Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Яркко Ойкаринен,
фалсафа фанлари доктори 
 
89. 
МОЛОТОВ КОКТЕЙЛИ 
1939 йилнинг кузида, Қиш урушининг бошланишига бир неча 
ҳафта қолганида, Финляндия Мудофаа вазирлиги «Алко»га (спиртли 
ичимликларни мамлакат ҳудудида сотиш монополиясига эга бўлган 


274 
Финляндия давлат корхонаси) бўш шиша идишларга буюртма берди. 
Ҳарбий ҳаракатларнинг бошланганидан сўнг янги буюртмалар туша 
бошлади. Спиртли ичимликлар дўкони омборхонаси бўйича 
жавобгар директор, муҳандис дипломига эга бўлган Матти Инкинен 
Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-майор Ойва Олениусдан 
бўш шишаларнинг нима учун кераклиги тўғрисида қизиқди. У 
армиянинг, эҳтимол танклардан ҳимоя қилишнинг ягона фин 
воситаси бўлган, ичига ёнувчи аралашма солинган шишаларни 
фронт учун ишлаб чиққанлиги ҳақида жавоб қайтарди. Шишаларни 
армияда тўлдириш мураккаб ва секин жараён бўлса ҳам, улар 
самарали восита бўлиб чиқди. 
Инкинен уруш бошланганлиги туфайли дўконларнинг ёпиқлиги, 
ишчиларнинг эса 
урушга кетганликлари сабабли 
«Алко» 
заводларидаги 
шиша 
тўлдириш 
тизимларининг 
ҳаракатсиз 
турганлигини билдирди. Спиртли ичимликлар дўкони армияга ёрдам 
бериши мумкин эди. Шундай қилиб, Раямяки шаҳридаги 
«Алко»нинг заводларида, Совет Иттифоқи Ташқи ишлар вазири 
номидан келиб чиққан, «Молотов Коктейли» деб аталган ёнувчан 
аралашмалар солинган шиша идишларни ишлаб чиқариш бошланди. 
Қуролли кучлар керосин билан таъминлашарди. Шиша идишни ўт 
олдириш учун бешта турли хил гугурт заводларидан келувчи, 
шамолда ўчмас гугуртлардан фойдаланиларди. Пори шаҳридаги 
гугурт заводи энг йирик гугурт етказиб берувчи эди.
Қиш урушининг бошларидаги танкга қарши қуролларнинг 
етишмаслиги, ёнувчан аралашмалар солинган шиша идишлар, қўл 
гранаталари боғламлари ва пионерлар томонидан тайёрланган қути 
миналар ҳисобидан қопланар эди. Ўша пайтларда Мудофаа вазири 
бўлган Юхо Ниуканен, ўз хотираларида ушбу воситалар ёрдамида 
умумий танклар сонининг ярмидан кўп қисми йўқ қилинган ёки 
шикастланганлигини таъкидлаган. Лекин, «Молотов Коктейли»дан 
фойдаланиш 
катта 
жасоратни 
талаб 
қиларди. 
«Молотов 
Коктейли»нинг танк ичкарисига тушганидан кейин оқибат ўлим 
билан якунланар эди. Шишани синдиргандан сўнг гугуртлар 
аралашмани ёқиб юборар, нишонга тегизиш юз фоизлик бўлмаса 
ҳам, натижада бутун танк ёнишни бошлар эди.


275 
Кейинчалик аралашма танкнинг юзасига суюқликнинг яхшироқ 
ёпишадиган қилиб мукаммаллаштирилди. Ўт олдириш механизми 
ҳам ўзгартирилган эди.
Раямяки заводларида Қиш уруши вақтида 542 194 шиша идиш 
ёнувчан аралашма билан тўлдирилган эди. Ушбу фаолиятга 87 нафар 
аёл ва 5 нафар эркак жалб қилинган эди. Фаолият шунга олиб 
келдики, Раямяки заводларига бомбалар ташлана бошлади. Ахир, 
илк ишлаб чиқарилган ёнувчан аралашмали шиша идишлар, «Алко-
Раямяки» деган ёзувли қопқоқлар билан ёпилган эди.
Йорма Симпура «Алко»нинг тарихига бағишланган «Эркин 
алкогол даври» китобида, вақт ўтган сайин советларнинг радио 
бўйича олиб борилган пропагандасидаги: «Қани кўрайликчи, 
Раямякида яна қанча ёнувчан аралашмали шишалар ишлаб 
чиқарилар экан» - деган истеҳзоли гапларни эшитиш одатдаги ҳолат 
бўлиб қолганини сўзлаб берди. Илк бомбардимонлардан сўнг, ишлаб 
чиқариш манзили ёзилган қопқоқлардан фойдаланиш тўхтатилди ва 
Москва Радиоси: «Яқинда тўхтайди дегандимку...» - деб қувонди.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish