3
Ортопедик стоматология фанининг пропедевтикаси
Ортопедик стоматология фани. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . ..4
Ортопедик стоматология фанини ривожиланиш тарихи. . . . . . . . . . . . . . . . . ..5
1. Тиш-жағ тизимини аъзолари. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .8
2.
Тиш-жаг тизимини анатомияси, гистологияси ва физиологияси. . . . . ..11
3. Тиш-жағ тизимининг ҳаракат функцияси .................................................52
4. Ортопедик стоматология клиникасида беморларни текшириш усуллари..
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 65
5. Ортопед стоматолог хонасини ва тиш техник лабораториясини
ташкиллаштириш. . . . . . .. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 85
6. Ортопедик стоматологияда ишлатиладиган хом – ашёлар. . . . . . . . . . .91
4
ОРТОПЕДИК СТОМАТОЛОГИЯ ФАНИ.
Ортопедик стоматология умумий ортопедия ва
стоматология фанини
бир қисми бўлиб (грек тилида orthos – тўғри; paideia – тарбиялаш; stoma –
оғиз; logos – ўрганувчи) фан – бўлиб, тиш – жағ тизимидаги аномалияларни,
нуқсонларни, профилактикасини ва даволаш чораларни ўргатади. Буни амалга
ошириш учун функционал (миотерапия, механотерапия),
аппаратлар ва тиш
протезлардан фойдаланилади. Умумий ортопедия фанининг асосчиси бўлиб
француз жаррохи Николя Андри (1658 - 1742) ҳисобланади. Олим 1741 йилда
«болалар танисини ўзгаришларини олдини олиш саънати ёки ортопедияси»
илмий ишнинг муаълифидир.
Ортопедик стоматология махсус илмий фан бўлиб, умумий ва хусусий
қисимлардан иборат. Фаннинг умумий қисми стоматологиянинг пропедевтик
бўлими бўлиб (грек. propaideuo – фанга кириш ) маъносини билдиради.
Хусусий қисм уч бўлакдан: тиш ва жағ протезлаш; юз – жағ ортопедияси ва
ортодонтиядан иборат. Ортопедик
стоматологияни умумий булимида,
фаннинг риживонланиш тарихи, юз– жағ тизимини анатомияси, гистологияси
ва физиологияси ўрганилади. Улардан ташқари ортопедик стоматологияда
беморларни текшириш учун қўлланиладиган
махсус текшириш услублари,
клиник стоматологияда ва тиш протезларини тайёрлаш жараёнида
лабораторияда ишлатиладиган хом – ашёлар ўрганилади.
Юз – жағ ортопедияси -хар хил касалликлар, жаррохлик муложалари ва
шикастлардан юзага келган нуқсонларни протезлар ёрдамида тиклаш
чораларини урганади.
Ортодонтия (грек. оrthos тўғри; odus [odontos] - тиш)
ортопедик
стоматологияни бир қисми бўлиб тиш ва тиш қаторларини турғун
аномалияларини олдини олиш ва даволаш йўларини ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: