Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
 
 
 
 
 
 
 


28 
РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ 
 
Ф.Қўчқарова–
Андижон вилоят ХТХҚТМОҲМ кафедра мудири 
 
Аннотатция. Ушбу мақоладa таълим мазмунини янгилашнинг устувор 
йўналишлари, шахснинг ҳартомонлама ва уйғун ривожланиши учун зарур шартлар, 
касбий ўсиш стратегияси, ҳамда халқ таълими ходимларини қайтатайёрлаш ва 
малакасини ошириш курсларида таълимнинг сифат – самарадорлигини ошириш ҳақидаги 
фикрлар ёритилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
мурожаатномасида [1] баён этилган тамойиллар таълим тизимини кўп босқичли тизим 
сифатида белгилайди. Замонавий таълим тизимининг асосий вазифаси миллий ва умум 
инсоний қадриятлар, фан ва амалиёт ютуқларига асосланган шахсни ривожлантириш ва 
касбий шаклланишига йўналтирилган таълимолиш учун зарур шарт-шароитларни 
яратишдан иборат. 
Ҳозирги вақтда, умумий ўрта таълим тизимининг 2017 йилда 11 йиллик таълимга 
ўтиши муносабати билан ўқитувчини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, таълим 
мазмунини 
янгилаш 
шароитида 
унинг 
шахсий 
ва 
касбий 
тайёргарлигини 
шакллантиришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. 
Таълим мазмунини янгилашнинг устувор йўналишларида қайта тайёрлаш ва малака 
ошириш курсларини режалаштириш ҳам ўз аксини топди, унинг асосий мақсади – 
ўқитувчиларни янги таълим тизимига ўтишга тайёрлаш, уларни келгусида касбий, ижодий 
ва маънавий ўсишга йўналтириш ҳамда ўз-ўзини ўқитишдир. 
Янгиланган ўқитувчилар малакасини ошириш дастурлари бўйича режалаштирилган 
халқ таълими ходимларини қайтатайёрлаш ва малакасини ошириш курслари анъанавий 
курслардан, интерфаол равишда ўтказиладиган курслардан фарқ қилади.
Курслар мазмуни натижаларга йўналтирилган ўқитувчиларга қаратилади, дарсларни 
шундай ташкил этган ва ўтказадиган ўқитувчила ижодий фаол, муаммоли вазиятларни 
ҳалқила оладиган, танқидий фикрлай оладиган, тизимлаштирилган, ўрганган 
билимларини таҳлил қиладиган ва кейинчалик ҳаётда қўллайдиган бўлишлари керак.
Бундай шароитда умумий ўрта таълим мактабида дарс беришнинг мазмуни ўқитувчи 
учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам дарсликлардан ташқари ўқув-услубий қўлланмаларда ўз 
аксини топади 
Э.М.Никитиннинг таъкидлашича, узлуксиз таълим механизимлари алла қачон 
мавжуд бўлган касбий фаолиятни тиклашдан иборат бўлиб, шаклланган фаолият 
таркибига янги ҳаракатлар киритилишини англатади; битта ҳаракатни бошқасига 
алмаштириш; мотивацион муносабатларни ўзгартириш ва уларга янги маъно бериш; ўз-
ўзини ҳурмат қилишининг ўзгариши [2]. Умумий ўрта таълим мактабида ёш авлодни 
ўқитиш ва тарбиялашнинг асосларидан бири бу фаол ёндашув бўлиб, унда ўқувчининг 
қобилияти янада тўлиқ намоён бўлади ва ривожланади. 
Шахсни шакллантиришда асосий нарса ўзини ўзи англаш жараёнидир, бунинг 
натижасида ўқувчи ўз ҳаракатлари орқали жамият томонидан маъқулланадиган ва қўллаб-
қувватланадиган хусусиятларни фаоллаштиради. Ўқув жараёнида ўқувчи аста-секин 


29 
жамиятдаги муаммоларни ўрганади, атрофдаги жамиятга онгли равишда қўшилади. Бозор 
иқтисодиётининг жадал ривожланиши уларнинг ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга олиб 
келади. Рақамли технологияларнинг жорий этилиши инсон табиатини ўзгартирмоқда, у 
янада мустақил ва ҳал қилувчи бўлиб бормоқда. Натижада оилада ўзгаришлар рўй беради, 
унинг роли ва функционал аҳамияти кучаяди, болаларнинг ҳолати ўзгаради.
Улар кўпинча рақамли технологиялар тизимига биринчи бўлиб кирадилар, болалар 
катталарга қараганда анча ҳаракатчан, аммо уларнинг ҳаракатларининг муваффақияти 
«ўқувчи-ўқитувчи-ота-она
» 
педагогик триадасининг ҳамкорлигига боғлиқ.
Рағбатлантириш даражаси бандлик ҳажми ва интенсивлиги, моддий таъминот ва 
даромадлар, ўзини ўзи амалга ошириш ва ижодкорлик имкониятлари ҳам шахснинг 
ижтимоий фазилатлари, унинг таълим даражаси ривожланиш даражасига боғлиқ. 
Таълим ўқитувчига бутун ҳаёти давомида унинг касбий ўсишини оширишга, уни 
қизиқтирган мавзуларда кучини синаб кўришга, тан олиниши ва обрў-эътибор қозонишига 
ёрдам беради. Ўқитувчининг вақтни қадрият сифатида англаш қобилияти, уни 
ўқитувчинин ўзи ва жамият учун ижобий аҳамиятга эга бўлган фаолият билан тўлдириш – 
буларнинг барчаси шахснинг ҳар томонлама ва уйғун ривожланиши учун зарур шартдир. 
Таълим хизматлари бозори шаклланиши шароитида ҳар бир ўқитувчи ўзининг касбий 
ўсиш стратегиясини тузиш ҳуқуқига ва имкониятига эга. Қайта тайёрлаш ва малака 
ошириш шакллари субъектив йўналиш, илғор табиат, мослашувчанлик ва ўзгарувчанлик, 
узлуксизлик ва изчиллик, таълим тизимига ва ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига 
ўзгарувчан талабларни ҳисобга олган ҳолда асосланади. Таълимни индивидуаллаштириш 
ўқитувчиларнинг аниқ таълим эҳтиёжларига, уларнинг инновацияларга тайёрлик 
даражаларига ва бошқа хусусиятларга эътиборни ўз ичига олади. Шу муносабат билан, 
уларнинг мақсадларга эришиш мазмуни ва усулларига танланган муносабатини ҳисобга 
олиш муҳимдир. 
Шундай қилиб, халқ таълими ходимлари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш 
курсларининг долзарблигини кучайтириш, биргаликда ижод қилиш учун шароит яратиш 
ғояларини ўзида мужассам этиш зарур. Ўқитувчилар учун қайта тайёрлаш ва узлуксиз 
таълим дастурларининг мослашувчанлиги ўқитувчилар учун қулай шарт-шароитларни 
яратишни, шу билан бирга таркибни, усулларни, муддатларни, вақт ва жойни бойитишни 
англатади. Бугунги кунда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари: мактаб 
ўқитувчиларининг педагогик ва касбий маҳоратини мунтазам ошириб бориш, уларнинг 
қонунчилик нормаларини ва илғор педагогик тажрибалар билан таништириш, 
ўқитилаётган фандаги технологик тараққиёт ва янгиликларни, шунингдек, ўқув 
жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини чуқур ўрганиш; замонавий самарали 
таълим ва инновацион технологияларни ва илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий 
этишни ҳисобга олган ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини 
оширишнинг малака талаблари, ўқув дастурлари ва усулларини тубдан янгилашдан 
иборат. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish