Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари



Download 226,5 Kb.
bet15/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1

Сиёсий борлиқ - бу геосиёсатнинг асосий категорияларидан бири ҳисобланади. Давлат (куч) геосиёсатнинг марказий тушунчаларидан бири ҳисобланса, сиёсий борлиқ давлатнинг сиёсий ҳолати ва ҳаётий мазмунини кўрсатиб берувчи муҳим омилдир.
Сиёсий борлиқ давлат турмуш тарзини кўрсатиб турувчи дастлабки нишона ҳам ҳисобланади. Шунинг учун геосиёсатда давлатлар ўртасидаги борлиғий (маконий) муносабатларга катта эътибор берилади. Чунки борлиқ тушунчаси геосиёсат назариясининг асосини ташкил этади.
Ҳар қандай давлатнинг сиёсий борлиғи чегараланган, яъни у муайян чегаралар доирасида бўлади. Чегара эса давлат хавфсизлигини таъминловчи, сиёсий борлиқни кўрсатиб турувчи геосиёсий функцияни бажаради. Сиёсий борлиқда чегаранинг бажарадиган функциялари:
а) сиёсий;
б) ҳимоя қилиш;
в) ҳарбий-стратегик бўлиши мумкин.
Геосиёсатда чегара муаммосига ижтимоий ҳодиса сифатида қаралади. Чунки қачон борлиқ узра назорат бошланса сиёсий борлиқлар чегараси бузилади. Ёки бирор кучнинг борлиқ узра назоратни ўрнатиши, сиёсий борлиқлар чегараларини инкор этиш, бузиш эвазига бўлиши мумкин.
Манфаат. Манфаатга муайян гуруҳларга моддий ва маънавий томондан фойда келтирувчи омил сифатида қараш мумкин. Бироқ геосиёсатда манфаат тушунчаси кенгроқ маънода – халқлар, давлатлар манфаатларидан келиб чиқиб талқин этилади. Шундай экан ҳар бир давлатнинг миллий манфаатлари ўша давлат зиммасига юкланган бош вазифа (қонуний асосларга эга бўлган)дан келиб чиқиб таркиб топган бўлади.
Миллий манфаат геосиёсий моҳиятга эга. Шунинг учун ҳам манфаат тушунчаси геосиёсатнинг асосий категорияларидан бири ҳисобланади. Хўш, миллий манфаатнинг геосиёсий жиҳатлари амалиётда қандай намоён бўлади?
Бизнингча, миллий манфаатнинг геосиёсий тус олиши аввало ўша давлатда олиб борилаётган ички сиёсатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи асосий вазифалар ва мақсадлардан бошланади. Негаки, ҳар бир давлат аниқ бир тарихий шароит, тараққиёт ва барқарорлик манфаатлари, миллий-тарихий хусусияти ва қадриятларидан келиб чиқиб, узоқ ва яқин келажакда амалга оширилиши зарур бўлган асосий вазифалари ва мақсадларини белгилайди. Масалан, бугунги кунда Ўзбекистоннинг олдида турган асосий устувор масалалар – жамиятни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан эркинлаштириш; жамият маънавиятини юксалтириш; халқ турмуш даражасини ошириш; иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар; барқарорлик, тинчлик, тотувлик ва давлатимиз ҳудудининг дахлсизлигини таъминлаш ва б. ҳисобланади. Ушбу вазифа ва мақсадлар давлатимиз миллий манфаатлари тизимида ўз аксини топган.
Табиийки, ҳар қандай ички (давлат) манфаатлар таркибини ташкил этувчи мақсад ва вазифалар давлат ташқи сиёсати билан уйғунлашиш асносида даврий долзарблиги, мантиқий устуворлигига қараб геосиёсий жиҳатдан тоифаланади. Уларнинг геосиёсий тоифаланиши қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

  1. ўта муҳим манфаатлар. Вақт жиҳатидан доимий равишда ёки зудлик билан таъминланиши лозим (масалан, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш). Баъзида манфаатларнинг бу тоифаси миллат ва давлатни асраб қолишга бўлган мавжуд таҳдидлар билан боғланган бўлади (масалан, халқаро терроризмга қарши кураш).

  2. муҳим манфаатлар. Вақт жиҳатидан яқин келажакда амалга ошириш назарда тутилади (масалан, давлат хавфсизлигини доимий равишда таъминлаб бориш).

  3. истиқболли манфаатлар. Вақт жиҳатидан келажакда бажарилиши лозим бўлган манфаатлар (масалан, агар давлат халқаро транскоммуникацион тармоқлардан узоқда жойлашган бўлса, унинг босқичма-босқич ўша тармоқ тизимига киришга интилиши).

Кўриниб турибдики, ҳар бир давлатнинг миллий манфаатлари эволюцияси охир оқибат жаҳон сиёсати билан боғланади. Шунинг учун ҳам жаҳон сиёсати асосида нафақат манфаат тушунчаси туради, балки ҳар бир миллий манфаатлар амалиёти жаҳон сиёсатини ҳаракатга келтиради. Шу тариқа давлатларнинг ўз манфаатларига эришиш йўлидаги ҳаракатлари, унга интилиши жаҳонда муайян кучлар мувозанатини юзага келтиради. Ана шу босқичда геосиёсатнинг манфаат категорияси кучлар мувозанати категорияси билан амалий жиҳатдан ўзаро туташади.
Тузилиш ёки жаҳон геосиёсий харитасида намоён бўлиш жиҳатидан геосиёсат фанининг категорияларига қуйидагилар киради: давлат (масалан, давлатнинг геосиёсий куч сифатида шаклланиши), куч марказлари (давлатнинг минтақа миқёсида ёки глобал кўринишда сиёсий, иқтисодий ва б. томонлардан имкониятларининг кенглиги), геосиёсий иттифоқлар (масалан, немис тадқиқотчиси К.Хаусхофернинг Берлин-Москва-Токио концепцияси), геосиёсий чизиқлар (масалан, жаҳон сиёсий харитасидаги «нобарқарорлик ёй»лари, уларнинг йўналиши), геосиёсий минтақа, геостратегик минтақа ва б.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish