«Хозирги даврда ёшлар ўртасидаги эрта турмуш қуришга бўлган ахолининг муносабати» мавзусидаги эксперт ва умумий сўров
ДАСТУРИ.
Танланган тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилиб, хориждан замонавий тиббий жиҳозлар келтирилаётгани бежиз эмас. Оналар ва болалар саломатлигига эътиборни 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб номланиши ва бу борада тегишли Давлат дастури қабул қилинганлигида ҳам кўришимиз мумкин.Малакали тиббиёт мутахассислари иштирокида маҳаллаларда, олий ўқув юртларида, коллеж ва лицейларда, мактабларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи учрашувлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Аёллар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом оилани шакллантириш, ўсмир қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, туғма наслий касалликлар, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти аҳамияти борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатларнинг замирида бўлажак оналар саломатлигига берилаётган эътиборни кўрамиз.Халқимиз азалдан қизлар тарбиясига алоҳида эътибор билан ёндашган. Бугунги кунда ҳам қиз болаларни ҳар жиҳатдан етук, соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Шу сабабли ҳам болалар ва ўсмирлар спорти, айниқса, қишлоқ жойларида спортни ривожлантиришга катта аҳамият билан қаралмоқда.Репродуктив саломатлик деганда аёлнинг қачон ва қандай шароитларда она бўлишини назорат қилиш, онанинг ҳам, туғилажак боланинг ҳам саломатлиги учун мақбул шарт-шароитларни яратиш тушунилади.
16-18 ёшларда аёл организми соғлом фарзанд кўриш учун ҳали тўла шаклланмаган бўлади. Ҳомиладор бўлиш, фарзанд дунёга келтириш билан боғлиқ жараёнларда она организми ўзидан кўп миқдорда қувват сарфлайди. Кўзи ёриган аёл организми ўзини тиклаб олиши учун унга камида 3-4 йил вақт зарур бўлади. Бу бир томондан боланинг она сутига тўйиб ўсишини таъминласа, иккинчи томондан она навбатдаги ҳомиладорликдан сақланади. Аёллар саломатлигини фақатгина ҳомиладорлик даврида сақлабгина қолмай, балки ўсмир қизларни ҳам ёшлик давридан соғ-саломат ўсишига ота-она катта эътибор қаратиши зарур. Аёллар учун фарзанд кўришнинг энг қулай даври 20-30 ёш оралиғи ҳисобланади. Агар ҳомиладор 20 ёшдан кичик бўлса, унда 30 фоизгача ҳомиланинг яхши ривожланмаслиги, чақалоқ вазни кичик бўлиши, туғилган фарзанд ўлими ҳолатларининг икки бараварга ошиши, ёш оналар орасида оналарнинг ўлими ҳолати уч бараварга ошиши кузатилади. Кўриниб турибдики, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари кўп. Бунда биринчи навбатда онанинг саломатлиги муҳим рол ўйнайди. Сабаби, соғлом она соғлом фарзандни дунёга келтиради.Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли тиббий ислоҳотлар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими уч баравар камайди. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган бундай юксак ютуқлар халқаро миқёсда ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг оналик ва болаликни муҳофазалашга оид миллий модели тараққий этган мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилгани бунга ёрқин мисолдир.Бироқ, эрта турмуш оқибатида ҳаётдан барвақт кўз юмаётган ёш оналар ва болалар ўлими ҳамон учраб турибди. Бу эса, соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун аввало, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. Барча оналар фарзандининг бекаму кўст улғайишини хоҳлайди. Агар оилада репродуктив саломатлик қоидаларига мунтазам амал қилинса, албатта, соғлом фарзандлар дунёга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |