Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари



Download 226,5 Kb.
bet7/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1

4. Геосиёсат фанининг услублари
Геосиёсат тармоқлараро фан бўлганлиги учун соҳага тегишли ҳодисалар ва жараёнларни ўрганишда кўплаб услубларни қўллайди. Геосиёсатда услубларнинг кўплиги унинг предметини чуқурроқ ва ҳар томонлама англаб етишга имкон беради. Ҳар бир услуб геосиёсий жараёнларни ўрганишнинг ўзига хос усул ва йўлларига эга. Геосиёсат фанида кенг қўлланиладиган услубларга тўхталсак.
Тизимли ёндашув услуби. Тизимли ёндашув услуби геосиёсий муаммоларни таҳлил этишда уларга яхлит ҳолатда қарайди. Шу билан биргаликда муаммоларга таъсир этган, этаётган ва таъсир этиш эҳтимоли билан боғлиқ бўлган ички ва ташқи омилларни атрофлича ўрганади. Муаммонинг бошланиш ҳолати ва якунини кўрсатувчи ҳолатларни таққослайди. Ва ниҳоят муаммоларни бартараф этиш учун тегишли сиёсий қарорларни қабул қилади.
Тизимли ёндашув услуби илмий доирада биринчи бор XX асрнинг 50-60 йилларида америкалик олимлар Т.Парсонс (1902-1979) ва Д.Истон томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур услубга геосиёсатдан ташқари деярли барча ижтимоий-сиёсий фанларда мурожаат қилинади.
Жамиятда миллий давлатчилик стратегиясини ва умуман геосиёсий жараёнларни тизимли ёндашув асосида ўрганишни модернизм оқими вакиллари (К.Райт, М.Каплан, К.Дойч ва б.) мазмун жиҳатдан янада бойитди. Яъни улар мавжуд маълумотларни математик ҳисоблар ва моделлаштириш орқали тизимли тадқиқотларни олиб боришни жорий қилишган.
Қиёсий услуб. Қиёсий услубнинг илмий доирада қўлланилиб келиниши антик даврларга бориб тақалади. Масалан, Аристотель ёки ундан кейинроқ яшаб ўтган Форобий ижодларига эътибор берсангиз, улар асарларида муаммоларни ўрганиш асносида қиёсий услубдан кенг фойдаланганлигига амин бўласиз. Замонавий геосиёсатда қиёсий услубнинг аҳамияти шундаки, у орқали тадқиқотчи жамиятдаги халқлар ва давлатлар турмушини ўрганади, уларни бир-бирига таққослайди. Ёки маълум бир геосиёсий майдонларнинг бошқасидан фарқли жиҳатлари қиёсий асосда ўрганилади. Муаммоларни шу йўллар орқали ўрганиш асосида тегишли хулосаларни чиқаради.
Тарихий услуб. Тарихий услубнинг геосиёсий жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганишдаги ўрни катта. Ушбу услуб тадқиқот объектида турган масалаларга нисбатан хронологик жиҳатдан ёндашишини тақозо этади. Тарихий фактлар тўпланади. Жамланган маълумотлар асосида ўрганилаётган жараён ёки муаммонинг ўтган давр, ҳозирги муҳит ва келажакдаги ҳолатлари ҳақида муайян фикрлар билдирилади.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish