Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
Қолипловчи хом-ашёлар. 
Турли қотишмалардан қўйилган қуймаларнинг хоссалари ва сифати 
кўпгина омилларга, яъни металлнинг хоссаларига, қуйиш қолип 
(форма)ларининг аниқлигига (хом-ашё таркиби) ва бу қолипларининг қўллаш 
технологиясини билишига боғлиқдир. Моделдан аниқ қуйма олиш учун 
қолиплаш хом-ашёлари зарур. Техникада қолиплаш массаларининг таркиби 
турлича, шунингдек уни қўллаш технологияси ҳам турлича, бироқ барча 
холатларда ҳам қовушқоқ моддалар ва олов бардош кукунлар ўзгармасдир.
Тиш протезларини тайёрлашда қийин эрийдиган (зангламайдиган 
пўлатлар, КХС) қотишмаларни қўллаш қолиплаш материалларининг махсус 
таркибини яратиш заруриятини келтириб чиқаради; улар қўйидаги талабларга 
жавоб беришлари керак: 

Уларнинг таркибида қуймага таъсир этиб унинг сифатини 
пасайтирадиган моддалар бўлмаслиги керак; 

Қолип юзаси қуймага қўймаслиги керак; 

Қуйма юзасини (сирти)нинг сифатини таъминлашда олов бардош 
кукун юқори ёйилиши хусусиятига эга бўлиши шарт; 

Қотиш даври (қаттиқлашиш) 7-10 минут оралиғида бўлиши керак; 

Улар эриган метални қуйиш вақтида ҳосил бўладиган газларни 
ўта оладиган, газ ўтказиш қаватини ҳосил қилиш керак; 

Қотган металлни кичрайишини тўлдиришга етарли даражада 
температурали кенгайиш коэффицетига эга бўлиши шарт. 
Замонавий қуйиш корхоналарида гипсли, шунингдек фосфат ва силикатли 
қолиплаш хом ашёлари ишлатилади. 
Тиш протезларини тайёрлашда мумтоз ишлатилаётган қолиплаш 
хом - ашёларига қўшимча равишда қуйидаги махсус қолиплаш хом ашёларини 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилган: “Силамин”, “Кристосил”, “Силаур”, 
“Формолит”, “Аурит”, “Мольдин”, “Сиолит”, “Стомаформа”. Улар таркиби 
бўйича қуйидаги гурухларга бўлинади. 


128 
Гипсли қолиплаш хом ашёлари 
Гипс (20-40%) ҳамда кремний оксидидан таркиб топган бўлиб, бунда гипс 
боғловчи вазифасини ўтайди. Кремний оксиди эса массага зарурий киришиш 
ўлчами ва иссиққа бардошлик хосил қилади. Аралашмага қотиш тезлиги ва 
температурали кенгайиш коэфицентини тартибга солувчи сифатида 2-3% 
натрий хлорид ёки бор кислота қўшилади. Масса 18-20
0
С даги сувда 
аралаштирилади. Бу таркибдаги қолипнинг металл қуйилгунича белгиланган 
қиздириш температураси 700 – 750
0
С ташкил қилади. 
Бу қолиплар гипснинг бузилиши туфайли эриш температураси 1200 – 
1600
0
С бўлган зангламайдиган металлардан қуйма олишга яроқсиздир, 
шунинг учун улар олтин қотишмалардан буюмлар қуйишда қўлланади. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish