Технологиялар трансфери – бу кўникмалар, билимлар, технологиялар, ишланмалар, ишлаб чиқариш усуллари, ишлаб чиқариш намуналари ва воситаларини ишлаб чиқарувчилардан фойдаланувчиларнинг кенг доирасига етказиш жараёни.
Технологиялар трансфери - тақдим қилувчи томонидан қабул қилувчи томонга жорий қилиш ва ундан фойдаланиш мақсадида технология ва унинг ҳуқуқи берилиши жараён.
Тижоратлаштириш – илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик ишлар ҳамда инновацион ишланмалар натижаларини иқтисодий айланмага (фуқаролик муомаласи)га киритиш;
Университет - бу фундаментал ва кўпгина амалий фанлар бўйича мутахассислар таҳсил олишадиган олий таълим муассаси.
Университет - 1.0 – бу асосий функцияси билимлар етказилиши ва кадрлар тайёрлаш, яъни таълим беришдан иборат бўлган муассаса.
Университет - 2.0 - бу таълим хизматлари ва илмий изланишларни тақдим этиш билан чекланган, ихтироларни тижоратлаштириш талаб қилинмаган - амалий тадқиқотлар ва илмий-техник ишланмалар билан боғлиқ вазифаларни амалга оширувчи муассаса.
Университет 3.0 (Тадбиркорлик университети) – бу: биринчидан, университет-ўз миссияси доирасида тадбиркор; икинчидан, университет-инноватор. Унинг субъектлари инновацион, унинг фаолияти инновацион, унинг маҳсулоти инновацион; учинчидан, университет-интегратор.
Унумдорлик - бу аввало фаолият йўналишини танлаш масаласи: фундаментал илмий тадқиқот ишларига ёки бир мунча даромадлироқ интеллектуал элиталарни ёки оммавий ўқитишга асосий эътиборни қаратиш.
Фан– бизни қуршаб турган дунё тўғрисида объектив аниқ билимларни ишлаб чиқиш бўйича инсон самарали фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлиб, борлиқ ҳақидаги объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий томондан системалаштириш унинг вазифаси ҳисобланади.
Фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари – жаҳон фанининг илғор ютуқлари, инновацион ишланмалар ва технологиялар асосида мамлакатни жадал ривожлантириш, иқтисодиётининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш, шунингдек, давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш заруратидан келиб чиқадиган илмий тадқиқот ва инновацион ишланмаларнинг фан соҳалари;
spin-off - спинофлар (“реклама, хабар жўнатиш”, “ҳамкорликдаги натижа”) -тижорат мақсадидаги тадбиркорлик компанияларини яратиш. Спин-офф компаниялари университет шароитида технологияларни тижоратлаштиришнинг энг муваффақиятли ва самарали шакли деб ҳисобланади.
star-up – стартаплар (“жараённинг бошланиши”) асосан ёшлардан иборат бўлган янги жамоалар муваффақиятли
SWOT- таҳлили – бу стратегик режалаштириш доирасида ички муҳитни таҳлил этишнинг машҳур усулларидан бири.
Do'stlaringiz bilan baham: |