Шиша ва шиша буюмлар. Ситаллар
Режа.
1. Шиши хом ашёси, таркиби ва унинг хоссалари.
2. Шиша ишлаб чиқариш асослари.
3. Шиша буюмлар ва ситаллар
Шиша ва унинг хоссалари. Ишқорли ва гилтупроқ ишқорлари – силикатларни юқори ҳароратда эритишдан ҳосил бўлган қуюқ бўтқа тез совитилса, у шишасимон моддага айланади. Шиша эритмаси ҳароратнинг ортиши билан суюқланмайди, балки қуюқлигича қолаверади. Ҳарорат пасайиши билан унинг қуюқлиги ортади ва ниҳоят қаттиқ жисм – шишага айланади. У оддий ҳароратда қаттиқ ва жуда мўрт, ялтироқ кўринишда бўлади.
Таснифига кўра шиша ва шиша буюмлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: кимёвий таркибига қараб оксидли (силикатли, кварцли, боратли, фосфатли); кислородсиз (галогенли, нитратли) шишалар. Ишлатилишига қараб, қурилишбоп; техник (кварцли атом ва нур техникасибоп шиша оптика, чиниқтирилган, кўп қатламли ва ҳ.к.); шиша атомли, тарозибоп шиша.
Шиша – аморф, яъни бир жинсли модда. Унинг сиқилиш ёки эгилишидаги мустаҳкамлиги тузилишига боғлиқ эмас. Бир жинсли бўлганлиги сабабли мустаҳкамлиги ҳамма ерида бир хил бўлади. Ишлатилишига кўра шиша бир неча гуруҳга бўлинади. Шулардан бири ҳозирги вақтда шиша саноатимизда ишлаб чиқариладиган ва асосан қурилишда ишлатиладиган силикат шишадир. Силикат шиша натрий, кальций, магний ва оз миқдордаги калий каби оксидлардан ташкил топган қумтупроқлардан иборат.
Шиша ҳамма вақт ҳам бир хил кимёвий таркибга эга эмас. У шартли равишда қуйидаги оксидлардан ташкил топган (оғирлигига кўра, %): SiO2 - 64-73.4; Na2О3 - 10-15,5; К2О - 0-0,4; SО3 -0–0,5; В2О3 – 0–0,5. Эриш жараёнида хом ашё таркибидаги ҳар бир оксиднинг ўзига хос таъсири бор. Масалан, натрий оксиди ва бўр оксиди эриш жараёнини тезлаштиради, эриш ҳароратини пасайтиради, шишанинг кимёвий чидамлилигини камайтиради. Калий оксиди шишанинг ялтироқлигини, кимёвий чидамлилигини ошириб, нурни кўп ўтказади. Алюмин оксиди шишанинг мустаҳкамлигини, юқори ҳароратга ва кимёвий чидамлилигини оширади. Оптик ёки биллур шиша олишда шишадан ўтаётган нурнинг синиш бурчагини ошириш мақсадида унинг таркибига қалай қўшилади. Шиша ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашёлар асосий ва қўшимча турларга бўлинади. Асосий минерал хом ашёлардан ташкил топган шиша таркибида кварц қуми, сода, доломит, оҳактош, поташ, натрий сульфати мавжуд.
Қурилиш шишасини ишлаб чиқаришда асосий хом ашё сифатида таркибида темир оксидлари кам бўлган кварц қуми, сода ёки натрий сульфати, поташ, оҳактош ёки бўр ишлатилади. Эритиш олдидан хом ашёга 15–20 % шиша кукуни қўшилади. Шиша буюмлар тайёрлашнинг технологик жараёни қуйидагича: хом ашёни майдалаб эритишга тайёрлаш, шиша бўтқасини махсус қозонларда 1500°С гача ҳароратда эритиш ва ниҳоят, қолиплаш. Асосий ва қўшимча хом ашёлар аралашмасидан тайёрланган таркибни 1100–1150°С гача қиздирганда, аввало, қаттиқ ҳолатдаги силикатлар ҳосил бўлади, кейин эрийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |