7-Лаборатория иши Минерал боғловчи моддалар. Хавода қотадиган охакнинг сўниш тезлигини ва сўнмай қолган зарралари миқдорини аниқлаш



Download 37,24 Kb.
bet1/3
Sana03.06.2022
Hajmi37,24 Kb.
#631395
  1   2   3
Bog'liq
2 5463385450632712823


7-Лаборатория иши
Минерал боғловчи моддалар. Хавода қотадиган охакнинг сўниш тезлигини ва сўнмай қолган зарралари миқдорини аниқлаш
1. Охакни сўниш тезлигини аниқлаш
Умумий маълумот. Сўндирилмаган охак сув билан ўзаро таъсирлашганда кальций оксид қуйидаги реакция бўйича гидратланади:
СаО+Н2О=Са(ОН)2+q;
бу ерда, q - реакция пайтида ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори. Бу жараён охакни сўниши деб аталади.
Бунда кўп иссиқлик ажралиб чиқади, айни пайтда сўндирилаётган охакнинг харорати жуда кўтарилади. Реакция тугаши билан иссиқлик ажралиши тўхтайди ва аралашманинг харорати пасая бошлайди, ана шу дақиқа охакнинг сўниш реакцияси тўхтаганлигидан дарак берувчи белгидир.
Т а ж р и б а н и б а ж а р и ш т а р т и б и. Охакнинг сўниш тезлиги 1 - расмда тасвирланган асбоб ёрдамида аниқланади. Мазкур асбоб шкаласи 150°С га бўлинган термометр 1, пробка 2, ички идиш 3, шиша банка 4, иссиқликни кам ўтказадиган қатлам ва намуна 6 дан ташкил топган.

1- расм. Охакнинг сўниш тезлигини аниқлашда ишлатиладиган асбоб.
1- термометр, 2- пробка, 3- ички шиша идиш, 4- шиша банка, 5- иссиқлик кам
ўтказадиган қатлам, 6- намуна.
Синовга қадар қопқоғи жипс бекитилган идишга сакланган охак кукунидан тарозида муайян микдорда тортиб олинади. Тортилган охакнинг массаси (г):
т= 1000/А
бу ерда, А - охакдаги кальций ва магний оксидлари миқдори, %.
Ана шу миқдордаги намуна асбобнинг идишига солинади, устига 20 °С хароратли 25 мл сув қўйилади ва тезда аралаштирилади, идишнинг тиқини бекитилади; тиқинга термометр жипс ўрнатилган бўлади (термометрнинг симобли думалоқ учи таъсир кўрсатувчи аралашмага албатта ботиб туриши лозим). Охакка сув қўшилгандан бошлаб хар 1 минутда термометр кўрсатиши лаборатория ишлари дафтарига ёзиб борилади. Аралашманинг харорати аввал кўтарилиб, сўнгра пасая бошлайди.
Агар 4 минут давомида аралашманинг харорати 1 °С дан кўпга кўтарилмаса кузатиш натижаларини ёзиб бориш тўхтатилади.
Охакка сув қўшилган вақтдан аралашманинг харорати бир минут давомида 0,25 °С дан кўп кўтарилмай қолган пайтгача ўтган вақт охакнинг сўниш тезлигини ифодалайди.
Лаборатория ишлари дафтарига ёзиб борилган маълумотларга асосланиб (1-жадвал) график тузилади; графикда абсцисса ўқи бўйича - тажриба бошлаган пайтдан хисобланаётган вақт, ордината ўқи бўйича - хароратини ифодаловчи ракамлар кўйиб чикилади. Охакнинг сўниш тезлиги максимум бўйича аниқланади.
1- жадвал.

Синаш учун
олинган
кукуннинг
массаси, г

Сув
миқдори,
мл



Синашнинг
бошланиши,
соат



Темпера-туранинг
кўтарилиши,
0С

Охакнинг
сўниш
тезлиги,
мин

Изох
(охак
сутининг
зичлиги)

1.
















2.
















3.
















Хулоса

Синов натижаларига асосланиб, охакнинг сўниш тезлиги хакида хулоса чиқарилади: уни тез, ўртача ёки секин сўнадиган охаклар жумласига киритилиши керак.

Download 37,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish