Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари



Download 226,5 Kb.
bet1/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1


Г е о с и ё с а т” фани
Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари
(2 соат)
Режа
Кириш
1. Геосиёсат тушунчаси
2. Геосиёсатнинг объекти ва предмети
3. Геосиёсатнинг функциялари
4. Геосиёсат фанининг услублари
5. Географик детерминизм ва геосиёсат
6. Геосиёсат фанининг асосий принциплари
7. Геосиёсатнинг асосий категориялари
Хулоса
Мавзуни мустаҳкамлашга доир саволлар
Адабиётлар рўйхати


Кириш
Геосиёсий таҳлил - бу услуб ва у ижтимоий-сиёсий фанлар муаммоларини ўрганишда қўлланилаётган янги услублардан бири ҳисобланади. Қолаверса, унинг амалиёти бевосита геосиёсат асосларининг фан сифатида шаклланиши билан боғлиқ. Геосиёсат – тармоқлараро фан. Шунинг учун унда нафақат гуманитар, балки табиий фанларга хос жиҳатлар ҳам тадқиқ этилади. Бу эса изланувчидан кенг билим ва тафаккурни талаб этади.
Мазкур маърузада геосиёсий таҳлил учун муҳим бўлган геосиёсатнинг назарий-услубий асосларига тўхталамиз. Жумладан, маъруза давомида геосиёсат тушунчаси, унинг объект ва предмети, геосиёсатнинг функциялари ва унинг ўзига хослиги, фаннинг услублари, географик детерминизм ва геосиёсат фанининг асосий принциплари ҳамда категориялари борасида фикрлар билдирилади.


1. Геосиёсат тушунчаси
Нафақат илмий доирада, балки сиёсатшунослар ўртасида ҳам «геосиёсат» тушунчасига нисбатан ягона бир таъриф йўқ. Мавжуд таърифлар у ёки бу даражада бир-бирини тўлдирсада, маълум жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши ҳамдир. Ўз навбатида геосиёсатнинг объекти ва субъекти ҳақида ҳам турлича қарашлар бор. Албатта, билдирилган фикрларга салбий муносабат билдириш керак эмас, балки уларга геосиёсатнинг фан сифатида шаклланаётганлиги билан боғлиқ табиий жараён сифатида баҳолаш керак.
Тўғри, XX асрнинг 90-йилларигача коммунистик мафкура геосиёсатни империалистик экспансияни асослаш учун географик далил ва омиллардан (мамлакатнинг ҳудуди, жойлашуви ва б.) фойдаланувчи сиёсий концепция деб, унинг асосини ирқчилик, мальтусчилик, социал-дарвинизм билан боғлаб таърифлаш орқали салбий баҳолаб келган. Бироқ, кейинги ўн йил ичидаги ўзгаришлар геосиёсатга нисбатан янгича ёндашувларни юзага чиқарди ва геосиёсат собиқ совет фани уқтириб келган ғояларнинг батамом акси эканлигини кўрсатди.
"Геосиёсат" ("Geopolitika") сўзи гарчи юнон тилидаги "geo" (ер) ва "politicos" (давлатни бошқариш санъати) жумлаларидан олинган бўлса-да, ўзбек сиёсий луғатига немис тилидаги "geopolitik" сўзидан кириб келган десак тўғри бўлар. Қолаверса, баҳс этаётганимиз геосиёсат назарияси ҳам аввало немис геосиёсий мактабида тугал шаклланганлиги барчага маълум.
«Геосиёсат» сўзини асарларида ишлатмасада, геосиёсат фанининг «отаси» деб немис олими Фридрих Ратцелни айтиш мумкин. Олим сиёсий географиядан баҳс этади ва ўзининг 1897 йилда чоп этилган асосий ишини ҳам «Сиёсий география» («Politische Geographie») деб номлаган. Гарчи Ф.Ратцель сиёсий география ҳақида субъектив фикрларини ўртага ташласада, унинг мулоҳазалари бевосита геосиёсий аҳамиятга молик эди. Жумладан, олим давлатда географик омилларнинг устуворлигини ва уларнинг ўзгармаслиги борасидаги фикрларни ёқламайди. Унингча, давлат доимо жўшқинликда ҳаёт кечирувчи «тирик организмдир». Ф.Ратцель фикрича, геосиёсат сиёсий географиядан фарқли тарзда, давлатнинг жойлашиши, унинг иқлими ва шакллари билан бирламчи даражада қизиқмайди.
Илмий доирада биринчи бўлиб "геосиёсат" атамасини швед олими Рудольф Челлен (1864-1922) ўзининг «Давлат ҳаётнинг бир шакли сифатида» («Der Staat als Lebensform», 1916) номли асарида қўллаган. Олим геосиёсатга қуйидагича таъриф беради, яъни «геосиёсат - бу борлиқдаги давлатларни географик организм сифатида ўрганувчи фандир». Шунингдек, геосиёсат
"... маконни фундаментал асосда тадқиқ қилиш бўлиб, тадқиқот Ер ва ундаги фойдали қазилмалар билан боғлиқ. Бу эса ўз навбатида империяларнинг ташкил топишини, мамлакатларнинг юзага келишини ва давлатлар ҳудудларини ўрганиш демакдир"1.
Геосиёсатга ўзига хос таъриф ўз вақтида «Zeitschrift feur Geopolitik» номли немисча журналда берилган:
Геосиёсат ер ва сиёсий жараёнлар ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фандир. У географик фундаментга эга. Шунингдек, геосиёсат борлиқдаги сиёсий организмлар ва уларнинг тузилишини ўрганувчи фан – сиёсий географияга асосланади. Геосиёсатнинг мақсади сиёсий ҳаракатларни керакли воситалар билан таъминлаш ва умуман сиёсий ҳаётга йўналишни кўрсатади. Бу жиҳатдан геосиёсатни амалий сиёсатни бошқариш ҳақидаги фан дейиш мумкин. Геосиёсат –давлатнинг географик ақлидир2.
Кўплаб тадқиқотчилар геосиёсатга давлатнинг геостратегик қудратига таъсир ўтказувчи географик, тарихий, сиёсий, маданий ва бошқа омилларни ўрганувчи фан сифатида қарашади. Баъзилари эса геосиёсатнинг жамиятдаги, маълум бир минтақа ёки давлатлардаги ҳарбий-сиёсий, маданий ва иқтисодий омилларни тадқиқ этувчи фан эканлигини исботлашга уринишади.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish