Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Бородина Н.В., Самойлова Е.С. Модульные технологии в профессиональном 
образовании. Учеб. пособие. Екатеринбург.- 1998. 
2.
Н.Х.Авлиёқулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари. «Муаллиф» .- 2001. 
 
 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН
ИСЛОҲОТЛАР ВА УЛАРНИНГ ИЗЧИЛЛИГИ 
 
Д.Ф.Юсупова –
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ таянч докторанти 
Ф.Ф.Садуллаев – 
 Тошкент тумани 20-мактаб ўқитувчиси. 
Аннотация: Ушбу мақолада халқ таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар 
ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида 
ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши, амалга оширилаётган ислоҳотлар оқибатида 
таълим тизимининг ривожини жаҳонга йўналтириш, яна бир муҳим вазифа сифатида 
таълим ривожини бозор муносабатларига мослаштириш тажрибасидан унумли
фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган. 
Калит сўз: Қайта тайёрлаш, малака ошириш, ислоҳот, янгилик, изланиш, малакали 
кадр, жаҳон тажрибаси. 
Жамият ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник тараққиётига янгича қарайдиган 
мустақил фикрловчи, ишбилармон, буюк келажак пойдеворини қурувчи мутахассис 
кадрларни тайёрлаш республикамиз педагоглари олдида турган энг муҳим долзарб 
вазифадир. Таълим ислоҳоти шароитида бу улкан вазифани тўла амалга оширадиган 
замонавий ва жаҳоннинг энг илғор таълим технологияларидан моҳирона фойдалана 
оладиган педагог ва кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ортди.
Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида ислоҳотлар изчил 
амалга оширилмокда. Бу жараён халқаро миқёсда эътироф этилиб, ўзининг натижаларини 
бера бошлади. Бунинг оқибатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши 
анча тезлашди. Лекин, унинг келгуси тараққиёти омилларини инобатга олиш, таълим 
амалиётида қўлланилаётган янги ва илғор фан ютуқларидан кенг фойдаланишни тақозо 
этади.
Тажриба кўрсатадики, технологиялар таълим олувчиларнинг интеллектуал ижодий 
ва ахлоқий камолотининг зарурий шарти ҳисобланади. Фақат шу асосда, таълимнинг 
ҳамма бўғинларида педагогик жараёнларнинг чуқур моҳиятини ташкил этувчи 
ривожланиш, унинг асосий тушунчасига айланувчи, ҳаракатланувчи куч, янги педагогик 


37 
технологиялардир. Кўп мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг республикамизда 
ўтказилган тадқиқотлар таълим тизимининг ҳамма бўғинида энг катта камчилик, 
тингловчиларнинг олган билимларини амалий фаолиятда қўллай олмаслигини, мураккаб 
ҳаётий ва иқтисодий вазиятлардан мустақил чиқиб кета олмаслигини кўрсатди. Таълим 
ислоҳотимизда жаҳон таълимини ривожлантиришнинг ижобий хусусиятларини, 
таълимнинг амалий жиҳати, яъни инсон ҳаёти – шахсга йўналганлик тажрибасини ва уни 
ривожлантиришнинг муҳим воситаси янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида 
уни ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш муҳим ҳисобланади. Ислоҳот 
оқибатида таълим тизимимиз ривожини жаҳонга йўналтириш, яна бир муҳим вазифа - 
таълим ривожини бозор муносабатларига мослаштириш тажрибасидан унумли 
фойдаланишни талаб қилади.
Бозор ўз моҳияти билан ўзгарувчан. Унда, бугунги ҳолат эртага тўғри келмайди. Шу 
асосда, инсоний ва иқтисодий муносабатлар ҳам кескин ўзгарувчан тус олади. Бу эса, 
таълимнинг амалий йўналишини кучайтириш, таълим жараёнида объектлар ўртасидаги 
боғлиқликни, инсоний муносабатлар моҳиятини тушунтириш, кишилар билан мулоқотга 
кириша олиш, фикрини тўғри баён қилиш учун уни бошқаларга маъқуллаш, организм 
хусусияти қобилиятига мос фаолиятга ўргатиш, белгиловчи восита ҳисобланади. Таълим 
жараёнида бу талабларни амалга оширишда турли восита ва усуллар асосида тайёр 
билимларни ўрганиш миқдорини камайтириб, таълим олувчилар интеллектуал, ижодий ва 
мустақил фикрлаш фаолиятини кучайтириш, олган билимларини амалиётда қўллаш, 
назарий билимларни амалий қўллаш ҳолатига қўювчи вазиятлар яратиш зарур бўлади.
Таълимнинг амалий томони, ҳам шахс учун, ҳам давлат учун фойдали ҳисобланади. 
Чунки, ҳар бир мамлакат таълим тизими, унинг энг муҳим иқтисодий-ижтимоий 
вазифаларини ечишга, хизмат қилиши керак. Таълим инсон учун ўз шахсий ҳаётини 
қуриш, касб танлаш ва касб соҳиби сифатида ўзини намоён қилиш, жамиятдаги муносиб 
ўрнини топишга хизмат қилади. Демак, таълим муассасаси инсонни ижтимоий–
иқтисодий, маданий–сиёсий, касбий фаолиятига тайёрловчи жойдир. Шу асосда, таълим 
асосини ислоҳ қилиш, жамиятни ривожлантиришни тезлаштиришнинг муҳим омили 
ҳамдир. Шунинг учун, таълим жамият ва шахс эҳтиёжларига сезгирлик билан жавоб 
бериши лозим. Жаҳон ривожланишининг умумий хусусиятидан келиб чиқиб, ҳозирги 
давр учун мустақил фикрловчи, ўз ақлий ва ижодий қобилиятини амалиётда қўллай 
оладиган, ўзига тўғри баҳо берадиган шахсни шакллантириш, таълимнинг асосий 
мақсадини белгилайди. 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида, мамлакатимиз таълим тизимини ислоҳ қилиш 
омиллари қуйидагилардан иборатлиги таъкидланади: 

республикамиз демократик ҳуқуқий ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш 
йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги; 

мамлакат иқтисодида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши республиканинг 
иқтисодиёти, асосан, хом-ашё йўналишидан рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб 
чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгаяётганлиги;

давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор 
топганлиги;

миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун 
ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва 
халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат ортаётганлиги; 


38 

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти интеграциясида мавқеи ва обрў – 
эътиборининг мустаҳкамланиб бораётганлиги. 
Бундан кўриниб турибдики, таълим ислоҳоти мамлакатимиз учун ижтимоий-
иқтисодий ва педагогик заруратга айланди. Уни жаҳон таълимининг илғор анъаналари 
асосида амалга ошириш ҳар жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Ислоҳот узлуксиз таълим 
тизимининг ҳамма бўғинларини: мафкуравий, ташкилий-педагогик, мазмун ва мақсад, 
шакл ва методларини қамраб олган кенг қамровли ижтимоий ва иқтисодий-сиёсий ҳамда 
педагогик жараёндир. 
Жумладан, биз унинг педагоглар малака ошириш тизими олдида қўяётган талаблар 
асосида қараб чикамиз. 
Жамиятимизда амалга оширилаётган иқтисодий–сиёсий, ижтимоий – мафкуравий
ўзгаришлар ҳамда таълим ислоҳоти талаблари нуқтаи назаридан педагог кадрлар 
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига ёндашадиган бўлсак, янгиланиш 
жараёнига жавоб бермаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини 
такомиллаштириш
»
тўғрисидаги 5538-сон фармонига мувофиқ, «Халқ таълими тизими 
муассасаларини молиялаштириш ва моддий – техник таъминлаш механизмининг 
мукаммал эмаслиги, уларнинг фаолиятига замонавий меъморий ечимлар инновацион 
ишланмаларни ва АКТни жорий этишнинг пастлиги сабабли Халқ таълими 
муассасаларини бошқариш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини 
жорий этиш... раҳбар ва педагог ходимларни танлаш ва тайёрлаш, малакасини 
оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий –хуқуқий механизмларини тадбиқ этиш йўли 
билан халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий 
тамойилларини жорий этиш»[1] бугунги даврнинг энг долзарб масаласи сифатида эътибор 
қаратишни тақазо этмоқда. 
Жамиятимизда амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, мафкуравий 
ўзгаришлар ҳамда таълим ислоҳоти талаблари халқ таълими тизими педагог кадрлари 
малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга боғлиқлигини кўрсатди.
Жаҳон андозаларига мос юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш кўп жиҳатдан 
касб-ҳунар таълимининг барқарор ривожланишига ҳамда уни таъминловчи педагог 
кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқдир. Ўқув жараёнини жаҳон
стандартларига илғор педагогик ва ахборот технологиялари талаби асосида ташкил қилиш 
орқали амалга оширилиши мумкин. Педагог кадрларнинг малака оширишини замонавий 
технологиялар асосида, ишлаб чиқаришни ташкил қилган муассасаларда бевосита ташкил
қилиш ҳамда улар талаблари асосида ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш тизимини 
шакллантириш ҳам долзарб масала сифатида таъкидланди. 
Педагогик тажрибаларни МДҲ мамлакатлари ва хорижий давлатларда малака 
ошириш соҳасидаги янгиликлар, изланишларни, шу соҳага доир тадқиқот йўналишлари 
билан таништириб бориш ҳам муҳимдир. Ушбу маълумотлар малака ошириш 
муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимларга яқиндан ёрдам бериш билан бирга, 
малакаоширишни замонавий даражада ташкил қилиш ва уни ислоҳ қилишга ҳам хизмат 
қилади. Малака ошириш борасидаги янгиликларни тезкор амалиётга жорий қилиш, 
педагоглик касбининг тез ўзгарувчанлиги, бошқа касблар мутахассисларини тайёрлаш 
пойдевори ролини ўйнашини ҳам унутмаслик лозим. 


39 
Таълим ислоҳоти хужжатларида педагог кадрларнинг касб тайёргарлиги, методик, 
маҳорати, умумий маданий даражасининг талаб даражасида бўлиши, амалга 
оширилаётган ислоҳотни ҳаётга татбиқ қилишда асосий мезон эканлиги алоҳида 
таъкидланади. Чунончи, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасида «Кадрлар 
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини 
чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди»[2] – дейилган. Бу талабни тўлиқ амалга 
ошириш мунтазам характерга эга бўлиши лозим. Яъни, ҳар бир педагог даврий равишда 
уч йилда бир марта малака ошириш курсларида ўқиш билан чегараланмай, ҳар кун, ҳар 
доим ўз фанига доир ва баркамол авлод тарбиясига доир, кундалик ахборотларни 
мунтазам ўрганиб, ўз фаолиятига татбиқ этиб борганида таълим-тарбия, касб-ҳунар 
ўрганиши 
ислоҳот 
талаблари 
даражасида 
амалга 
оширилишининг 
узлуксиз 
такомиллашуви баркамол авлод таълим-тарбияси ривожланишини таъминловчи омил 
ҳисобланади. 
Мамлакатимизда янгича, жаҳон андозаларига ҳамоҳанг таълим мазмунини жорий 
қилиш ўз-ўзидан эмас, балки барча педагоглар онги, тажрибаси, ижодий фаолияти орқали 
амалга ошади. Таълим ислоҳоти янгича фикрловчи, асримизнинг шиддати ахборот 
оламида тўғри йўл топа оладиган, ахборотлардан унумли фойдалана оладиган, ёш авлод 
таълим-тарбияси, касб-ҳунар ўрганишига фойдалана оладиган, интилувчан, ижодкор 
кадрни шакллантириш вазифасини кўндаланг қилиб қўйди. Педагогик тажриба шуни 
кўрсатадики, бу ишнинг қанчалик муҳимлиги: таълим мазмунига қанчалик янгилик 
киритилмасин, қанчалик мукаммал дастурлар, дарсликлар ва таълим стандартлари 
яратилмасин, уларни ўқув-тарбия жараёнларига жорий қилиш ўқитувчиларга боғлиқ 
эканлигини кўрсатди. Модомики, шундай экан, малака ошириш жараёнида нималарга 
асосий эътиборни қаратиш, ёки унинг мақсади нималарда ўз ифодасини топади? Энг 
муҳими: 

касбий ва мафкуравий компетентлик даражасини мунтазам шакллантириб бориш; 

педагогларда янгиликларга ташналик ва доимо мустақил ўқиш ҳиссини тарбиялаш; 

ўқув жараёни ва малака оширишни илғор педагогик технологиялар асосида ташкил 
қилиш; 

хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш саводхонлигини ошириб бориш; 

хориж таълим тизими билан мунтазам танишиб, амалиётда қўллаш; 

ахборот коммуникацион технологиялар орқали ўз маҳоратини ошириб бориш. 
Педагогик кадрлар малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш мазкур cоҳа 
ходимларининг ўз касбий маҳоратини ошириш, уларнинг катталар таълими 
хусусиятларини, 
қонуниятларини 
тушуниш 
борасидаги 
тайёргарликларини 
такомиллаштириш ҳам, муҳим ҳисобланади. Малака ошириш натижаларини доимий 
таҳлил қилиш асосида жараёнга ўзгаришлар киритиш зарур. 
1. Малака ошириш ислоҳотини «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш 
Миллий дастури асосида ишлаб чиқилган давлат талабларига мувофиқ ташкил этиш. 
2. Малака ошириш жараёнини педагогларнинг фаол иштироки, янги педагогик 
технология ва инновацион тажрибалар асосида ташкил этиш. 
3. Малака оширишни жаҳон тажрибалари асосида ташкил этишда иқтисодий 
меҳнатимизни яратиш. 
4. Малака ошириш муассасаларида юқори малакали олимлар, методистлар, 
муаллифлар, ижодкор ўқитувчилар ишлашига эришиш. 


40 
5. Малака ошириш муассасаларини ихтисослаштириш. 
6. Ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлик диагностикасини ўтказиш ва малака 
оширишнинг янги шаклларидан фойдаланиш. 
7. Ҳар қандай шароитда ўқитувчининг ўз малакасини ўзи мустақил оширишига 
асосий шакл сифатида қараш. 
Малака ошириш жараёнининг асосий йўналиши педагог кадрларнинг шахсий, 
иродавий – ахлоқий сифатлари ва касбий фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади. 
Ўз навбатида, фаолият – педагогнинг ҳам касбий, ҳам шахсий такомиллашувининг
ҳаракатлантирувчи кучидир. Чунки, шахс фаолиятида ўзини намоён қилади ва фаолиятда 
камол топади. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мамлакатимизда амалга оширилаётган 
таълимга оид ислоҳотлар дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги таълим ривожи 
даражасига эришиши учун олижаноб саъй-ҳаракатлардир. Бу бизнинг ривожланган 
давлатлар тарихий тажрибасидан ўринли фойдаланиш ва ўз ички имкониятларимиз, 
тарихий илдизларига таяниб, таълим тизимимизни яқин вақтда илғор мамлакатлар 
даражасига кўтариш, улардан мукаммалроқ миллий таълим-тарбия тизимининг
шаклланишига ижтимоий-иқтисодий асос яратишни тақозо қилади. Зеро, муҳтарам
Президентимиз айтганидек, «Профессионал таълим соҳасида бугунги меҳнат бозори ва 
халқаро стандартларга тўла мос келадиган бутунлай янги тизимга ўтишни 
жадаллаштиришимиз керак» [3]. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish