Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Фойдаланган адабиётлар 
1.
Анцупов А.Я. Профилактика конфликтов в школьном коллективе. – М.: 
Гуманитар. изд. центр ВЛАДОС, 2004. – С. 38. 
2.
Кузина А.А. 
Воспитание 
конфликтологической 
компетентности 
старшеклассников. Автореферат дис. канд. пед. наук. – М., 2007. – 176 с. 
3.
Тўйчиева Г.У. Ёшлар ва конфликтлар: конфликтлар ечимига ўрганиш. – Т ., 2008. 
– 128 б. 


19 
МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНИ 
ОШИРИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР 
 
Қ.Одилов-
Андижон вилоят ХТХҚТМОҲМ доценти 
 
Аннотация: Мақолада педагогик кадрларнинг малакасини ошириш, шунингдек, 
қайта тайёрлаш тизимининг муҳим талабларидан бири сифатида дарс ва машғулотлар 
жараёнида тингловчилар фаоллигининг ошириш масалалари ёритилган. Мақолада 
тингловчиларнинг фаоллигини ошириш мамлакатимизда таълим соҳасида амалга 
оширилаётган ислоҳатларга ва жаҳон таълим тажрибасига мувофиқ эканлигига 
эътибор қаратилган. 
Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими ва таълим-тарбия жараёнини 
такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини 
ошириш масалаларига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. 
Амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар 
тайёрлаш Миллий дастурида ўзининг илмий-назарий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, 
юридик ифодасини топган бўлса-да, янги шароитда таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, 
уни янги инновацион ва замонавий педагогик технологиялар асосида ривожланган 
демократик давлатлар даражасида юксак билим ва маънавий-ахлоқий талабларга жавоб 
берувчи Миллий тизимга айлантириш вазифаси тургани билан ажралиб туради.
Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясида ҳам «узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали 
кадрларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш»
1
йўналишлари белгиланиб, бу борада 
ўқитувчиларнинг малакавий билимларини доимий янгилашга қулай шарт-шароит яратиш, 
қайта тайёрлаш ва малака ошириш, айниқса, масофадан туриб малака ошириш тизими 
самарадорлигига эришиш масаласи қўйилган. Бинобарин юртимизда олиб борилаётган 
кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида ўқитувчи-педагогларнинг 
ўзига хос ўрни бор. Шу боис уларнинг мунтазам малака оширишлари, тажрибаларини 
бойитиб боришларини ташкил этиш ва амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Вилоят 
марказларида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий 
марказлари ва Тошкет шаҳрида А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва 
мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил 
этилган.
Ушбу ўқув муассасалари ўқитувчиларнинг касб малакаси узлуксиз ўсишини 
таъминлашга хизмат қилиш билан бирга, янгича, жаҳон андозаларига ҳамоҳанг таълим 
мазмунини жорий қилиш, барча педагоглар онги, тажрибаси, ижодий фаолиятини 
такомиллаштириш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган. Мазкур ўқув 
муассасаларида янгича фикрловчи, билим, малака, кўникмаларидан ва ахборот оламидаги 
маълумотлардан унумли фойдалана оладиган, интилувчан, ижодкор, олган билимларидан 
ҳаётда фойдалана оладиган педагог-ўқитувчини шакллантириш вазифалари қўйилган. Бу 
борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев «Албатта, ёшларимизнинг билим олишлари учун 
барча шароитларни яратиш, ўқув биноларини қуриш, уларни замонавий жиҳозлаш 
мумкин. Лекин фарзандларимизга юксак мезонлар асосида таълим-тарбия берадиган


20 
янгича, инновацион фикрлайдиган муаллим ва ўқитувчиларни тайёрлаш – бу энг оғир 
вазифа бўлиб, жуда катта меҳнат ва масъулиятни талаб этади»
1
– деб, такидлаган. 
Шу боис халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
оширишнинг асосий вазифалари: ўқув жараёнида ўқитувчиларнинг касбий лаёқат ва 
маҳоратини янада ошириш, психологик-педагогик тайёрлаш ҳамда уларнинг нутқ 
маданиятини, мустақил фикрлаш кўникмаларини ва қобилиятини ривожлантириш, илмий-
педагогик ижодкорлик методологияси ҳамда педагогика фанини ривожлантиришнинг 
асосий йўналишлари бўйича билимларни сингдириш, илғор педагогик ва ахборот 
технологиялари, Интернет глобал тармоғи билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни 
шакллантириш, ўқув-тарбиявий ва маънавий-ахлоқий ишларни амалга ошириш, назорат 
қилиш, таълим олувчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларини мустаҳкамлаш, 
таълим 
жараёнининг 
юқори 
самарадорлигини 
таъминлаш, 
тингловчиларнинг 
ташаббускорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратини 
рағбатлантириш кабиларни қамраб олади.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда дарс ва машғулотлар жараёнида
тингловчиларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга 
мувофиқдир. Тингловчилар фаоллигини ошириш мақсадларини аниқлаш ушбу 
вазифаларига қаратилган педагогик кузатув, электрон сўров ва тест синовлари, 
моделлаштириш, 
қиёслаш, 
математик-статистик 
таҳлил 
ҳамда 
тажриба-синов 
методларидан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади. 
Шу билан бирга тингловчиларни турли педагогик ўйинларга жалб этиш орқали, 
масалан, «Мен-ўйинда» деб аталувчи ҳолат: тингловчилар доира шаклидаги стол 
атрофида жойлаштириш ва ўртага ташланган мавзу юзасидан эркин фикр алмашиш; 
«Мен-мунозарада» деб аталувчи ҳолат, одатда бундай бахслар тўртбурчак (П шаклида) 
стол атрофида уюштирилади ва бу айнан баҳс мунозаралар ўтказиш учун қулай. Чунки 
унда шахс ўз фикрини дадил айтиши учун имкониятни ҳис қилади; «Мен - 
ҳамкорликдаман» деган ҳолат каттароқ гуруҳлар таркибида ташкил этилади. Мунозара 
аъзолари тўрт-беш кишидан бўлиб, алоҳида столлар атрофида ўтириб, ҳар бир гуруҳ ўз 
қарорини чиқаради. «Мунозара» клублари фаолияти шу тарзда ташкил этилади. Бунда 
тингловчи ўзига берилган топшириқни ўзи фикрлаш қобилияти даражасида мустақил 
бажариши, топшириқни бажариш учун гуруҳдоши ёки бошқа тингловчилар билан ҳам 
маслаҳатлашиши, аудиторияда бемалол ҳаракатланиб юриши, хонасидаги ўзига керак 
бўлган жиҳоздан, карта ёки мультимедия воситаларидан фойдаланиши мумкин. 
Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг фаоллигини ошириш маърузачи ёки 
амалиётчи раҳбарлигида янги муаммони ҳал қилишга йўналтирилган вазиятларни
тингловчиларнинг бевосита иштироки орқали таҳлил қилишда ҳам яхши натижаларни 
беради: а) бевосита машғулотлар жараёнида факт ва ҳодисаларни кузатиш ва ўрганиш; б) 
тушунарсиз ходисаларни ойдинлаштириш; в) гипотезани илгари суриш; г) режа тузиш ва 
уни амалга ошириш; д) ечимни топиш ва уни текшириш ва шу кабилар. 
Тингловчиларнинг фаоллигини оширишда конференция дарслари (илмий 
конференция) ва семинар дарсларидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бундай 
дарслар тингловчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда, илмий дунёқарашини 
1
“Халқ сўзи” газетаси 1 октябрь 2019 йил 


21 
кенгайтиришда, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникма ва 
малакаларини орттиришда, мустақил ҳаётга онгли тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish