Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Хейкки Коски,
1982-1994 
йилда «Алко» Бош директори, 1975 йилда Ички ишлар 
вазири 
 


276 
КУНДАЛИК ҲАЁТДАГИ ҚУВОНЧ 
 
90. 
ШАНБАЛИК 
Шанбаликлар доимо ишлаб чиқаришнинг муҳим услуби ва фин 
жамиятидаги ижтимоий мулоқот шакли бўлиб келган. Шанбаликлар 
одатда анчагина кўп жисмоний кучни талаб қилувчи, бирон-бир 
йирик вазифани бажариш учун тўпланар эди. Шанбаликларда қўни-
қўшнилар, дўстлар ва қариндошлар катта ҳажмдаги ишларни 
биргаликда бажариш учун йиғилишар эди.
Шанбаликнинг энг асосий сифати – бу ишнинг ихтиёрий 
равишда бажарилиши ва унга ҳақ тўланмаслигидир. Шанбаликлар 
бепул амалга ошириладиган ва унга жавобан ҳеч қандай хизматлар 
талаб қилинмайдиган ихтиёрий меҳнат ёрдамидир.
Шанбаликдаги ишчилар одатда миннатдорчилик тариқасида 
мазали таом ва ичкилик олишади. Иш тугаганидан сўнг одатда сауна 
тайёрланар, ҳамда тез-тез рақслар ташкил қилинар эди. Шу йўл 
билан, 
вақтни 
биргаликда 
ўтказиш 
ва 
ҳурсандчилик 
шанбаликларнинг ажралмас қисми эди. Шанбаликлар иш унумининг 
ошишига, лекин биринчи навбатда ҳамжиҳатлик руҳини кўтаришга 
муҳим таъсир ўтказар эди. 
Шанбаликлар ҳаётнинг деярли барча соҳаларида ташкил 
қилинар эди. Лекин, одатда уларни ҳосилни йиғиштириб олиш, 
пичан ўриш ва картошка йиғиштириш каби қишлоқ хўжалиги 
ишлари учун ташкил қилишар эди. Шунингдек, қурилиш ишларида 
ҳам, мисол учун, ёғоч ходаларини ташиш, деворлар қуриш ва том 
ёпиш ёки сувдан қайиқни кўтариш ва сувга туширишда шанбаликлар 
ташкил этиларди. Қурилиш ишлари биринчи навбатда эркаклар 
шанбаликлари эди. Ҳосилни йиғиштириб олишда, масалан, зиғирни 
йиғиштириш ёки буғдойни янчишда эркаклар ҳам, аёллар ҳам 
қатнашар эди. Аммо юнгни тараш ва ип йигириш, фақатгина аёллар 
шанбаликлари эди. Жавобан кўрсатиладиган хизматлар тўғридан-
тўғри белгиланмаган бўлса ҳам, улар жуда кенг тарқалган эди.
Айтиш мумкинки, шанбаликлар жамоатдаги ҳар бир аъзонинг, 
шанбаликдан унинг ҳам бирон-бир пайтда ёрдам олиши 
мумкинлигига сукут сақлаган ҳолда рози бўлишига асосланади.


277 
Шундай қилиб, шанбаликлар бир киши ёки оила учун жуда қийин ва 
бажарилмай қолиши мумкин бўлган ишни бажаришнинг унумдор 
услуби эди. Масалан, ҳосилни йиғиштириб олиш ёки пичан ўриш 
қисқа муддат ичида бажарилиши керак ва шанбаликлар ўша 
пайтдаги шошилинч ишни етарли даражада тез бажаришга имкон 
яратар эди. Финляндияда ёмон об-ҳаво шароити сабабли, пичан 
ўримини икки ҳафта ичида тез-тез бажаришга тўғри келади.
Шунингдек, шанбаликларга ўхшаш ёшлар кечалари ҳам 
ўтказилар эди. Унда қизлар тикиш-бичиш ишлари билан 
шуғулланар, ёш йигитлар эса меҳмонга келишарди. Финляндиянинг 
турли жойларида ушбу кечалар ҳар хил номланади: Карелияда улар 
«ойтсиа» (ётоқлар) деб номланар, Шимолий Финляндияда эса - 
«кёккя». 
Финляндиянинг шимолий-шарқий қисмида, меҳнат ёрдамининг 
бошқа шакли ҳам маълум. Муайян қишлоқ уйлари бир-бирларига 
узоқ яйловлардаги пичан ўрими, ҳосил йиғиштириш ва буғдойни 
янчишда мунтазам равишда ёрдам беришарди. Бу каби яхши ташкил 
этилган иш иттифоқлари, турли қишлоқлардаги қардош уйлар 
орасида тузилар эди. Шунингдек, оилавий ва бошқа базмларни 
ўтказишни 
ташкиллаштириш 
ҳам 
шанбаликларга 
ўхшаш 
биргаликдаги меҳнат шакли эди. Ўша вақтда уйлар бир-бирларига 
ҳам иш, ҳам озиқ-овқат билан кўмаклашишар эди.
Ҳозирги кундаги шаҳар ҳаёти шароитларида, шанбаликлар 
билан бир қаторда турли хил кўнгилли ташаббуслар ҳам пайдо 
бўлди. Масалан, Хельсинкида «Ҳар куни бир дона ташланган 
чиқиндини териб ол» (Litter Movement) ҳаракати пайдо бўлди. Унинг 
иштирокчилари Хельсинки кўчалари ва паркларидаги ахлатларни 
тозалашда ихтиёрий равишда қатнашишади. Ҳаракатнинг ғоясидан 
руҳланиб кетган ҳаракат аъзолари, парклар ҳудудларининг 600 
нафар «чўқинтирган ота-она»сидан иборат бўлган қўшин туздилар 
ва Хельсинки шаҳрининг маъмурияти, уларга чиқиндиларни 
йиғиштириш асбобларини бепул тарқатди. Бундан ташқари, ҳаракат 
қатнашчилари ҳар йили кино ва байрамларга таклифномалар 
олишади. Шунингдек, шаҳар ҳаракат қатнашчиларига парклар ва 
йўл чеккаларида экиш учун гулларнинг пиёзларини ҳам етказиб 
туради.


278 
Шунингдек, Финлар турли хил оммавий тадбирлар ва 
байрамларни ўтказишдаги ихтиёрий ишларда ҳам кўп қатнашишади. 
Масалан, 2017 йилнинг март ойиида, чанғи пойгаси бўйича Лахти 
шаҳридаги Жаҳон кубогини ўтказиш вақтида 2,7 минг кўнгилли 
жалб қилинган эди ва улар рағбатлантириш сифатида ушбу спорт 
тадбирига бағишланган махсус униформага эга бўлдилар. Одамлар 
кўнгилли жамоат ишларида қатнашганлик учун олинган бундай 
белгиларни фахр билан кийиб юришади ва ўнлаб йиллар давомида 
сақлашади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish