Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология


Мономерни-полимер аралашмасини полимерлашда температура тартиби



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

Мономерни-полимер аралашмасини полимерлашда температура тартиби. 
Пластмассаларни полимерлашнинг барча технологик жараёни унинг 
жуда юқори физик- механик хоссаларига олишга йўналтирилган. 
Пластмассалардан тиш протезлари тайёрлаш жараёнларига тўғри риоя 
қилинганда, унинг умумий кичрайиши бир оз (0,3-0,5%) камайтиришга 
эришилади. Пластмасса хамирининг полимерлашдаги кичрайиши юқори 


137 
термик кенгайиш коэфицентини сезиларли кенгайтириш билан қопланади. 
Тиш протезларида пластмассанинг сув ютиши ва бу билан боғлиқ ҳажмини 0, 
5% гача катталашиши хисобига киришиш қисман йўқолади.
Полимерлаш жараёнинг тартибини бузилиши пластмасса тузилишида 
нуқсонлар хосил қилиши мумкин: ғоваклилик (газли, гранулали), ички 
кучланиш, дарзлар ва бошқалар.
Газли ғоваклиликни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳақидаги юқорида 
гапирилган эди. Фақат улар калин массада хосил бўлиши ва 
полимерланадиган қолиплаш массасидаги мономерни буғланиши билан 
боғликлигини таъкидлаш лозим. Бу полимерлаш тартибнинг бузилиши билан, 
масалан, гипс қолипдаги пластмасса хамирли кюветани қайнаган сувга 
солганда юз беради. Бундай ғоваклилик катта миқдордаги массали қолипни 
қиздирганда полимерлаш жараёнининг экзотермиклиги натижасида ортиб 
борадиган ортиқча иссиқликни чиқариб ташлашнинг мураккаблиги туфайли 
хам хосил бўлиши мумкин.
Ғоваклилик, массаси қолиплашда етарлича босим берилмаганида хам 
қолипнинг айрим қисмлари қолиплаш массаси билан тўлмай қолади ва 
бўшлиқлар ҳосил қилиши оқибатида юзага келади. Бу тур ғоваклилик одатда 
протез тузилмаларининг нозик, охирги қисмларида кузатилади. 
Гранунали ғоваклилик силлиқ йўллар ёки доғлар кўринишида бўлади. 
Бу мономернинг етишмаслиги натижасида хам пайдо бўлади. Мономернинг 
кўпинча пластмасса хамири етилтирилаётган вақтда очиқ идишдан ёки 
кюветани текшириш учун очганда ва узоқ муддат шу холатда турганда учиб 
кетади. Катта буғланиш туфайли мономер юза (сирт) дан учиб кетади, 
Натижада полимер гранулалари етарлича боғланмаган ҳамда ғовак пайдо 
бўлади. Усти очиқ масса қурийди, хира тусга киради. Бундай масса 
қолиплашда силлиқ йўллар ва доғлар пайдо қилади, гранунали ғоваклилик 
пластмассанинг физик-кимёвий хоссаларини кескин ёмонлаштиради. 
Полимерлашда пластмассанинг турли қисмларида совиш ва қотиш бир 
текис бўлмаганда ички кучланиш хосил бўлади. Пластмасса буюмларида 
хамиша уларни дарз кетиши ва тобталишига олиб келувчи бир мунча ички 
қолдиқ кучланишлар бўлади. Улар пластмасса бошқа жинс материаллар 
(чинни тишлар, крампонлар, метал асослар, илмоқларга) тегадиган жойларда 
хосил бўлади. Бу холатда бу ходиса платмасса чинни метал қотишмаларнинг 
бўйига ва энига кенгайиш коэфицентининг турличалигининг натижасида 
келиб чикади.
Пластмасса протезларда калин (хажмдор) жойларнинг ингичка қисмига 
ўтишида хам ортиқча кучланиш пайдо бўлади. Бунга сабаб калин жойларда 
платмассанинг киришиши ингичка қисмларига қараганда катта миқдорда 
бўлишидир.
Бундан ташқари полимеризация даврида температуранинг кескин 
фарқлари эластик деформацияларини кучайтиради. Бу кўпинча буюмнинг 
ташқи қатламнинг олдинроқ қотишидан келиб чиқади. Сўнг ички қатламнинг 


138 
қотиши хажмнинг кичрайишига ва улар ташқи қатлам бунда қаттиқлашиб 
бўлгани учун пластиклик кучланиш остида бўлади.
Полимерлаш жараёнинг бузилиши мономерни тўлиқ жараёнга 
киришмаслиги ва унинг бир қисми эркин (қолдиқ) холатда қолишидир. 
Полимеризат хамиша қолдиқ мономерга эга бўлади. Пластмасса қолган 
маълум қисм Вандер-Валс кучлари билан макромолекулалар боғланади 
(боғланган мономер), қолган қисми эркин холатда бўлади (эркин мономер). 
Қолдик (эркин) мономер протез (аппарат) юзасида қолиб, оғиз суюқлигида 
чиқади ва унда эрийди. Оғиз бўшлиғидаги шиллиқ қавтни таъсирлайди, 
организмда турли -хил аллергик жараёнларни келтириб чиқариши мумкин.

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish