Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР 
 
Қ. Ибайдуллаев –
Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ профессори 
 
«
...бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм- 
маърифат, юксак маънавият керак.» 
2
 
Ш. Мирзиёев. 
Мустақил Ўзбекистонимизнинг 29 йиллик байрамини нишонлашга ҳам қисқа вақт 
қолмоқда. Сўнгги уч йилга назар ташласак, мамлакатимизда олиб борилаётган 
ислоҳотларда туб бурилиш бўлаётганига амин бўламиз. Бунга Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 7 февралида 
қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»
 
даги Фармони ёрқин 
мисол бўлади. Ушбу кўп йиллик давлат аҳамиятига даҳлдор ҳужжатдаги таълим-тарбия 
соҳасига йўналтирилган вазифаларни бажаришга қаратилган «Профессионал таълим 
тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (ПФ-
5812., 06.09.2019.)

««Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да 
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги (ПФ-5953., 02.04.2020.) каби қатор 
норматив-ҳужжатларни кўрсатиш мумкин.
Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 24 январидаги Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришга эътибор қаратди. Айниқса, 2020 йил – 
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да ёшларга замонавий, 
сифатли таълим-тарбия бериш, юксак маънавиятли, ўз Ватанига, ота-онасига, халқига 
садоқатли бўлиш руҳида тарбиялашга алоҳида урғу берилди. Дархақиқат, 2020-2021 ўқув 
йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизимига ўтилиши соҳадаги амалга 
оширилиши лозим бўлган ишлар кўламини ўта жиддий ва масъулиятли эканлигининг 
ёрқин исботидир. Буюк маърифатпарвар олим Абдулла Авлоний таъбири билан айтганда 
«Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласи»
3
дир. 
Давлатимиз томонидан ёш авлод тарбияси билан шуғулланувчи ўқитувчи, мураббийлар 
учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. 2019-2020 ўқув йили бошланишига 
бағишланган видеоселектор йиғилишидаги Президентимизнинг «Мактаб ўзгармаса, 
жамият ўзгармайди
»
, «Ўзбекистон шароитида бугундан бошлаб энг ҳурматли инсон 
муаллим бўлади
»
деган сўзлари педагог ходимларга бўлган юксак ҳурмат, эҳтиром ва 
2
Ш. Мирзиёев. Азму шижоатли халқимиз тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир. “Халқ сўзи” газетаси, 
25.01.2020 йил, 19-сон. 
3
А. Авлоний. Танланган асарлар: 2-жилд. Тошкент.: “Маънавият”, 1998 йил. 38-бет. 


22 
ишонч намунасидир. Давлат раҳбари томонидан кўрсатилаётган ҳурмат, эътиборга ҳамда 
моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашларга самарали меҳнати билан жавоб берадиган 
фидойи устозлар керак бўлмоқда.
Замон талабларига жавоб бера оладиган таълим тизими ходимларини тайёрлаш, 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланадиган олий ва ўрта 
махсус ўқув юртлари ҳамда ҳудудий марказларга жиддий эътибор қаратиш, уларнинг 
фаолиятини танқидий кўриб чиқишни бугунги кун – кечиктириб бўлмайдиган вазифа 
сифатида-талаб қилмоқда. 
Барчамизга маълумки, ҳозирда Мактабгача таълим, Халқ таълими ва Мактабдан 
ташқари таълим тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
билан Абдулла Авлоний номидаги Марказий институт ҳамда вилоятлардаги Ҳудудий 
Марказлар шуғулланади. Узлуксиз таълим тизимининг муҳим босқичи бўлган ушбу 
тизимни ислоҳ қилиш бўйича Халқ таълим вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар 
томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбарлигида А.Авлоний 
номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш институти томонидан ташкил этилган «Халқ таълими ходимлари 
малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб масалари
» 
республика илмий-
амалий онлайн конферецияси ўтказилиши тизимни тубдан ислоҳ қилишга катта ҳисса 
қўшади, деб ҳисоблаймиз. 
Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган 
Мурожаатномасида ҳурмат билан эслатган Имом Бухорийнинг «Барча амаллар ниятга 
қараб бўлади»
4
деган ҳикматли сўзлари конфереция қатнашчиларига, «соҳага 
даҳлдорман
»
деган барча устозларга йўл кўрсатади, деб ният қиламиз. 
Бизнингча, тизимдаги айрим мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича баъзи 
фикр-мулоҳазаларимизни баён қилишни лозим топдик.
Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимидаги 
ечимини ёки такомиллаштирилишини кутаётган муаммолар ҳусусида: 
- ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва жойлардаги педагогларни қайта тайёрлаш 
ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўртасидаги муносабатларнинг 
ҳуқуқий асосларини замон талабларига жавоб бермаётганлиги. Натижада «Буюртмачи
» 
томонидан ўз вазифаларини тўла бажармаслик, Марказ билан хамкорлик ўрнига, 
текширувчи сифатидаги фаолият кўрсатиш усулига ўтиб қолинганлиги; 
- вилоят, шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари томонидан педагогларнинг 
малака ошириш, қайта тайёрловдан ўтиш бўйича маркетинг ҳамда мониторинг 
хизматларини тизимли, сифатли ва узлуксиз талаб даражасида олиб борилмаётганлиги; 
- умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассаса раҳбарлари, педагог 
ходимлари ҳам малака ошириш, қайта тайёрлаш, ҳам мустақил равишда ўз устида ишлаш 
муҳимлига етарлича эътибор берилмаётганлиги. Натижада гувоҳнома, устама ҳақ олиш 
учунгина келаётганлигини гувоҳи бўлиш (шундай тушунча)ни сезиш қийин эмас; 
- давлат томонидан, кейинги уч йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг илм-
фан соҳаларига алоҳида эътибори туфайли барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бундай 
4А. Авлоний. Танланган асарлар: 2-жилд. Тошкент.: “Маънавият”, 1998 йил. 38-бет.


23 
эътиборга қарамасдан жойлардаги Ҳудудий марказлар профессор-ўқитувчиларнинг сифат 
таркиби, илмий салоҳияти паст даражада қолмоқда. Уларнинг ўз устида мунтазам, 
масъулият билан ишлашлари бугунги давр талаблариги мос келмаётганлиги ҳам бор 
ҳақиқат; 
- ўн йиллар аввал ҳукумат қарори билан малака ошириш институтларида ҳамда ҳар 
бир вилоятнинг бештадан туманларидаги таянч мактабларида ташкил қилинган 
Масофавий ўқиш марказлари фаолият кўрсатмади. Бу соҳада хорижда малакасини 
оширган, стажировкадан ўтган мутахассислардан фойдаланилмади;
- вилоятлардаги олий ўқув юртларидан ҳамда жойлардаги таълим муассасаларидан 
таклиф қилинаётган бой тажрибали, малакали ўқитувчиларнинг малака ошириш, қайта 
тайёрлаш соҳаларига мослаштириш, уйғунлаштириш масаласида жиддий муаммонинг 
мавжудлиги. Олий таълим профессор-ўқитувчилари илмий-назарий жиҳатларига кўп 
эътибор берса, қуйи таълим муассасалари устозлари мактаблар даражасидан чиқиб кета 
олмаётганлиги каби айрим масалаларга эътибор қаратиш долзарб бўлиб қолмоқда. 
Бизнинг фикримизча, узлуксиз таълим тизимининг ўта муҳим босқичларидан бири 
ҳисобланган – педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
соҳасини тубдан ислоҳ қилишда қуйидаги ечимларга эътибор қаратилса, мақсадга 
мувофиқ бўлар эди. Бундай мулоҳазаларга келишимизга соҳадаги кўп йиллик 
фаолиятимиз, кузатишларимиз ва ҳамкасблар фикрларига таянган ҳолда келдик. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish