Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари


Геосиёсат фанининг асосий принциплари



Download 226,5 Kb.
bet10/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1

6. Геосиёсат фанининг асосий принциплари
Геосиёсат учун биринчи навбатда давлат ёки минтақаларга хос бўлган доимий географик омиллари аҳамияти каттадир. Аниқроқ айтадиган бўлсак, давлатларнинг қуруқлик ёки денгизга нисбатан қандай ҳолатда жойлашганлиги муҳимдир. Бу жиҳатдан қараганимизда, геосиёсатнинг асосий принциплари курраи заминнинг географик ҳолатини ўзида акс эттирган фундаментал дуализмга асосланади. Фундаментал дуализм бир-бирига географик жиҳатдан мос келмайдиган теллурократия - "қуруқлик устидан ҳокимлик" ва талассократия - "денгизлар устидан ҳокимлик"дан иборат. Демак, теллурократия ва талассократияни геосиёсат назариясининг асосий принциплари деб изоҳласак бўлади.1
Теллурократия учун биринчи навбатда давлат ёки минтақанинг географик майдони муҳим ҳисобланади. Фақатгина фойдали қазилмалари ёки қуруқ майдоннинг катталиги эмас, балки ушбу маконнинг чегаралари нечоғли хавфсизлик жиҳатидан таъминланганлиги, транспорт ва телекоммуникация тизимининг қандай йўлга қўйилганлиги, аҳоли турмуш даражасининг ҳолати ва шу каби омиллар теллурократиянинг истиқболини белгилаб беради.
Талассократия учун эса, давлат ва минтақалар атрофидаги (қирғоқбўйи) сув сатҳининг тузилиши ҳамда унга яқин бўлган ороллар ва архипелагларнинг стратегик ёки ностратегик нуқтада жойлашганлиги диққатга сазовардир.
Агар тарихга назар ташласак, давлатларнинг қуруқлик ёки қирғоқбўйларида жойлашуви маълум маънода ўша давлатнинг сиёсий ҳолати ва тараққиётига, ҳаттоки стратегик мақсадларининг юзага келишига ҳам таъсир ўтказганлигига шоҳид бўламиз. Рус олими А.К.Гливаковский бунга мисол тариқасида қуйидаги фикрини айтади: "... Сиёсий муносабатлар ҳақида гапирганда аввало қуруқлик ичидаги ёки ҳудуди денгизга туташ давлатларнинг сиёсий маданиятларидаги ўзига хос хусусиятларга тўхталмоқ керак. Қуруқлик ичидаги (ҳудуди) давлатлар одатда марказлашган бўлиб, уларга кўпроқ авторитар ҳокимият (монарх, диктатор, президент) хосроқ. Денгизга туташ давлатлар учун эса, децентрализация (номарказлашган), конфедератив ва демократик муносабатлар нисбатан сезиларли бўлади.
Агар ҳарбий соҳада қуруқлик ичидаги (теллурократия) давлатда қуруқликдаги қўшинларга эътибор берилиб ва унга кўпроқ маблағ ажратилса, денгизга туташ ёки денгиз ичидаги давлатларда ҳарбий-денгиз флотига эътибор катта бўлади. Бунга собиқ СССР ва АҚШ ўртасидаги ("совуқ уруш" мобайнида) муносабатлар яққол мисол бўлади.".2
1946-1991 йиллар ўрталиғидаги халқаро муносабатларда геосиёсий дуализм нисбатан ўзининг энг кульминацион нуқтасига кўтарилди - талассократия устидан АҚШ "ҳокимлик" қилган бўлса, теллурократия устидан собиқ СССР "ҳокимлик" қиларди.
Бошқа даврлардан "совуқ уруш" давридаги талассократия ва теллурократиянинг фарқли томони шундаки, иккала цивилизациянинг асосида марказлашган геомафкуравий (социализм ва либерал капитализм) қарама-қаршилик турарди.
Теллурократия ва талассократия ўртасидаги муносабат қарама-қаршилик асосига қурилган. Бу эса улар ўртасидаги муносабатнинг ижтимоий характер касб этиши билан эмас, балки ижтимоий муносабатларининг "ҳокимликни қўлга киритиш"га йўналтирилганлиги билан ҳам изоҳланади. Улар ўртасидаги қарама-қаршилик Ер юзининг турли нуқталарида ҳар хил даража ва ҳар хил шаклларда замонга мувофиқлашган ҳолда ривожланиб боради. Бироқ геосиёсий дуализм учун макон битта - Ер юзи ёки жаҳон геосиёсий майдони.
Назарияда жаҳон геосиёсий майдонининг андозаси асосан учга бўлинади (булар ҳақида қуйироқда батафсилроқ тўхталамиз):
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish