Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
Акрил кукунини олиш. Саноатда бунинг учун эмульсион усул 
қўлланилади. Усулнинг мохияти олдиндан эмульгирланган мономерни 
полимерлашдан иборат. Полимерлаш жараёни ичида аралаштиргичи бўлган 
ҳажмдор идиш - полимеризатордан таркиб топган махсус асбоб (аппарат)да 
бажарилади. 
Идишга 2:1 нисбатида сув ва мономер қуйилади. Аралашмага мономер 
миқдорига қараб 0,3% бензоил перикиси (катализатор) ва крахмал 


131 
(эмульгатор) қўшилади. Масса 84
0
С да доимий аралаштирилган ҳолатда 
қиздирилади. 
Крахмал 
мономерни 
эмульсиялашга 
ёрдам 
беради, 
полимерлашда турли диаметрли тўғри шаклли юмалоқ кукунлар ҳосил 
қилади. 
Кукунлар ўлчами полимерлпш шароитларига - температура вақтига, 
айлантиргичнинг айланиш тезлигига ва шу кабиларга боғлиқ. Олинган 
полимер шаффоф ва рангсиздир. Кукун марказдан қочириш аппарати орқали 
массадан ажратилади, сўнг қуритилади ва элакдан ўтказилади. 
Тиш техникасида хам рангсиз, хам бўялган шаффоф бўлмаган (хира) 
кукун ишлатилади. Олинган протезлар ва сунъий тишлар асоси учун рангсиз 
кукун полиметилакрилат бўялади ва хиралаштирилади. 
Полимерни бўяшда хам органик, хам ноорганик бўёқлар ишлатилади. 
Хирлаштиришда рух оксиди (1,2-1,5%) ёки титан икки оксиди (0, 35-
0,5%) қўлланилади. Бўяш ва хиралаштириш шарли тегирмонларида амалга 
оширилади. Тегирмоннинг айланиш натижасида шарларнинг юзасига бўёқ ва 
хирлаштирувчи моддлар ёпишади. Асос учун ишлатиладиган полимер 
кукунни олиш учун сув+мономер аралашмасига пластмассага пластиклик 
хосил қилиш учун мономер массасидан 5% миқдорида дибутилфталат 
қўшилади. Олинган гранула кукунда маълум миқдорда бензоил перикси (0, 2-
1,2%) мавжуд бўлиб, кукунни йўналтирилган мақсадларига қараб, турлича 
бўлиши мумкин. Ўзи қотадиган пластмасса тайёрлашга мўлжалланган 
кукунлар иссиқ полимерлашга мўлжалланган кукунларга қараганда катта 
миқдорда инициаторга эга бўлади.
Эмульсион кукунлар гранулаларнинг катталиги (ўлчами)га қараб, 
гурухларга бўлинади. Улар 1 см
2
да 1020 дан то 10000 тагача тешиклари 
бўлган элакдан ўтказилади. 
Кимёвий жиҳатдан полиметилметтакрилат томоман турғун, унга на 
мустахкам, на эритилган минерал кислота, на совуқ ёки иссиқ сув таъсир 
этолмайди. Унинг кимёвий турғунлиги турли хосилалар таъсир этадиган 
нуқталари бўлгани икки қаватли (қўшалок) боғланганликнинг йўқлиги билан 
белгиланади. Уларга механик ишлов бериш (сайқаллаш, жилолаш ва б.) осон 
бажарилади. Полимернинг хусусиятларидан бири унинг мономер билан 
алоқада зарраларини полимернинг йирикроқ зарралари билан бирикишини 
келтириб чиқаради. Бу жараён барча мономер полимер шаклига ўтиб 
бўлмагунича давом этади. Органик кимё бирикмаларидан “пластмасса” 
(юқори молекуляр бирикма) тушунчаси молекуляр массаси 500-10000 бўлгани 
моддлар синфини аниқлайди. 
Иссиқлик таъсирида юқори молекуляр бирикмаларнинг ҳолатига қараб, 
улар 3 гурухга бўлинади:
1) термопластлар 
2) термореактивлар 
3) термо бардошлар 


132 
Термопластлар (қайтарилувчи) -қиздирилганда температуранинг ошиб 
бориши билан пластиклигининг аста секин ортиб, кўпинча ёпишқоқ-
оқувчанлик ҳолатига ўтадиган юқори молекуляр бирикмалар, совуганда яна 
қаттиқ, эластик холатига қайтадиган полимерлардир. Бу хусусият қиздириш ва 
совутиш жараёни кўп маротаба такрорланганда хам йўқолмайди. Буларга 
полиметилметакрилар, полистирол, капрон, поливинил хлорид, полиетилен, 
фторопласт, поликарбонат ва бошқалар киради. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish