Aim.uz
Мехмонхона маркетинги фанининг тамойиллари ва услублари
Маркетинг- бу маркетинг концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, нархларни белгилаш, ғоялар, товарлар ва хизматларни бозорга олиб чиқиш ва сотиш жараёни бўлиб, ушбу жараён алоҳида шахслар ва ташкилотлар мақсадларига хизмат қилади.
Ушбу изоҳга кўра маркетинг фаолиятнинг кўплаб турларини ўз ичига олади. Агарда сиз маркетингнинг барча вазифаларини бажаришга киришсангиз, сизнинг ишингиз ҳаддан ташқари кўп бўлади. Аслида эса барча йирик компанияларда ҳар бир бўлинма ўзининг макретинг бўлимларига эга бўлиб, у ерда бир қатор мутахассислар фаолият кўрсатадилар. Уларнинг баъзилари истеъмолчи қандай товарларни сотиб олиш истагини билдиришини ўрганса, бошқалари мазкур тадқиқотлар натижалари бўйича янги маҳсулот ва хизмат турларини ишлаб чиқадилар. Яна бошқалари фирма товарларининг нархлари бўйича қарор қабул қиладилар, товарларни транспортда ташиш, сақлаш ва тақсимлаш масалаларини ҳал қиладилар, реклама, товарни ҳаракатлантириш ва сотилишига жавоб берадилар. Маркетинг товар тавсифи, унинг нархи ва ишлаб чиқариш ҳажми, товарнинг бозорга олиб чиқиш муддатлари, сотув хажми ва мижозларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ деярли барча масалаларга ўз ҳиссасини қўшади.
Маркетингнинг умумий тамойиллари халқаро миқёсда ўзига хос хусусиятларга эга бўлмасада, ташқи муҳитдаги фарқ, кўпинча шунга олиб келадики, фирма раҳбарлари муҳим ўзгаришларга кўпроқ баҳо бериб юборадилар ёки келиб тушган маълумотни нотўғри талқин қиладилар.
Фирма халқаро миқёсда бир қатор хатоларга йўл қўйиши мумкин, масалан, чет эл муҳитининг ўзига хос жиҳатларига нотўғри баҳо бериш, чет эл бозорининг ҳолати ҳақидаги маълумотни нотўғри талқин қилиш, маркетингнинг бозор сегментини танлаш, товар турлари, реклама зарурати, товар турларини бозор талабларига мослаш, товарни сотилиш даражаси каби муҳим жиҳатларига тўғри ёндашмаслик ва ҳ.к.
Халқаро маркетингда турли давлатлардаги бозорларнинг имкониятларига баҳо бериш, шунингдек товарларни танлаш, нархларни белгилаш, сотувни йўлга қўйиш, савдо белгисини ўрнатиш, сотув стратегиясини белгилашнинг турли кўринишларига таҳлилий ёндашув зарур бўлади. Белгилаб ўтилган масалаларда асосий эътибор маркетингнинг кенг миқёсдаги дастури ва миллий дастурлари ўртасидаги фарққа қаратилган бўлади. Кенг миқёсдаги ёндашув миллий ёндашув билан солиштирлган ҳолда ўрганилади, чунки уларнинг ҳар бирини маркетинг дастурлари ёки қарорларининг иккита қарама-қарши нуқталари сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |