Г е о с и ё с а т” фани Мавзу №1. Геосиёсатнинг назарий асослари


Умуман геосиёсатга нисбатан берилган таърифларни шартли равишда учта асосий қисмга ажратиш мумкин. Булар



Download 226,5 Kb.
bet2/17
Sana25.02.2022
Hajmi226,5 Kb.
#281712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Геополитика Тема №1

Умуман геосиёсатга нисбатан берилган таърифларни шартли равишда учта асосий қисмга ажратиш мумкин. Булар:
1 - йўналиш: география ва сиёсат ўртасидаги муносабатларга катта эътибор берилади. Бу йўналишдагилар географияга бирламчи омил сифатида қараб, унинг сиёсатга кўпроқ таъсир этишини уқтиришади;
2 - йўналиш: муайян минтақа ёки жаҳонда ҳокимият учун сиёсий куч марказларининг ўзаро курашларига кенгроқ эътибор берилади. Бу йўналишдагилар асосан давлатлараро рақобатга урғу бериб, фаннинг умумбашарий хусусиятларидан баҳс этади;
3 - йўналиш: халқаро майдонда ҳокимият учун курашни географик асосда тадқиқ қилган ва қилаётган геосиёсатшунос тадқиқотчилар фикрлари. Бу йўналишдагилар геосиёсий концепцияларни давлатлар ташқи сиёсатининг кўриниши сифатида қабул қилишади. Шу ўринда айтиш мумкинки, иккинчи йўналишдаги тадқиқотчилар фикрлари учун ушбу йўналишга оид олимларнинг фикрлари генетик асос бўлиши мумкин.
Қайд қилинган умумий қарашлардан кўриниб турибдики, геосиёсат услубий ва ўз объекти жиҳатидан сиёсий географиядан фарқ қилса-да, унинг амалиёти жамиятдаги географик омиллар ва сиёсат билан бевосита боғланган. Аниқроғи, геосиёсат ўз амалиётида қуйидаги икки кўринишдаги географик ҳолатларни, яъни доимий ва ўзгарувчан географик омилларни ҳисобга олади.
Доимий географик омилларга давлат ёки минтақанинг ҳудудий жойлашуви, чегарасининг шакли ва кўлами (нисбатан), иқлими, рельефи, флора ва фаунаси ва шу кабилар киради. Ўзгарувчан географик омиллар эса минтақа ёки давлатнинг аҳолиси, фойдали қазилмалари, сиёсий маданияти ва ижтимоий тузилишларини назарда тутади.
Умуман борлиқдаги асосий геосиёсий омиллар қуйидаги кўринишларда намоён бўлади:

  • сиёсий (давлатнинг сиёсий тузилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари, давлатдаги ижтимоий қатламлар, давлатнинг чегаралари ва ҳ.);

  • географик (борлиқда жойлашув ҳолати, табиий ресурслари, фауна ва флора дунёси ва ҳ.);

  • иқтисодий (аҳолининг турмуш даражаси, ишлаб чиқарувчи кучлар қудрати ва тузилиши ва ҳ.);

  • маданий (миллий анъаналар, маданий қадриятлар, фан ва таълим тараққиёти даражаси ва ҳ.);

  • демографик (аҳоли таркиби, жойлашуви, аҳоли ўсиш даражаси ва ҳ.);

  • ҳарбий (қуролли кучларининг қудрати ва ҳарбий тайёргарлиги, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва б.);

  • экологик (аҳолининг давлатлар ва минтақалар табиий ресурсларининг чегараланганлигига муносабати, хом-ашё заҳираларининг камайиши ва ҳ.);

Геосиёсат ўз қамрови жиҳатидан кўпқиррали ва жуда кенгдир. Замонавий геосиёсат мундарижаси жаҳон сиёсати, ҳокимият муаммоси ва жамиятдаги устувор мафкуралар омиллари билан билвосита ва бевосита боғлиқ. Бу жиҳатдан геосиёсатга - геосиёсат жамиятдаги бошқарув муаммоларини тадқиқ этадиган фан деб таъриф бериш мумкин. Бундан ташқари, геосиёсат фан сифатида бир қатор мустақил фан ва фан соҳаларининг хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган. Булар – география, сиёсатшунослик, тарих, этнография, диншунослик, экология, мафкуралар тарихи, социология, ҳарбий билимлар назарияси ва амалиёти, демография ва ҳ. Кўриниб турибдики, геосиёсат шунчаки бир фан эмас, балки кўплаб фанларга хос хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган тармоқлараро фан тизимидир.


Қайд қилинган мулоҳазалар асосида геосиёсатга қуйидаги таърифни бериш мумкин:
геосиёсат - давлатнинг стратегик қудратига таъсир этувчи географик, тарихий, сиёсий ва бошқа ўзаро боғлиқ бўлган омилларни биргаликда кўрувчи ва тадқиқ этувчи тармоқлараро фандир.



Download 226,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish