САМАРАЛИ БОШҚАРУВНИ ТАЪМИНЛАШДА РАҲБАРНИНГ РЕФЛЕКСИВ
ФАОЛИЯТИНИ ЛОЙИҲАЛАШ - ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК ЗАРУРИЯТ
СИФАТИДА
Н.Г.Дилова –
Бухоро давлат университети, п. ф. ф.д.
Аннотация: Мақолада раҳбарнинг рефлексив фаолиятини лойиҳалаш мактаб
жамоасини самарали бошқаришни таъминловчи ижтимоий-педагогик зарурият
эканлиги, жамоани самарали бошқаришда рефлексив фаолиятнинг имкониятлари ҳақида
сўз боради.
Таълим муассасаси раҳбарлари бошқарув фаолиятининг асосий вазифаси таълим
жараёнини ташкил этишда ижобий натижаларга эришиш учун жамоада зарурий
шароитларни яратиш, рақобатбардош битирувчилар тайёрлаш ва яхлит таълим тизимини
ривожлантириш ҳисобланади.
Замонавий таълим муассасаларининг раҳбарларининг ўз–ўзини баҳолаш, ўз
салоҳияти ва шахсий сифатларини ўзи ташхис этиш, ички руҳий фаолиятларининг
механизми асосида амалга оширилишини очиб бериш орқали психологлар томонидан
уларнинг касбий ва шахсий позициялари етарли даражада аниқ таърифлаб берилган.
А.Г.Выготскийнинг фикрича, «раҳбарларда психологик механизмлар асосида
вужудга келадиган ижобий изланишлар, инновацион фаолиятларнинг йўналишлари,
ўзини-ўзи идора қилишнинг рефлектив тамойиллари белгиланган касбий функцияларни
бажариш учун тайёрланишга асосланади
»
5
.
Педагогик манбаларда «рефлексия
»
тушунчаси ўтмишга (орқага) мурожаат қилиш
сифатида талқин этилади. Фикрлаш, ўз –ўзини англаш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўзининг
шахсий ҳатти–ҳаракатлари ва уларнинг оқибатларини англаш учун йўналтирилган
инсоннинг назарий фаолиятлари шакли сифатида талқин этилади.
Мамлакатимизнинг бир қатор олимлари томонидан берилган таърифга кўра,
рефлексия – бу самарали фикрлашнинг муҳим механизими ҳисобланиб, юз бераётган
ҳодисани кенг тизим контекстида бошқаларни адекват тушуниш орқали ўз фаолияти
жараёнларини самарал ташкил этиш (вазифаларини ҳал қилиш орқали ўз ичига олади);
вазифаларни ҳал қилишга қаратилган ижтимоий-индивидуал-психологик жиҳатларни
намоён қилувчи жараёнлардир. Рефлексия қуйидагиларда ўз ифадасини топиши мумкин:
•
Бошқаларнинг ҳолати вазияти ва ҳаракатларини тушуниш.
•
Бошқаларни ўрганиш орқали ўзини ўзи таҳлил қилиши, ўзига – ўзи ҳисоб бериш ўз
ҳолати ҳамда ҳаракатларини фаол ўйлаб кўриш ва ўзини ўзи ва ҳатта-ҳаракатларини қайта
дастурлаш.
•
Бошқаларни адекват баҳолаш орқали ўз ҳатти-ҳаракатларини англаш.
•
Мувофиқ ва самарали суггестив таъсир этиш ва раппорт усуллари ва
операцияларини топиш.
•
Қулай бошқарув маҳоратини эгаллаш ва қўллаш.
•
Бошқарувда индивидуал тайм менежементи талабларини топиш.
•
Бошқарувда мулоқот маданиятига оқилона эришиш.
5
А.Г.Выготский
“
Психология одаренности и творчества” 2017 г.
26
•
Жамоа бўлиб ҳамкорликда фикрлаш фаолиятида биргаликда ечим излаш
Бундан ташқари, рефлексия фаолият предметига, фаолиятнинг ўзига, индивиднинг
ёки бошқа одамларнинг ҳаракатларига, уларнинг ўзаро алоқаларига қаратилган бўлиши
мумкин.
Рефлексия –
хулқ–атворнинг маъноларини аниқлашга ёрдам беради ва хулқий
хусусиятларни келиб чиқиш генезисини аниқлайди ҳамда шахслараро муносабатларда
фикрларнинг шахс учун аҳамиятли бўлган компонентлари билан қўшилиб, самарали
вазиятларни ҳал қилиш чоғида етакчи фаолият сифатида намоён бўлади. Рефлексия
фикрлаш жараёнида, хулқ–атворда бажарадиган функцияларнинг хилма-хиллиги ҳамда бу
хулқ–атворни ҳаракатларни тартибга солишда ўйнайдиган ролнинг аҳамияти рефлексияни
таълим жараёнларининг жуда керакли унсури деб ҳисоблашга асос бўлади.
Раҳбарнинг жамоа ёки шахснинг ривожланишигасамарали ва фаол таъсир ўтказувчи
турли хил омиллари билан ўзаро алоқага кириша олиш қобилияти бу рефлексив фаолият
ҳисобланади. Бунда ҳатти – ҳаракатларнинг мазмун – моҳияти ва мақсадга йўналтирилган
ўзгартирувчи фаолиятнинг эхтиёжини англай олиш яъни рефлексив бошқарувга
асосланилади. Чунки раҳбарнинг ўз - ўзини чуқур англаб етиши натижасида жамоада ўз
ўрнини аниқлай олиши, ўзини намоён қилиш (ўзини кўрсата билиш), ўз-ўзини
(ҳаракатларини, феъл-атворини) маъқуллаш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини
ривожлантириш ва ўз ҳатти-ҳаракатлари ва хулқий хусусиятларини қайта динамик
дастурлаш билан ўзининг ички имкониятларидан, қобилятларидан самарали ва мақсадли
фойдаланиш, ўз- ўзини идора қилиш вужудга келади.
Бугунги давр талаби замонавий раҳбар шахсидан мустақил кенг қамровли
дунёқараши, чуқур фикрлаши, антиципация ва рефлексив қобилияти билан бошқалардан
ажралиб туриши, иймон-эътиқоди мустаҳкам, иродаси бақувват, изланувчан,
ташаббускор, тадбиркорлик фазилатларига эга бўлиши, ташкилотчи, талабчан ва
қатъиятли бўлишни талаб этади.
Раҳбарнинг рефлексив фаолияти унда бошқарув кўникмаларини самарали
шакллантириш, бевосита ижтимоий-психологик омилларга боғлиқ бўлиб, мазкур
йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган самарали индивидуал-ижтимоий-психологик
механизмларни ишлаб чиқиш жоиздир. Ушбу механизмларни такомиллаштириш орқали
раҳбар фаолиятининг самарали намоён бўлишини таъминлашнинг долзарблиги,
жумладан, қуйидагилар билан тавсифланади:
•
мамлакатнинг жадал ижтимоий-иқтисодий тараққиёти;
•
таълим сифати ва мазмуни такомиллашуви бевосита ва билвосита раҳбарнинг
рефлексив фаолиятини лойиҳалаш асосида бошқарув кўникмаларини самарали намоён
бўлишига боғлиқлиги;
•
рақобатбардош раҳбарларни танлаш ва тайёрлашда уларнинг рефлексив фаолияти
муҳим омил эканлиги;
•
раҳбар ижтимоий-психологик портретининг ўзига хос этноҳудудий ва
этнопсихологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, унинг рефлексив фаолияти
самарадорлигини ошириш зарурати;
•
ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг натижавийлигини таълим менежери фаолияти
самарадорлигига боғлиқлиги;
27
•
ушбу йўналишда рефлексив фаолиятни самарали лойиҳалаш ижтимоий-психологик
механизмлари ва технологияларини такомиллаштириш муаммоларига бағишланган
махсус тадқиқотларни олиб бориш зарурлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |