбатдаги қисмида ўсимликлар ўстирилган майдонларда тупроқнинг агрокимёвий таркибидаги ўзгаришлар кузатиб борилди. Шунингдек, шўр тупроқларда ўта чидамли ва истиқболли сифатида танланган айрим доривор ўсимликлар таркибидаги эфир мойларининг миқдорий ўзгаришлари ҳам ўрганилди. Бизнинг назаримизда агрокимёвий анализлар натижаларининг таҳлили аниқ хулосаларни беради.
5.1. Тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузлар, озуқа элементлари ва гумус миқдорининг ўзгаришлари
5.1.1. Ўртача шўрланган ерларда ўтказилган тажрибалар
Илмий изланишларимизни давом эттириб, ўртача шўрланган тупроқларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси натижаларига асосан, танлаб олинган шўрга чидамли бўлган 3 тур илдизпояли ўсимликлар (силлиқ ширинмия, қалампир ялпиз, бўёқдор рўян) ўстирилган майдонларда тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг миқдор ўзгаришига эътибор берилди.
Юқорида келтирганимиздек, тажрибалар қўйилган майдоннинг тупроқлари Б.В.Фёдоров (1955) нинг тупроқ шўрланиш даражасини аниқлаш классификациясига асосан 3-4 баллдан иборат бўлиб, ўртача ёки кучли шўрланган тупроқларга хосдир [11]. Ўсимликлар экилгунга қадар тупроқнинг 0-50 см қатламида сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 1,534 % ва хлор (Cl) анионлари 0,061 % ни ташкил этган (5.1- жадвал).
Агрокимёвий таҳлилларнинг натижаларига кўра, силлиқ ширинмия ўстирилган майдонда 2 йил давомида тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 0-50 см қатламда 0,167 % га ва хлор (Cl) анионлари 0,016 % га, 3 йил давомида эса зич қолдиқ 0,496 % га пасайганлиги қайд этилган (5.2 - жадвал).
Қалампир ялпиз ўстирилган тажриба майдонида тупроқнинг шўрсизланиш жараёни дастлаб бироз суст кечади. Дастлабки 2 йил давомида тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 0,083% га ва хлор (Cl) анионлари 0,002% га пасайиб, 3-вегетациянинг бошланиши билан бу жараён жадаллашади. Вегетация давомида тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 0,264% га ва хлор (Cl) анионлари 0,034% га камайганлиги кузатилади (5.3 - жадвал).
Шунингдек, бўёқдор рўян ўстирилган майдонда шўрсизланиш кўрсаткичлари жуда кам ўзгаради. Дастлабки 2 йил давомида тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи аввалги ҳолатда сақланиб қолиб, ҳаттоки хлор (Cl) анионларининг миқдори бироз ошганганлиги ҳам қайд этилган. Уч йилдан кейин эса тупроқнинг ўзлашиш жараёни бироз тезлашиб, сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 0,183% га ва хлор (Cl) анионлари 0,020% га камайганлиги кузатилган (5.4 - жадвал).
5.1- жадвал
Ўртача шўрланган тупроқ ларда тажрибалар қўйиш учун танланган майдонларнинг тупроғидаги сувда эрувчан тузларнинг миқдори (қуруқ ҳолда, %).



Горизонт, см

НСО3

СО3¢¢

Cl

SO4´´

Ca´´

Mg´´

N a´´+K´

Зич қолдиқ

0-10

0,025

Йўқ

0,142

1,088

0,268

0,088

0,146

1,925

10-20

0,025

-

0,049

0,990

0,273

0,058

0,093

1,615

20-30

0,027

-

0,040

0,915

0,260

0,057

0,069

1,480

30-50

0,028

-

0,038

0,820

0,252

0,051

0,045

1,325

0-50

0,026

-

0,061

0,927

0,261

0,061

0,080

1,534

5.2 - жадвал


Силлиқ ширинмия ўстирилган майдонда тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг ўзгариши (қуруқ ҳолда, %)



Тажриба йиллари

Горизонт, см

НСО3´

СО3´´

Cl´

SO4´´

Mg´´

Ca´´

Na´´+K´

Зич қолдиқ

2

0-10

0,022

Йўқ

0,075

1,015

0,055

0,220

0,050

1,520

10-20

0,022

-

0,051

0,660

0,037

0,210

0,045

1,435

20-30

0,019

-

0,038

0,520

0,028

0,190

0,015

1,380

30-50

0,020

-

0,031

0,380

0,022

0,185

0,028

1,250

0-50

0,021

-

0,045

0,591

0,029

0,198

0,033

1,367

3

0-10

0,020

Йўқ

0,020

0,815

0,050

0,170

0,020

1,115

10-20

0,018

-

0,005

0,480

0,030

0,165

0,013

1,080

20-30

0,022

-

0,002

0,340

0,025

0,150

0,009

1,015

30-50

0,022

-

0,004

0,210

0,020

0,145

0,012

0,990

0-50

0,021

-

0,007

0,411

0,029

0,155

0,013

1,038

5.3 - жадвал
Қалампир ялпиз ўстирилган майдонда тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг ўзгариши (қуруқ ҳолда, %)

Тажриба йиллари

Горизонт, см

НСО3

СО3¢¢

Cl

SO4´´

Mg´´

Ca´´

Na´´+K´

Зич қолдиқ

2

0-10

0,024

Йўқ

0,090

1,042

0,072

0,236

0,065

1,665

10-20

0,022

-

0,070

0,920

0,065

0,228

0,050

1,510

20-30

0,022

-

0,055

0,870

0,047

0,205

0,032

1,420

30-50

0,022

-

0,042

0,650

0,038

0,202

0,030

1,330

0-50

0,021

-

0,059

0,826

0,052

0,215

0,042

1,451

3

0-10

0,021

Йўқ

0,048

0,980

0,058

0,205

0,038

1,480

10-20

0,021

-

0,025

0,850

0,042

0,190

0,025

1,310

20-30

0,022

-

0,020

0,690

0,033

0,182

0,015

1,200

30-50

0,020

-

0,020

0,510

0,028

0,165

0,016

0,180

0-50

0,021

-

0,027

0,708

0,038

0,181

0,022

1,270
5.4 - жадвал
Бўёқдор рўян ўстирилган майдонда тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг ўзгариши (қуруқ ҳолда, %)

Тажриба йиллари

Горизонт,
см

НСО3

СО3¢¢

Cl

SO4´´

Mg´´

Ca´´

Na´´+K´

Зич қолдиқ

2

0-10

0,024

Йўқ

0,115

1,065

0,068

0,252

0,120

1,880

10-20

0,024

-

0,085

0,980

0,052

0,250

0,088

1,612

20-30

0,025

-

0,060

0,880

0,046

0,238

0,058

1,460

30-50

0,026

-

0,048

0,620

0,042

0,222

0,036

1,370

0-50

0,025

-

0,071

0,833

0,050

0,237

0,060

1,538

3

0-10

0,024

Йўқ

0,065

1.010

0,062

0,220

0,076

1,520

10-20

0,022

-

0,047

0,870

0,048

0,210

0,047

1,435

20-30

0,023

-

0,030

0,720

0,041

0,190

0,037

1,380

30-50

0,024

-

0,028

0,580

0,033

0,178

0,022

0,210

0-50

0,023

-

0,039

0,752

0,043

0,163

0,041

1,351

5.1.2. Кучли шўрланган ерларда ўтказилган тажрибалар


Силлиқ ширинмиянинг ўзлаштирувчи ўсимлик сифатида фойдаланилиши бўйича қўйилган тажрибалар майдонининг тупроғи, Б. В. Фёдоровнинг (1955) классификациясига асосан 5 баллга тегишли бўлиб, кучли ёки ўта кучли шўрланган тупроқларга хосдир [11]. Тажрибалар қўйилгунга қадар тупроқ ҳайдов қатламида сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи ўртача 2,95% ни, хлор (Cl) анионлари 0,300-0,400% ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар 0-100 см тупроқ қатламида зич қолдиқ 2,52% ва хлор (Cl) анионлари 0,258% дан иборат (5.5 - жадвал).
Биринчи вегетация йилида ўсимликларнинг ўсиши ва шароитга мослашиши мақсадида кўп миқдорда (7-8 марта = 5600-7000 м3) суғориш тадбирлари амалга оширилди. Суғориш миқдорининг кўплиги сабабли 1-вегетация йилида тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг миқдори нисбатан пасайганлиги 5.6 - жадвалда келтирилган. Яъни, 0-100 см тупроқ қатламида сувда эрувчан тузларнинг миқдори 2,13% ни ва хлор (Cl) анионлари 0,076% ни ташкил этади. 2- вегетация йилида эса ўсимликларнинг ўсиши жадаллашиб, уларнинг шароитга мослашиши билан суғоришлар сони 4 тага қисқартирилган. Лекин, ўсимликлар томонидан тупроқ юзасининг тўла қопланмаганлиги (фақатгина 50-60%), айни вақтда ер ости сувларининг тупроқ юза қисмига яқин жойлашганлиги сабабли тупроқ капилярларининг сув буғлатиши (эвопарация) жадаллашади. Шунинг учун ҳам тупроқнинг юза қисмларида туз миқдорининг камайганлиги кузатилган бўлсада, 0-100 см тупроқ қатламида сувда эрувчан тузларнинг миқдори кўтарилади. Шу сабабли 2-вегетация йилининг охирида тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи юза қатламларда 2, 75% ва 0-100 см қатламда 2,57% ни ташкил этди. 2-вегетация йили учун олинган тупроқ намуналарининг агрохимиявий анализлари натижаларига кўра қайта шўрланиш, бошқа хил
5.5 - жадвал
Кучли шўрланган тупроқларда тажрибалар қўйиш учун танланган майдонларнинг тупроғидаги сувда эрувчан тузларнинг миқдори (қуруқ ҳолда, %).

Горизонт, см

НСО3

СО3¢¢

Cl

SO4´´

Mg´´

Ca´´

N a´´+K´

Зич қолдиқ

0-10

0,012

йўқ

0,280

1,70

0,038

0,37

0,50

2,98

10-20

0,012

-

0,386

1,56

0,047

0,55

0,47

2,93

20-50

0,009

-

0,390

1,53

0,040

0,36

0,45

2,75

50-100

0,008

-

0,149

1,33

0,035

0,34

0,29

2,21

100-150

0,009

-

0,087

1,20

0,030

0,33

0,21

1,98

0-100

0,009

-

0,258

1,45

0,038

0,37

0,38

2,52

0-150

0,009

-

0,201

1,37

0,035

0,36

0,32

2,34

кўринишда бўлиб, тупроқ таркибида сульфат (SO4), натрий (Nа) ва калий (K) тузларининг ошганлиги сабабли юзага келган. Бу тузлар ўсимликларнинг ўсиши учун унчалик зарарли ҳисобланмайди ёки ўсимликлар ўсиши учун зарарли ҳисобланган хлор (Cl) анионларининг миқдори камайиб (0,055%) боради. 3-вегетация йилида эса, суғориш тадбирлари яна биттага камайтирилган бўлсада, ўсимликлар пояларининг кўпайиши жадаллашиб, тупроқ юзасини 80-90% га беркитади. Тупроқ намлигининг буғланиши секинлашади ва натижада тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг кескин пасайиши юзага келади. Яъни, тупроқнинг 0-100 см қатламида сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 1,57% ни, хлор (Cl) анионлари 0,041% ни ташкил этади (5.6 - жадвал).
Бизнинг назаримизда шўр тупроқларда ўсимликларнинг ўз-лаштирувчанлик хусусиятлари ана шу вақтдан бошлаб намоён бўлади. 4 -ва 5- вегетация йилларида эса, ўсимликларнинг поялари тупроқ юза қисмини 100% гача қоплаши билан бу жараён бир меъёрга тушади. Эвапорация минимум кўрсаткичга пасайиб (7-8 т/га), тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 1,55%, хлор (Cl) анионлари 0,025% ни ташкил этади. Шундай қилиб агрокимёвий таҳлиллар натижалари кўрсатадики, силлиқ ширинмия экилган майдонда, ўсимликларнинг ўзлаштирувчанлик роли 3-вегетация давомида юзага келади. 4-5 йилларда эса, тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг миқдори кам ўзгариб, ўсимликлар учун зарарли ҳисобланган хлор (Cl) анионлари миқдорининг камайиши жадаллашади (5.6 - жадвал).
5.6 - жадвал
Силлиқ ширинмия ўстирилган майдонда тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг ўзгаришлари (қуруқ ҳолда, %)

Тажриба йиллари

Горизонт, см

НСО3

СО3¢¢

Cl

SO4´´

Mg´´

Ca´´

Na´´+K´

Зич қолдиқ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

0-10

0,013

йўқ

0,413

1,80

0,022

0,26

0,79

3,41

10-20

0,012

-

0,031

0,98

0,022

0,27

0,23

2,50

20-50

0,012

-

0,026

0,93

0,022

0,27

0,12

1,85

50-100

0,011

-

0,048

1,58

0,021

0,25

0,16

1,97

100-150

0,010

-

0,074

1,15

0,018

0,025

0,26

1,83

0-100

0,011

-

0,076

1,35

0,022

0,26

0,22

2,13

0-150

0,011

-

0,075

0,90

0,020

0,26

0,20

2,03

2
2


0-10

0,012

йўқ

0,095

1,69

0,015

0,23

0,54

2,75

5.6 -жадвалнинг давоми

10-20

0,014

-

0,032

1,63

0,014

0,24

0,50

2,72

20-50

0,013

-

0,031

1,55

0,017

0,25

0,45

2,44

50-100

0,015

-

0,065

1,59

0,021

0,21

0,52

2,59

100-150

0,013

-

0,137

1,52

0,017

0,19

0,56

2,72

0-100

0,015

-

0,055

1,59

0,019

0,23

0,50

2,57

0-150

0,014

-

0,082

1,57

0,018

0,22

0,52

2,62

3

0-10

0,010

йўқ

0,030

0,89

0,026

0,30

0,05

1,40

10-20

0,010

-

0,026

0,88

0,023

0,30

0,06

1,47

20-50

0,010

-

0,036

0,88

0,016

0,23

0,15

1,50

50-100

0,010

-

0,050

0,98

0,036

0,26

0,13

1,67

5.6 - жадвалнинг давоми

100-150

0,013

-

0,053

0,82

0,026

0,16

0,19

1,34

0-100

0,010

-

0,041

0,93

0,028

0,26

0,12

1,57

0-150



0,011



-



0,045



0,89



0,027



0,23



0,14



1,49



4

0-10

0,015

йўқ

0,017

0,80

0,040

0,26

0,05

1,38

10-20

0,015

-

0,017

0,77

0,020

0,26

0,07

1,38

20-50

0,010

-

0,046

0,91

0,040

0,24

0,12

1,59

50-100

0,010

-

0,047

0,93

0,030

0,24

0,15

1,61

100-150

0,015

-

0,042

0,75

0,040

0,20

0,09

1,32




0-100

0,011

-

0,040

0,89

0,033

0,24

0,12

1,55

0-150

0,012

-

0,041

0,85

0,035

0,23

0,11

1,47

5

5.6 - жадвалнинг давоми

0-10

0,018

йўқ

0,010

0,83

0,019

0,28

0,11

1,45

10-20

0,018

-

0,010

0,81

0,013

0,28

0,13

1,45

20-50

0,016

-

0,031

0,86

0,028

0,28

0,09

1,54

50-100

0,012

-

0,028

0,96

0,025

0,26

0,15

1,62

100-150

0,012

-

0,017

0,88

0,025

0,26

0,12

1,52

0-100

0,014

-

0,025

0,90

0,024

0,27

0,13

1,56

0-150

0,014

-

0,022

0,89

0,024

0,27

0,12

1,55

Шунингдек, тупроқ таркибидаги озуқа элементлари N, P, K ва гумус миқдорининг ўзгаришларига эътибор бердик. Агрокимёвий таҳлиллар натижаларига кўра, тажрибалар қўйилгунга қадар тупроқ таркибидаги озиқлантирувчи элементлар N-0,042%, P-0,113%, K-1,108% ва гумус миқдори -0,41% ни ташкил этган бўлиб, тажрибалар қўйилгандан сўнг бу кўрсаткичларни таҳлил этиб қуйидагича ҳулосага келдик (5.7 - жадвал).
1-вегетация йилида суғориш тадбирларининг кўп бўлганлиги сабабли, тупроқ юза қисмидаги унумдорлик маълум миқдорда (-0,16%) камайган. 2- вегетация йилида эса тупроқ таркибидаги N, P, K ва гумус миқдори кўрсатичлари бир оз кўтарилган. Бу кўрсаткичларнинг кўпайишига сабаб:
-- суғоришлар сонининг 4 марта камайганлиги;
-- 2 йил давомида ўсимликлар баргининг тўкилиб чириндига айланиши;
-- майдонда бегона ўтларнинг кўпайганлиги ва уларнинг қуриб қолиб, тупроқ юзасида чиринди ҳосил қилишидир.
Тажрибаларнинг 3-йилидан бошлаб, майдонда тупроқнинг ўзлашиш жараёни ёки тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузлар миқдорининг камайишини бир меъёрда ўзгариб бориши аниқланган эди. Энди эса, бу бир хил меёрий доимий ўзгаришлар, тупроқнинг таркибидаги озуқа элементлар - N, P, K ва гумус миқдорининг, 3-5 - вегетация йиллари давомида ортиб боришига ҳам хос эканлиги кузатилди. Агрокимёвий таҳлиллардан маълум бўлишича, 3-вегетация йилида 0-50 см тупроқ қатламида умумий N-0,058%, Р-0,141% ва K-1,324% ни ташкил этган бўлса, 4-вегетация йилида N-0,054%, P-0,117% ва K-1,114% га етган. Бу кўрсаткичлар 5-вегетация йилида мувофиқ ҳолда 0,013%, 0,016% ва 0,056% га ортади. Гумус миқдори эса, 3-5 вегетация йилларида 0,46% дан 0,51% гача ўзгаради (5.7- жадвал).
5.7- жадвал
Силлиқ ширинмия ўстирилган майдонда тупроқ таркибидаги озуқа элементларининг миқдорининг ўзгариши, %



Вегетация йиллари

Горизонт, см

N

P

K

Гумус

Тажрибалар қўйилгунга қадар

0-10

0,051

0,114

1,065

0,50

10-20

0,046

0,100

1,368

0,49

20-50

0,038

0,117

1,036

0,35

50-100

0,031

0,099

1,125

0,37

100-150

0,023

0,116

1,010

0,26

0-50

0,042

0,113

1,108

0,41

0-100

0,037

0,106

1,117

0,39

0-150

0,032

0,109

1,081

0,35

1

0-10

0,052

0,100

1,063

0,34

10-20

0,050

0,109

1,034

0,40

20-50

0,048

0,117

1,320

0,25

50-100

0,030

0,164

1,155

0,23

100-150

0,020

0,106

1,172

0,25

0-50

0,049

0,112

1,210

0,30

0-100

0,040

0,138

1,183

0,26

0-150

0,033

0,127

1,179

0,26

2

0-10

0,063

0,127

1,026

0,59

10-20

0,050

0,107

1,049

0,44

20-50

0,047

0,122

1,020

0,39

50-100

0,031

0,111

1,062

0,30

100-150

0,028

0,148

1,037

0,33

0-50

0,051

0,120

1,027

0,44

0-100

0,041

0,116

1,045

0,37

0-150

0,037

0,126

1,042

0,35

3



0-10

0,060

0,119

1,327

0,50

10-20

0,060

0,125

1,324

0,75

20-50

0,056

0,154

1,323

0,35

50-100

0,030

0,119

1,040

0,33

100-150

0,030

0,125

0,929

0,22

0-50

0,058

0,141

1,324

0,46

0-100

0,044

0,130

1,185

0,40

0-150

0,039

0,128

1,100

0,36

5.7-жадвалнинг давоми

4

0-10

0,060

0,112

1,140

0,54

10-20

0,060

0,131

1,399

0,53

20-50

0,050

0,114

1,010

0,39

50-100

0,033

0,106

1,164

0,34

100-150

0,023

0,159

0,990

0,21

0-50

0,054

0,117

1,114

0,45

0-100

0,044

0,112

1,139

0,40

0-150

0,037

0,127

1,090

0,33

5

0-10

0,067

0,141

1,171

0,70

10-20

0,059

0,133

1,164

0,62

20-50

0,069

0,130

1,171

0,42

50-100

0,040

0,138

1,141

0,30

100-150

0,018

0,136

1,136

0,07

0-50

0,067

0,133

1,170

0,51

0-100

0,053

0,135

1,155

0,41

0-150

0,042

0,136

1,149

0,41

Шунингдек, кўпгина олимлар шўр тупроқларда ўзлаштирувчи ўсимликлардан кейин, бир йил давомида оралиқ ўсимликларни экиш усулидан фойдаланганлар [117,11]. Бу усул ўзлаштирувчи ва кейинги экиладиган ўсимликлар оралигида тупроқни алмашлаб экишга тайёрлаш вазифасини бажариб, тупроқ унумдорлигини ошириш учун хизмат қилади. Биз ҳам илмий тажрибаларимизда, кучли шўрланган тупроқларда силлиқ ширинмия ўстирилгандан кейин 1 йил давомида оралиқ ўсимлик экиш усулидан фойдаландик *.


* Изоҳ: оралиқ ўсимликлар 1 йил давомида ўзлаштирувчи ўсимликлардан кейин экилади. Улар вегетация давомида тез ўсадиган, тупроқ юзасини тез қоплайдиган ва бегона ўсимликлар ўсишига ҳалақит бера оладиган ўсимликлардан танланиши керак
Оралиқ ўсимликларнинг тез ўсиши ва қисқа вақтда тупроқ юзасини беркитиши билан майдонда тупроқ юзасидан сув буғланиши (эвапорация) нинг янада пасайиши учун шароит яратади. Натижада тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг ҳам пасайиши кузатилади. Агрокимёвий таҳлилларнинг натижаларидан кўринадики, силлиқ ширинмия ўстирилгандан кейин оралиқ ўсимликлар экилганда, 1 йил давомида 0-100 см тупроқ қатламида хлор (Cl) анионлари 0,02% га ва сувда эрувчан тузларнинг зич қолдиғи 0,19% га камайган (5.8 - жадвал).
Оралиқ ўсимликлардан кейин тупроқ таркибида озуқа элементлари (N, P, K) ва унумдорлик миқдори ҳам ошади. 5.9 - жадвалга эътибор берсак, тупроқ таркибидаги N-0,015%, P-0,036%, К-0,042% ва гумус миқдори -0,12% га кўпайганлиги кўрсатилган.
Агрохимиявий анализларнинг натижалари кўрсатадики, Мирзачўлнинг кучли шўрланган тупроқларида силлиқ ширинмияни ўзлаштирувчи ўсимлик сифатида ўстириш мақсадга мувофиқдир. Силлиқ ширинмия ўстирилган майдонларда сувда эрувчан тузларнинг пасайиши 3-вегетация давомида бошланади ва 4-5 вегетация йилларида турғунлашиб, бир меёрда камайиб боради. Ўзлаштирувчи ўсимликлардан кейин оралиқ ўсимликлар ўстирилганда сувда эрувчан тузларнинг миқдори янада камайиб, тупроқдаги озиқлантирувчи элементлар (N, Р, К) ва унумдорлик миқдори тез ошади. Биз эса, бу жараённи таҳлил этиб, қуйидагича ҳулосага келдик: силлиқ ширинмиянинг кўп йиллик вегетацияси давомида баргларнинг тушиши, майдондаги бегона ўтларнинг қуриб қолиши ва ўсимликлар ер остки қисмлари ковланганидан сўнг қолган қолдиқлари 1 йил давомида чириб, тупроқнинг юза қисмидаги қатламнинг унумдорлигини оширади.

5.8 - жадвал


Оралиқ ўсимликлар ўстирилгандан кейин тупроқ таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг ўзгариши, %



Вариантлар

Горизонт,
см

НСО3´

СО3¢¢

Cl´

SO4´´

Mg´´

Ca´´

Na´´+K´

Зич қолдиқ

Силлиқ ширинмия 3 йил ўстирилган

0-10

0,010

Йўқ

0,030

0,89

0,026

0,30

0,05

1,40

10-20

0,010

-

0,026

0,88

0,023

0,30

0,06

1,47

20-50

0,010

-

0,036

0,88

0,016

0,23

0,15

1,50

50-100

0,010

-

0,050

0,98

0,036

0,26

0,13

1,67

100-150

0,013

-

0,053

0,82

0,026

0,16

0,19

1,34

0-100

0,010

-

0,041

0,93

0,028

0,26

0,12

1,57

0-150

0,011

-

0,045

0,89

0,027

0,23

0,14

1,49

3 йил силлиқ ширинмия +1йил оралиқ ўсимлик
ўстирилган

0-10

0,013

-

0,010

0,76

0,015

0,29

0,01

1,35

10-20

0,012

-

0,007

0,72

0,016

0,29

-

1,47

20-50

0,019

-

0,021



0,76

0,019

0,29

0,04

1,44

50-100

0,019

-

0,017

0,71

0,025

0,29

-

1,34

100-150

0,018

-

0,017

0,77

0,035

0,27

0,01

1,51

0-100

0,018

-

0,017

0,73

0,021

0,28

0,01

1,38

0-150

0,018

-

0,017

0,74

0,026

0,28

0,01

1,42

5.9 - жадвал


Оралиқ ўсимликлар ўстирилгандан кейин тупроқ таркибидаги озуқа элементларининг ўзгариши, %.

Вегетация йиллари

Горизонт, см

N

P

K

Гумус

Силлиқ ширинмия
3 йил давомида ўстирилган

0-10

0,060

0,119

1,327

0,50

10-20

0,060

0,125

1,324

0,75

20-50

0,056

0,154

1,323

0,35

50-100

0,030

0,119

1,046

0,33

100-150

0,030

0,125

0,929

0,22

0-50

0,058

0,141

1,324

0,46

0-100

0,044

0,130

1,185

0,40

0-150

0,039

0,128

1,100

0,34

3 йил силлиқ ширинмия +1йил оралиқ ўсимлик
ўстирилган

0-10

0,072

0,190

1,137

0,75

10-20

0,071

0,179

1,141

0,65

20-50

0,067

0,132

1,167

0,49

50-100

0,038

0,134

1,164

0,34

100-150

0,030

0,132

1,164

0,10

0-50

0,069

0,153

1,156

0,57

0-100

0,053

0,144

1,160

0,46

0-150

0,046

0,140

1,161

0,34

5.2. Ўзлаштирувчи ўсимликлар ёрдамида шўр тупроқларнинг ўзлашиш динамикаси


Ўзлаштирувчи ўсимликлар шўрланиш даражасига қараб танланади.
1. Шўрланиш даражаси кучсиз ёки ўртача шўрланган, сувда эрувчан тузларнинг тупроқдаги зич қолдиғи 1,40-1,60% ва хлор (Cl) анионлари 0,005-0,015% бўлган майдонларда беда, маккажўхори, оқ жўхори, кунгабоқар, пахта, райграс каби ўсимликлар танланган эди [117,144,11].
2. Шўрланиш даражаси ўртача ёки кучли, сувда эрувчан тузларнинг тупроқдаги зич қолдиғи 1,6-2,0% ва хлор (Cl) анионлари 0,040-0,100% бўлган майдонларда силлиқ ширинмия, қалампир ялпиз ва бўёқдор рўян каби ўсимликлар танланди [205,190,191,192,193,194,195].
3. Шўрланиш даражаси кучли ёки ўта кучли, сувда эрувчан тузларнинг тупроқдаги зич қолдиғи 2,0-2,5% ва ундан ортиқ, хлор (Cl) анионлари 0,300-0,400 % бўлган майдонларда силлиқ ширинмия ўсимлиги танланди [194,195,196].
Шўр тупроқларнинг ўзлаштирилиши 2 босқичда амалга оширилади.
1 - босқич. Муҳандислик (инженерлик) мелиорацияси: ерларни текислаш (планировка қилиш); зовур (очиқ ва ёпиқ) лар ва ариқлар (лотоклар) очиш; ерларни ҳайдаш ва ҳоказолар.
2 - босқич. Шўрга чидамли ўзлаштирувчи ўсимликларни танлаш ва уларни экиш.
Юқорида айтиб ўтилган ўзлашиш (шўрсизланиш) жараёни ва унга таъсир қиладиган омилларнинг тартиб жиҳатдан тузилиши қуйидаги схемада кўрсатилган (5.1-расм). Схемадан кўринадики, ўзлаштирувчи ўсимликларнинг экилиши ва ўстирилиши ўзлашиш жараёнининг асосини ташкил этади ва унга боғлиқ бўлади. Ўзлаштирувчи ўсимликлар экилгандан сўнг, уларнинг ўсиши учун қўлланиладиган агротехник
тадбирлар дастлаб майдондаги тупроқ шароитига ва кейин тўғридан-тўғри






5.1 - расм. Ўзлаштирувчи ўсимликларни ўстириш асосида шўр тупроқларни ўзлашиш жараёнининг механизми
ўсимликка таъсир этади. 1-вегетация давомида, ёш ўсимликларда сув миқдорининг юқори кўрсаткичи ва доимий ҳолда сақланиши уларнинг шўрга чидамлилигини оширади. Вегетациянинг охирига келиб бир ўсимликда ўртача 5-6 та янги поялар ҳосил бўлади. Ўсимликлар ер устки ва ер остки аъзоларининг жадал ўсиши ҳамда майдонда пояларнинг зичлашганлиги кузатилади. Майдонда тупроқнинг юза қисми дастлаб 50-60% ва сўнгра 80-90% га қопланади. 3-вегетация йилида, ҳисобларга қараганда, 1 м2 жойни эгаллаган ўсимликларнинг барглари 16 м2 ни қоплайди. Бу ҳолат майдондаги микроиқлимнинг ижобий томонга ўзгаришига олиб келади. Майдон микроиқлимининг ўзгариши эса, ўз навбатида ўсимликларнинг сув буғлатишининг ошиши ва тупроқ юзасидан сув буғланишининг камайишига сабаб бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ўсимликлар экилгандан сўнг дастлабки йили майдондаги сув буғланиш кўрсаткичининг (эвапотранспирация) асосий қисмини тупроқ юзасидан сув буғланиши ташкил этган бўлса, кейинги йилларда бу кўрсаткичнинг асосий қисмини майдондаги ўсимликларнинг сув буғлатиши ташкил этади. Ўсимликлар ер остки аъзоларининг жадал ўсиши ва ер устки аъзоларнинг тупроқ юза қисмини қоплаши натижасида сув буғланиши камаяди. Ўсимликларнинг илдизлари сувни буғлатиш учун “сўрғич” вазифани бажаради. Демак, майдон эвапотранспирацияси транспирация ҳисобига ўзгаради. Тупроқ юзасига намликнинг кўтарилиши пасаяди ва табиий ҳолатда шўрланиш пасая боради. Шўр сувларнинг тупроқнинг пастки қатламидан тепага кўтарилиши тўхтаганидан сўнг, ён атрофдаги зовурларга сизиб бориши бошланади. Бу жараён маълум миқдорда, сувда эрувчан тузларнинг миграциясини таъмин этади (5.1- расм).

5.3. Доривор ўсимликлар таркибидаги эфир мойларининг миқдор кўрсаткичлари


Адабиётлардан маълумки, ҳаво ҳароратининг юқорилиги, намлик-нинг етишмаслиги, кучли шамол тезлиги ва ҳоказолар доривор ўсимликларнинг таркибидаги кимёвий компонентларнинг миқдори ва сифатини камайтириб салбий таъсир этади [223,213,119,229]. Шунингдек, адабиётлар таҳлили асосида яна бир хулосани келтирамиз. Кўпгина ўсимликларнинг фитокимёвий таркиби табиий тарқалиш шароитида юқори бўлади, бу табиийдир. Баъзи бир ўсимликларнинг фитокимёвий таркиби интродукция шароитида ҳам юқори бўлганлиги кузатилган [187].
Бу кўрсаткичлар шўр тупроқларда ўстирилган ўсимликларда қандай бўлади? Шу масалани ёритиш мақсадида, халқ табобати ва расмий тибби-ётда кўп ишлатиладиган, бир неча оммабоп доривор ўсимликларнинг миқдорий фитокимёвий таркиби ўрганилди (5.10- жадвал).


5.10- жадвал
Доривор ўсимликлар таркибидаги эфир-мойларининг миқдори



Ўсти-рил-ган жой

Ўсимлик-нинг номи

Эфир-мойининг миқдори, %

Эфир- мойининг ранги

ер устки қисмида

ер остки қисмида

гулда

баргда

Шўрланмаган тупроқларда

Matricaria recutita L.

0,30

-

0,88

-

Оч сариқ

Calendula officinalis L.

-

-

Излар

-

Оч сариқ

Mentha piperita L.

0,97

-

-

1,30

Оч сариқ

Valeriana officinalis L.

0,25

0,26

-

-

Оч жигар ранг

5.10 -жадвалнинг давоми

Шўрланган тупроқларда

Matricaria recutita L.

0,30

-

0,70

-

Тўқ сариқ

Calendula officinalis L.

-

-

Излар

-

Оч сариқ

Mentha piperita L.

1,10

-

-

1,50

Тўқ яшил

Valeriana officinalis L.

0,13

0,17

-

-

Оч жигар ранг



5.10 - жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, ўрганилган ўсимликларнинг таркибидаги миқдорий ўзгаришлар экологик омиллар билан бирга турнинг чидамлилигига ҳам боғлиқдир. Matricaria recutita, Calendula officinalis, Mentha piperita шўр тупроқларда тез мослашиб жадал ўсган ва уларнинг кимёвий таркибий кўрсаткичи ҳам юқори бўлган. Valeriana officinalis нинг эса, шўрланган тупроқларда ўсиш суръати ва чидамлилик даражаси паст бўлиб, кимёвий таркибида эфир мойлари ҳам деярли икки марта камайган (5.10 - жадвал).
Муҳокама ва мулоҳазалар
Шундай қилиб, шўр ерларда шўрга чидамли ўсимликларнинг ўстирилиши тупроқнинг ўзлашиш жараёнида асосий босқич бўлиб, унинг кимёвий таркиби ўзгаради. Бухоро воҳасининг ўртача ва кучли шўрланган тупроқларида олиб борилган тажрибаларда маълум бўлишича силлиқ ширинмия 2 йил давомида, қалампир ялпиз ва бўёқдор рўян 3 йил давомида тупроқ юзасини 80-100% гача қоплайди. Тупроқнинг ўзлашиш жараёни 2-3 - вегетация йилларида содир бўлиб, силлиқ ширинмия ўстирилган майдонларда жадал, қалампир ялпиз ва бўёқдор рўян ўстирил-ган майдонларда эса, бир оз секинроқ кечиши кузатилган.
Мирзачўлнинг кучли шўрланган тупроқларида эса, ўсимликларнинг ўзлаштирувчанлик хусусиятлари 3-вегетация давомида намоён бўлади ва вегетациянинг охирида бу жараён тўлиқ амалга ошади. Вегетациянинг 4-5 - йилларида эса, ўзлашиш жараёни бир меъёрда ижобий томонга ўзгариб боради. Оралиқ ўсимликлар ўстирилган бир йил давомида тупроқ таркибида озиқлантирувчи элементлар ва унумдорлик миқдори деярли икки баробарга кўпаяди. Бунга сабаб: - оралиқ ўсимликлар экилгунча қадар, ўзлаштирувчи (силлиқ ширинмия) ўсимликлар ер остки қисмлари ковланади ва уларни териш вақтида ўртача 20% илдизларнинг ерда қолиб кетиши натижасида, чиринди кўпаяди; - силлиқ ширинмия ўстирилаётган майдонларда кўп йиллар давомида ўсимликларнинг барглари тўкилиши ва бегона ўтларнинг ер устки қисмлари қуриб қолиши натижасида, тупроқ юзасида 5-10 см қатламли хашак чим ҳосил бўлади. Фитомасса қолдиқлари тупроқнинг ҳайдалиши (шудгор) билан аралашиб чириндига айланади.
Демак, кучли ёки ўта кучли шўрланган ерларда силлиқ ширинмия, ўртача ёки кучли шўрланган ерларда силлиқ ширинмия, қалампир ялпиз ва бўёқдор рўяннинг шўрга чидамли ўзлаштирувчи ўсимликлар сифатида ўстириш ва етиштириш, шўр тупроқларни ўзлаштирилишида муҳим омиллардан биридир.
Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish