140
Ортопедик стоматологияда қўлланиладиган полимер хом-ашёларнинг
турлари етарлича бўлиб, қуйида биз уларнинг
баъзилари билан таништириб
чиқишга харакат қиламиз.
ЭТАКРИЛ- 02
Этакрил -02, акрил пластмассалар таркибига кириб, кукун- суюқлик
кўринишидаги, юқори температура таъсирида қотувчи полимердир.
Бундай
пластмассалар ортопедик стоматологияда олиб қўйилувчи протезларнинг
асоси (базиси) учун ишлатилади.
Этакрил -02 , юқори технологик хусусиятга ва мустахкамликка эгадир.
Таркибий қисми сополимерлардан иборат бўлиб уларга қуйидагилар киради:
суюқлигида:
-Метилметакрилат-
89%
-Метилакрилат-
2%
-Этилметакрилат-
8%
-Стабилизатор-гидрохинон –
0,005%
-Пластификатор дибутилфталат-
1%
Кукуни эса қуйидагилардан иборатдир:
- Метилметакрилат-
89%
- Этилметакрилат-
8%
- Метилакрилат-
2%
-Пластификатор, фталат ёки дибутилфталат-1%
- Хиралаштирувчи- Окис титан ёки Окис цинк
- Қизғиш оч
ранг пуштиранг-
Судан IV
Моддаллардан ташкил топгандир.
Пластмасса массасини тайёрлаш учун кукундан икки хисса суюқликда
бир хисса олинади (2:1) ва улар шиша ёки чинни идишларга солиб
аралаштирилади. Идишни усти ёпилиб, массани тайёр бўлиши кутилади.
Масса уй температурасида (18- 20
0
С) 20- 40 дақиқа тайёр бўлиши мумкин.
Агарда атроф иссиқлик даражаси юқори бўлса, массанинг етилиши даражаси
тезлашади. Массанинг етилиши вақтида, уни бир неча марта пичоқ
билан
аралаштириб, усти ёпиб қўйилади. (Мономерни учиб кетмаслиги учун).
Агарда массани аралаштирилаётганда, у пичоқгача ва идиш деворларига,
ҳамда қўлга ёпишмаса, масса ишлатилишига тайёр бўлган ҳисобланади.
Шундан кейин масса кюветадаги протез шаклига жойлаштирилади. Кювета
ёпилиб, босим (пресс) остида 10- 15 дақиқа ушлаб турилади. Сўнгра бюгелга
қотириб, термик жараён- полимеризация бошланади.
Полимеризация шароити сувда қайнатиш орқали ёки термо- шкафда олиб
борилиши мумкин. Бунинг учун сув ёки
термо-шкаф температураси, 15- 20
дақиқада 45 – 50
0
С етказилади. Сўнгра аста- секин, 35- 40 дақиқа давомида сув
температураси қайнаш даражасига етказилади. Термо-шкафда эса 110- 115
0
С
температурагача чиқарилади. Ана шу температура холатларида яна 30- 35
дақиқа ушлаб турилади. Кювета анна шу холатда тўлиқ сув ёки хавода, уй
хароратида совитилади.
141
Такидлаб ўтилиши жоизки, кювета, тўлиқ совитилгандан кейингина
очилиши шарт.
Бу пластмассалар кукун- суюқлик шаклида ишлаб чиқарилиб, кукини
300 гр, суюқлиги- 150 гр ташкил қилади. Улар Украина давлатининг Харьков
шахрида ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: