Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Адабиётлар 
1. www.gazeta.uz/uz/2020/01/24/president-speech/ 
2. 
Никитин 
Э.М. 
Қўшимча 
ўқитувчи 
таълими 
федерал 
тизимини 
ривожлантиришнинг назарий ва ташкилий-педагогик асослари. – М.: Педагогика, 1999. – 
201 б. 


30 
3. Дружилов С
.
А. Становление профессионализма человека как реализация 
индивидуального ресурса профессионального развития. – Новокузнецк: Изд-во Института 
повышения квалификации, 2002. – 242 с.
 
 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ–ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ 
СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИ 
 
С.Қирғизбоев – 
Тошкент шаҳар ХТББ бошлиғи ўринбосари 
 
Аннотация: Мақолада таълим сифатини янги босқичга чиқаришда қабул 
қилинаётган меъёрий ҳужжатларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек жаҳон 
тажрибасини халқ таълимга жорий қилиш масалалари ёритилган. 
Мамлакатимиз кейинги уч йил ичида ривожланган давлатларга хос ривожланиш 
йўлига кирди. Ҳозирги даврда Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 
«Ҳалқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак
»
деган принцип асосида фуқаролик жамияти ривожланиб бормоқда. Қисқа давр ичида
фуқароларнинг давлат бошлиғи ва бошқа олий органларга ўз мурожжатларинини 
етказишнинг замонавий тизими шакллантирилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлаш, диний эркинликни ўрнатиш каби соҳалардаги ислоҳотларни жаҳон 
ҳамжамияти эътироф эта бошлади. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал 
этилди.
Чуқур ва туб ўзгаришлар халқ таълими соҳасида ҳам бошланди. 2018 йилдан бошлаб 
мактаб ўқувчилари ва талабаларни пахта-йиғим теримига мажбурий равишда жалб этиш 
Президент Ш.М.Мирзиёев қарори билан бутунлай барҳам топди. Ўзбекистон 
Президентининг Фармони билан 2019 йил 29 апрелда тасдиқланган «Ўзбекистон 
Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси
» 
да 
мамлакатимиз халқ таълими тизимини жаҳон стандартлари талаблари ва ривожланган 
давлатлар даражасига олиб чиқишнинг стратегик мақсадлари мужассамлашди. 
Мазкур концепцияга биноан Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA 
(The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни 
баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига 
киришига эришиш, STEAM фанларни ва танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш 
ва таҳлил қилиш компетенциялари ва малакаларининг ривожланишига алоҳида урғу 
беришни ҳисобга олган ҳолда, замонавий инновацион иқтисодиёт талабларига жавоб 
берадиган умумтаълим дастурлари ва янги давлат таълим стандартлари жорий этиш, халқ 
таълими тизимида ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолашда таълим сифатини 
баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва изланишлар (PISA, TIMSS, PIRLS ва бошқалар)да 
Ўзбекистон Республикасининг доимий иштирокини таъминлаш каби мақсад ва вазифалар 
белгиланди. 
Концепция қабул қилинганидан кейин ўтган бир йил ичида халқ таълими соҳасида 
улкан ўзгаришлар амалга оширилди: ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоялаш мехнаизмлари 
шакллантирилди, мактаблар бинолари замон талаблари асосида қайтадан реконструкция 


31 
қилина бошлади, ўқув жараёнларига ахборот-коммуникацияларини кириб келиши 
тезлашди, педагоглик фаолиятига халақит бераётган қоғозбозлик ва бюрократияга барҳам 
берилди, ўқитувчилар малакасини ошириш тизими замонавийлаштирилди, таълим 
бошқарув тизими бозор иқтисодиёти тизими талабларига мослаша бошлади, таълим 
соҳасида ҳам хусусий сектор шакланди. 
Дабдурустдан март ойида жаҳон бўйлаб тарқалиб кетган коронавирус пандемиясини 
мамлакатимизга кириб келиши натижасида мамлакат халқ таълими тизими бошқа 
соҳаларда бўлгани каби ўз фаолиятини янги ва тахликали шарт-шароитларга 
мослаштирди. Албатта, бу ўзгариш осонликча амалга ошгани йўқ. Бу жараён фидойи 
ўқитувчилар, мактаблар директорлари, таълим бошқаруви ходимларининг жонбозлиги, 
уларнинг давлат бошлиғи кўрстмаларига қатъий амал қилиш натижаси ўлароқ ўз 
ниҳоясига етди. 
Президент фармонлари, қарорлари ва унинг видеоселектордаги кўрсатмаларига амал 
қилинган ҳолда мамлакатимизда коронавируснинг тарқалиши олдини олиш борасида 
тезкор, тизимли ва қатъий чоралар амалга оширилди. Биринчи галда аҳолининг 
хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаш, вирус юқишидан асраш, халқимизнинг кундалик 
эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан доимий равишда 
таъминлаш боришнинг механизмлари шакллантирилди.
Албатта, бу чора-тадбирлар жамиятдаги барча оилалар ижтимоий ҳимоясини 
таъминлашни кўзда тутган эди. Маълумки, ўзбек оиласининг катта қисмини мактаб 
ўқувчилари ташкил этади. Бу дегани, карантин пайтида барча ўқувчилар давлатимизнинг 
инсонпарварлик сиёсати паноҳида ўз таҳсил олиш фаолиятини давом эттирди. 
Халқимизла «Таълимда танаффусларга йўл қўйиб бўлмайди
» 
деган нақл бор. Бу ҳақда 
Президентимиз ҳам барчани огоҳлантирди: «Бугун кун кутиб турмайди. Бугунги 
йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди
».
Карантин даврида жаҳонда барча давлатларда мактаб ва университетларда таълим 
олиш уларнинг яшаш жойларига кўчирилиб, барча таълим олувчи ўқувчи ва талабалар
1 млрд. 520 млн. ни ташкил этган бўлса, Ўзбекистондаги халқ таълими тизимида 5 млн. 
800 мингдан ортиқроқни ташкил этди.
Шаҳсан Президентимиз, ҳукуматимиз топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими вазирлиги бошчилигида ЎзМТРК, Ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда, шунингдек, 
Тошкент шаҳри ҳокимлигининг кўмагида қисқа вақт ичида халқ таълими тизимидаги ўқув 
дарсларини онлайн тарзда ташкил этишга эришди.
Шу йилнинг апрель ойидан бошлаб барча фанлардан иборат теледарслар учта тилда 
эфирга узатила бошланди. Айниқса, кўп болали оилаларга қулайлик яратиш учун 
қўшимча равишда дарсларни такрорий эфирга узатиш чоралари кўрилди. Халқ таълими 
вазири Ш.Шерматов «2020 ўқув йили якунига қадар 5600 теледарсдан Khan Academy 
платформаси орқали ўзбек тилида фойдаланиш имкони бўлиши
» 
ни эълон қилди. Шу 
тариқа, МДҲда биринчи бўлиб Ўзбекистонда онлайн таълим бериш тизимида ишлаш 
йўлга қўйилди.
Пандемия сабаб барча халқ таълими муассасаларида жорий қилинган масофавий 
таълим бериш тизими миллий таълимда янги босқични бошлаб берди: рақамли таълимни 
жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиб берди. Карантин даврида Интернет ижтимоий 
тармоғи воситасида ҳар бир ўқитувчи-ўқувчининг ўзига хос ижодий алоқа қилиш 


32 
тажрибаси шаклланди. Тошкент шаҳридаги мактаблар ўқитувчилари эса kundalik.com 
сайтида «ўқитувчи-ўқувчи-ота-она
» 
ҳамкорлиги схемасида ўзаро мулоқотларга 
асосланган янги педагогик фаолият шакли яратилди.
Таълим жараёни манзаралари ҳам ўзгарди: олдинлари ўз фарзандлари билан 
суҳбатлашишга вақт тополмаётган баъли оталар бугун ўз фарзандлари билан 
теледарсларида иштирок эта бошлади, фарзандлари билан дарс тайёрлашга киришди, 
биргаликда китоб мутолаа қила бошлади, бадан тарбия билан шуғуллана бошлади.
Карантин даври учун давлатимиз томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар 
натижаси ўлароқ миллионлаб мактаб ўқувчилари ўз оилалари бағрида билим ола бошлади. 
«Ҳар бир ҳодисада бир ҳикмат
» 
деганидек, карантин бекор қилинганидан кейин 
жамиятимизда ўқитувчининг мақоми, нуфузи янада ошади, деб ўйлайман. Чунки, 
халқимиз ҳозирги тахликали даврда тиббиёт ходимларига янада кўпроқ меҳр 
қўяётганидек, ўқитувчи меҳнати ва фидойилиги қадрига етди. Ўйлайманки, келгусида ота-
оналар билан мактаб ўртасидаги фаоллик кучаяди, таълим тизимини ривожланишида 
жамоатчиликнинг ўрни янада юксалади.
Зеро, Жаҳон банки президенти Жим Ён Кимнинг қуйидаги фикри ҳозирги даврда ҳар бир 
давлатнинг таълимга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартиришга даъват этади: «Ҳукумат 
иқтисодий ўсишни таъминлашга интилар экан жисмоний капитал – муҳташам кўприклар, янги 
йўллар, замонавий аэропортлар ва бошқа инфратузилмаларни барпо этишга инвестиция 
киритишга эътиборни қаратади. Одатда, улар аҳоли саломатлиги, билим ва кўникмалари, 
тажриба ва турмуш тарзини ўзида мужассам этган инсон капиталига инвестиция киритишдан 
унчалик манфаатдор эмас. Бу катта ҳато, негаки, инсон капиталига инвестиция киритишга 
нисбатан бепарволик мамлакат рақобатбардошлилигини кескин пасайтириб юбориши мумкин. 
Зеро, мамлакат иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши учун истеъдодли одамларни тарбиялаш 
талаб этилади
»

Хулоса қилиб айтганда, сўнгги уч йил ичида мамлакатимиз таълим тизими янги 
ривожланиш босқичига кирди. Таълим тизимини ривожланиши янги Ўзбекстон давлати 
сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Мамлакат ривожланган давлатларга хос бўлган 
сифатларга эга бўлиб бормоқда. Халқимизда келажакка ишонч руҳияти кучайиб бормоқда. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish