Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
 
 


130 
ОРТОПЕДИК СТОМАТОЛОГИЯДА КУЛЛАНИЛАДИГАН ПОЛИМЕР 
ХОМ-АШЁЛАР 
Стоматологияда тиббиётнинг бошқа соҳаларига қараганда полимер 
материаллар олдинроқ фойдаланила бошланган. Каучукни кўп йиллар (100 
йилдан ортик) қўллаш тажрибаси унинг бир қатор камчиликларни намоён 
қилди. Бу камчилик энг асосийси унинг ғовакларидир. У овқат қолдиғини 
ютади, улар ачийди ва емирилшга учрайди. Протезни узоқ муддат ишлатиш 
туфайли оғизда нохуш хидлар пайдо бўлиши ва оғиз бўшлиғидаги шиллиқ 
қаватларни шикастланишига олиб келади. Каучук протездан фойдаланишда 
қизил каучук бўёғи таркибида бўлган симоб моддаси (симобнинг олтингугурт 
оксиди) оғиз бўшлиғидаги шиллиқ қаватга таъсир этадиган кимёвий модда 
хисобланади.
Илк бор сунъий полимер хом ашёлар 19-асрнинг охирида яратилган. 
Юқори температурада осон шаклланиш хусусиятига эга бўлган янги кимёвий 
хом-ашёлар 1940 йилда Б.Н. Бинин., И.И. Ревзин раҳбарлигида олиб борилган 
тадқиқотлар натижасида акрил асосли пластмасса яратилиб, АКР- 7 деб 
аталади. Сўнгра кенг клиник ва тажриба тадқиқотлар ўтказилиши натижасида, 
бу пластмасса етакчи ўринни эгаллайди ва кейинчалик уни такомиллаштириш 
ишлари олиб борилди.
Акрил асосидаги акрил, метакрил кислоталар ва уларнинг хосилалари 
деганда асосан мураккаб эфирлар тушунилади. Хозирги даврда турли 
мақсадларга йўналтирилган кўплаб акрилатлар мавжуддир. 
Метакрил кислотанинг метил эфири ўткир хидли, хона температурасида 
осон учиб кетадиган суюқлик бўлиб, қайнаш температураси 100,3 С. Мономер 
осон ёнади. Катализатор (водород ёки бензиоил перикси) қиздирилганда 
қаттиқ шишасимон массага айланади. Содда молекулялардан тузилган метил 
эфир (“мономер” юнонча “monos” битта, ягона сўзидан келиб чиққан) босим 
остида 
қиздирилганда 
полимерлашади: 
метил 
эфирнинг 
содда 
молекулаларини, 
ўзаро 
мурракаб 
кимёвий 
бирикмага, 
яъни 
полиметилметакрилат қисқа полимерга бирикади.
Полимер мономернинг ҳосиласи бўлиб, улар полимерлаш реакцияси 
натижасида олинади ва кимёвий полиметилметакрилат номи билан аталади. 
(Эмульсион полимерлаш усули ёки қаттиқ полиметилакрилатни майдалаш 
усули билан олинади). Полиметакрилат хона температурасида қаттиқ модда 
бўлиб, солиштирма оғирлиги тахминан 1,18-1,20 г/см
2
га тенгдир.

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish