Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари



Download 226,5 Kb.
bet5/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1

3. Геосиёсатнинг функциялари
Геосиёсат фан сифатида жамият билан бевосита боғлангандир. У реал ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар ва жараёнларнинг ўзаро алоқадорлигини ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини ифодаловчи қонуниятларни ўзига қамраб олган. Бироқ, геосиёсат борлиқдаги жараёнларни ўзида акс эттирибгина қолмай, уларга боғлиқли тарзда жамиятда муайян функцияларни ҳам бажаради.
Геосиёсатнинг асосий функциялари:

  • гносеологик функция;

  • прогноз қилиш функцияси;

  • бошқарув функцияси;

  • мафкуравий функция.

Тўғри, қайд қилинган функциялар бошқа ижтимоий-сиёсий фанларга ҳам хос бўлиши мумкин. Бироқ мазкур функциялар геосиёсат фанида ўзига хос афзалликларга эга.
Гносеологик функция. Гносеология – билиш демакдир. Билиш назарияси борлиқни, унинг аниқ бир ҳолатлари, манбалари ва шаклларини ўрганишга қаратилгандир. Аниқроқ айтадиган бўлсак, гносеологик функция давлатлар ва халқларнинг геосиёсий жойлашуви, турмуш тарзи ҳамда улар ҳаётининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш билан боғлиқ. Албатта, гносеологик функция амалиётида геосиёсат-нинг давлатлар ва халқлар турмушини ўрганишда қўллайдиган бир қатор услублари – таққослаш, экстраполяция (нарса ва ҳодисанинг бир қисмини кузатиш асосида олинган хулосаларни унинг бошқа қисмига ёйиш ёки татбиқ этиш), эмпирик (тажриба қилиш) ва шулар сингари услубларининг ўрни каттадир.
Прогноз қилиш функцияси. Геосиёсатнинг прогноз қилиш функцияси бевосита гносеологик функция асосида шаклланади. Чунки ҳар бир муаммонинг келажагидан башорат қилиш учун ўша муаммо биринчи навбатда обдон ўрганилмоғи лозим. Объектда турган масаланинг қанчалик чуқур ўрганилганлик даражаси тадқиқотчи учун тегишли хулосаларни чиқариш ҳамда унинг келажакдаги кечмиши ҳақида ҳам муайян прогнозларни айтиш имконини беради. Прогноз қилиш функциясининг аҳамияти қачонки олиб борилаётган геосиёсий тадқиқотлар қуйидаги жиҳатларни ўзида намоён этсагина бўлади, яъни:

  • муаммога нисбатан билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг қанчалик даражада илмий томондан исботланганлиги билан;

  • билдирилган шарҳларнинг халқлар, давлат ва минтақаларнинг геосиёсий турмушига қанчалик даражада ўзгаришларни олиб келиши билан:

  • башоратларнинг яқин, узоқ муддатга мўлжалланганлиги билан ва ҳ.

Прогноз қилиш – сиёсий воқеаларнинг ривожи ва кўринишлари, улар амалга ошишининг муқобил йўллари ва муддатлари ҳақида илмий асосланган мулоҳазаларни ишлаб чиқиш жараёнлари, шунингдек, уларнинг ўша воқеликлар шароитида амалга ошиши учун аниқ тавсияларни бериш демакдир.
Прогноз қилиш функцияси бир қатор принципларга асосланади, яъни батартиблик, мувофиқлик, узлуксизлик, муқобиллик ва рентабеллик. Табиийки, ушбу принциплар жамиятнинг иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-сиёсий, сиёсий-мафкуравий ва ҳарбий-сиёсий доираларини ўрганишда қўл келиши мумкин.
Бундан ташқари, амалий жиҳатдан геосиёсатнинг прогноз қилиш функцияси қуйидаги босқичлардан иборат:

  • Прогноз қилишдан олдинги ҳолат;

  • Маълумотларни йиғиш;

  • Таянч андазаларни ишлаб чиқиш;

  • Қидирув моделларини танлаш;

  • Белгиланган (норматив) моделларни амалиётга тадбиқ этиш;

  • Таҳлилнинг аниқлиги ва ишончлилигини баҳолаш;

  • Тавсияларни ишлаб чиқиш.

Борлиқдаги геосиёсий жараёнлар келажаги ва уларнинг қай кўринишда ривожланишини олдиндан прогноз қилиш қанчалик мураккаб бўлмасин, прогноз қилиш функцияси тадқиқотчилар нигоҳидан четда қолаётгани йўқ. Балки унга қизиқишнинг ортиши орқасида геосиёсий тадқиқотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мазмун ва маъно жиҳатидан такомиллашиб бормоқда.

Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish