ORALIQ NAZORATLAR
«To‘qimachilik materialshunosligi» fanidan
1-ORALIQ NAZORAT
To‘qimachilik materialshunosligi fanining rivojlanishi
Тўқимачилик саноатининг ривожланиши билан тўқимачилик фани ҳам ривожлана бошлаган. XVI асрнинг бошланишида Леонардо ва Винчи (1452-1519) кемаларда ишлатиладиган арқонларнинг намлигини, ишқаланишга чидамлилигини ва йўғонлигини ўрганган.
XVII асрнинг 2-ярмида инглиз олими Гук деформацияни кучланиши билан пропорционаллик қонунини яратган ва тибиий ипакни тузилишини ўрганиб, кимёвий толаларни олиш мумкинлигини баён этган.
1750 йил Италиянинг Турин шаҳрида «кондицион» деган лаборатория ташкил этилиб, табиий ипакнинг намлиги махсус асбобларда аниқланган
1927 йил проф. С.А.Федоров рахбарлигида НИТИ-тўқимачилик илмий-тадқиқот институти ташкил этилган. Бу институтда тўқимачилик соҳаси бўйича йирик олимлар: Н.Я.Канарский, А.А.Синицин, В.В.Линде, В.В.Зотиков ва А.Н.Соловъевлар ишлашган.
1944 йил МТИ (Москва тўқимачилик институти)да тўқимачилик материалшунослиги кафедраси очилди. Унинг раҳбари бўлиб, проф. Г.Н.Кукин 1980 йилга қадар ишлади.
Тўқимачилик материалшунослиги фанини ривожлантиришда Ўзбекистон олимлари - академик, М.А.Хожинова, профессорлар, М.Х.Холматов ва В.В.Яковлевлар катта ҳисса қўшганлар.
Бизнинг институтда 1957 йил проф. М.А.Хожинова рахбарлигида тўқимачилик материалшунослиги кафедраси очилди ва 1973 йилдан бошлаб кафедра “Материалшунослик ва тўқимачилик маҳсулотларининг сифатини бошқариш” бўйича муҳандисларни тайёрлаб чиқара бошлади.
To‘qimachilik materialshunosligi fanining ahamiyati va maqsadi
Тўқимачилик материалшунослиги фани физика, кимё, математика, механика фанларига асосланган ҳолда тараққий этади. Тўқимачилик материалшунослиги фани техникавий фанларга киради. Шунинг учун механика электротехника, автоматика фанларига таянади. Тўқимачилик материалшунослик фанига яқин фанлардан: саноат молларининг товаршунослик фани, тикувчилик материалшунослигидир.
O‘zbekistonda to‘qimachilik sanoatining rivojlanishi
Чет. эл материалшунос олимларидан Перес, Херл (Инглиз), А.Паризо (Франция) Шварц, Сакел (АҚШ) фанни ривожланишга катта ҳисса қўшганлар. Швейцариянинг “Целъвегер-Устер” фирмасининг олимлари бутун дунё бўйича тарқалган “Устер” асбобини яратишди. Пахта толасининг сифатини аниқлашда АҚШда “Спинлаб” системаси яратилди
Тўқимачилик материаллари халқ хўжалиги тармоқларида кенг ишлатилади. Уни ишлатмаган бирорта саноат тармоқлари йўқ. Асосий тўқимачилик маҳсулотлари кийим кечак ва хўжаликда ишлатилади. Масалан: ривожланган давлатларда кийим кечак учун 35-40 %, хўжалик мақсадлари учун 20-25 %, техникада 30-35 % ва бошқа мақсадлар учун 10 %гача ишлатилади. Шу %лардан кўриниб турибдики, техникада ҳам тўқимачилик маҳсулотлари кўп ишлатилар экан.
To‘qimachilik tolalarining tasnifi
To‘qimachilik tolalari деб, узунлиги кўндаланг кесими ўлчамидан катта бўлган, маълум даражада эгилувчан, чўзилиш ва пишиқлик хоссасига ҳамда ингичкаликка эга бўлган сиртга айтилади.
Tabiiy tolalaming tasnifi
Табиий толаларга табиатдаги органик ва ноорганик моддалардан олинувчи тўқимачилик толалари киради.
Толалар тўқимачилик тармоғининг хом ашёси бўлгани учун, кўп ҳолларда тўқимачилик толалари деб юритилади. Айтилганларни инобатга олиб, толага қуйидагича таъриф берилади: тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга яроқли, чэгараланган узунликдаги, юмшоқ, ингичка ва маълум қайишқоқлик, пишиқлик, чўзилуванлик хусусиятларига эга бўлган жисмга айтилади. Толалар ташқи тузилишига кўра элементар ва комплекс толаларга бўлинади: узунлиги бўйича бўлинмайдиган якка толалар элементар толалар деб аталади. Узунлиги бўйича бир қанча элементар толаларнинг бирикмасига комплекс тола дейилади. Толалар келиб чиқишига қараб табиий ва кимёвий толаларга бўлинади: табиатдаги ўсимликлардан (пахта, зиғир, каноп ва ҳоказолар), жониворлардан (жун, ипак) ва маъданлардан (тош пахта) олинадиган толалар табиий толалар дейилади. Табиатдаги мавжуд бўлган моддаларни ёки юқори молекулали бирикмаларни синтез қилиш асосида олинган толалар кимёвий толалар дейилади.
Синфи
|
Кичик синфи
|
Гуруҳи
|
Гуруҳчаси
|
Турлари
|
Табиий
|
Органик
|
Ўсимликлардан
|
Уруғидан
|
Пахта
|
Поясидан
|
Каноп, зигир, жут, пенка
|
Баргидан
|
Сизал, манилла, генекен
|
Жониворлардан
|
Тери устидаги жун
Қатламидан
|
Жун
|
Безлар билан ишлаб чиқарилган
|
Табиий ипак
|
Анорганик
|
Маъданлардан
|
Тоғ бирикмаларидан
|
Тошпахта (асбест)
|
Сунъий
|
Гидратцеллюлоза
|
Вискоза
|
Ацетилцеллюлоза
|
Ацетат
|
Оқсил модда
|
Казеин
|
Зеин
|
Гетрозанжирли
|
Полиамид
|
|
Полиэфир
|
Kimyoviy tolalaming tasnifi
Кимёвий толалар ҳам ўз навбатида икки турга бўлинади: сунъий толалар ва синтетик толалар: табиатдаги мавжуд бўлган моддаларни кимёвий усул билан қайта ишлаш асосида олинадиган толалар сунъий толалар дейилади. Юқори молекулали бирикмаларни кимёвий усул, билан синтез қилиш асосида олинадиган толалар синтетик толалар дейилади. Тўқимачилик саноатида ишлатиладиган толаларни мукаммал ўзлаштириш учун, унинг таснифланиши ниҳоятда катта аҳамиятга эга.
Кимёвий толалар ҳам худди табиий толалар каби органик ва анорганик кичик синфига, сунъий ва синтетик гуруҳларга таснифланади. Сунъий толалар гуруҳи гидроцеллюлозали, ацетилцеллюлозали ва оқсилли киби гуруҳчага ҳамда вискоза, ацетат, казеин ва зеин каби турларга таснифланади. Синтетик толалар гуруҳи ҳам ўз навбатида гетрозанжирли ва карбозанжирли гуруҳчага, ундан полиамид (капрон), полиэфир (лавсан), полиуретан (спандекс), полиакрилнитрил (нитрон), поливинилхлорид (хлорин), поливинилспирт (винилон), полиолефинли (полиэтилен) каби тола турларига таснифланади. Кимёвий толаларнинг анорганик кичик синфига кирувчи толалар тош ва металл бирикмалари гуруҳига, силикатли ва металли гуруҳчага ва шишасимон ва зарсимон тола каби турларига таснифланади.
Синфи
|
Кичик синфи
|
Гуруҳи
|
Гуруҳчаси
|
Турлари
|
Кимёвий
|
Органик
|
Синтетик
|
|
Полиуретан
|
Поакрилонитрил
|
Карбозанжирли
|
Поливинилхлорид
|
Поливинилспирт
|
Полиолефенил
|
Анорганик
|
Тош ва металл бирикмалари
|
Силикатли
|
Шиша тола
|
Металли
|
Зарли иплар
|
Seliyuloza moddasining tuzihshi
Do'stlaringiz bilan baham: |