Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

1. Билиш
- бу далиллар ва тамойилларни эслаб қолиш ва қайта хотиралашни 
билдиради. Бунда тингловчи ўзлаштирган билимларини эслаши, уларни айтиб бериши 
мумкин. 
2. Тушуниш 
- ўрганилган материалнинг моҳиятини тушуниш қобилиятининг 
кўрсаткичи бўлиб, хулосалар чиқарилади, мавжуд вазият таҳлил қилинади. Тушуниш 
кўрсаткичи сифатида изоҳлаб бериш, материални қисқача ифода этиш ёки кейинги 
ҳодисалар тўғрисида таклифлар бериш ва ҳоказолар иштирок этади.
3. Методлар

қоидалар, умумий тушунчаларни қўллаш
- бунга қоидалар, 
методлар, тушунчалар, принциплар, назарияларни қўллаш киради. Бунда ўқитиш 
натижалари ўқув материалини тушинишдан кўра юқори савияда ўзлаштиришни талаб 
қилади. 
4. Таҳлил қилиш
- бутунни элементларга бўла олиш,бу элементларнинг градацияси 
ва муносабатларни ўрната олиш, бутунни ташкил қилиш принципларини билиш. Бу ҳолда 
ўқув натижалари тушиниш ва қўллашга нисбатан ўзининг юқори интеллектуал савияси 
билан характерланади, чунки у ўқув материалининг мазмуни ва унинг ички тузилишини 
билишни талаб қилади.


35 
5. Синтез
- янги тузилмаларни ҳосил қилиш мақсадида берилган элементлардан 
бир бутунни яратиш. Мос натижалар янги схема ва структураларни яратишга 
йўналтирилган ижодий характердаги фаолиятни ифодалайди. 
6. Баҳолаш 
- қабул қилинган мақсадларни ҳисобга олиб материаллар ва методларни 
баҳолаш. Бу категория барча олдинги категориялар ва аниқ ажралиб турган критерияларга 
асосланган баҳоловчи фикрлар бўйича ўқув натижаларига эришишни талаб қилади. 
Ўқув мақсадларини белгилашда адекват феъллардан фойдаланиб фаннинг ўқув 
мақсадлари белгиланади яъни бунда мақсадни ифодалашда шундай сўз (феъл) билан 
таърифлаш керакки, мақсад бирдан тушунарли бўлсин, шунинг учун ҳар бир мавзу бўйича 
таянч ибораларни алоҳида кўрсатиш лозим. Ҳар бир таянч иборани, ўрганилиш 
чуқурлигини ўрнатиш зарур бўлади. Яъни тингловчи қайсидир таянч иборани билиш 
даражасида бошқасини қўллаш, айрим таянч ибораларни баҳолаш даражасида 
ўзлаштириши керак бўлади. Ўқув мақсадларини аниқ тоифалашда феълларни қуйидагича 
мувофиқланиши намунаси қуйидаги жадвалда кўрсатиш мумкин: 
Т.р. 
Ўқув мақсадларини 
тоифалаштириш 
Ўқув мақсадларини 
тоифалаштирувчи феъллар 
Ўқув мақсадларини 
тоифалаштирувчи феъллар 
мувофиқланиши 

Билиш 
Такроран айтиш 
Қайд қилиш 
Хабар бериш 
Номламоқ, 
Атамоқ 
Ёзмоқ 
Ифодалаш 
Фарқлаш 
Таниб олиш 
Айтиб бериш 
Такрорлаш 

Тушуниш 
Далиллар келтирмоқ 
Алмаштирмоқ 
Аниқламоқ,белгиламоқ 
Тушунтирмоқ 
Ўтказиш,айлантириш 
Ўзгартириб бериш 
Сурат билан кўрсатиш 
Изоҳ бериш,очиб ташлаш 

Қўллаш 
Тадбиқ этиш 
Ҳисоблаб чиқариш 
Намойиш этиш 
Фойдаланиш,ўргатиш 
Аниқлаш 
Бажариш 
Ҳисоблаш 
Амалга ошириш,ечиш 

Анализ 
Келтириб чиқариш 
Ажратиб кўрсатиш 
Дифференциялаш 
Таснифлаш 
Таклиф этиш 
Олдиндан айтиш 
қисмларга ажратиш 
Тақсимлаш 
Текшириш 
Гуруҳлаш 

Синтез 
Кашф этиш 
Умумийлаштириш 
Режалаштириш 
Ишлаб чиқиш 
Тизимга солиш 
қўшмоқ,уламоқ 
Тузиш 
Лойиҳалаш 

Баҳолаш 
Ташхислаш 
Исботлаш 
Асослаш 
Ўлчаш 
Маъқуллаш 
Баҳолаш,текшириш 
Назорат қилиш 
Таққослаш,солиштириш 
Қиёслаш 
Шундай 
қилиб, 
ўрганиш 
мақсадлари 
қанчалик 
аниқ 
ифодаланса 
ва 
тоифалаштирилса, унга эришилганлик даражасини баҳолаш шунчалик осон бўлади. Ўқув 


36 
мақсадларини тўғри тоифалаштириб, аниқлаштира олсак, шунчалик уларга эришишга 
яқинлашамиз.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, модулли ўқитишда, ҳар бир мутахассислик фани 
яхлит бир модул сифатида қаралади ва унда ўрганиладиган фанлар тизими яхлит 
модуллнинг микро модуллари ҳисобланиб, ушбу микро модул ўз навбатида янада 
кичикроқ модулларга бўлинади ва тингловчи ана шу модуллар тизимидан ўтиш асносида 
фанни узлуксиз, изчил равишда бошқа фанлар билан алоқадорликда эгаллаб боради. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish