Осмо Контула,
Тадқиқотчи-профессор, Финляндиянинг оила федерацияси
97.
ҚИШКИ БАЛИҚ ОВИ
Тахминан 9500 йил муқаддам музлик Финляндиядан чекинди ва
Саймаа-Пиелинен бассейни муздан халос бўлди. Ушбу ҳудудларга
8500 йил муқаддам келган фин-угор овчилари балиқ овининг
муҳимлигини тушуна бошладилар. 4000 йил аввал улар балиқ ови
293
учун ёғоч ва суяклардан балиқ тутиш илгаклари ясашни
бошладилар. Қадимги турар-жойлар жойлашган ерларда тошдан
ясалган қармоқтошлар топилди ва улар одамларнинг ўша даврларда
ҳам ўткирланган қармоқ таёғи учини оғирлик вазифасини бажарувчи
тош ва тутқич билан бирлаштиришни билишини исботлади.
Тахминан 5000 йиллик эртаги турар-жойларда яхши ўткирланган ва
силлиқланган қармоқлар топилди. Қармоқ ипи вазифасини дарахт
пўстлоғи ёки қичитқи ўтдан тўқилган ип, ҳайвон пайлари ва от ёли
бажарар эди. Тош асри топилмаларидан бўлган, лос суякларидан
ясалган муз ёриш қозиқларининг учлари ҳам қишки балиқ ови
амалининг далолатидир.
Қишки балиқ ови тарихининг илдизлари минглаб йиллар аввалга
тақалади. Германн Кауффманн (Hermann Kauffmann) 1864-1866
йиллардаги ўзининг хотираларида, Тампере яқинидаги Хатанпяя
бўғозида қишки балиқ ови тўғрисида ёзиб қолдирган. Унинг сўзлаб
беришича, қишнинг совуқ тонгида шаҳарлик усталарнинг
шогирдлари ва бадавлат кишилар, ҳаяжонли балиқ ови илинжида у
ерда тўпланишар ва бир маромдаги юмуш билан завқ олган ҳолда
муз устида ўтиришар эди. Уларнинг барчаси қимирламай ўтирар ва
балиқ ҳеч кимда тутилмаганидек туюлар эди. Сув ташиш чаналари
ўриндиқ бўлиб хизмат қиларди. Ушбу чаналар яна бошқа фойдали
вазифани ҳам бажарарди: кечга томон келган батраклар ўзларининг
чарчаб қолган хўжайинларини шаҳарга қайтариб тортиб кетишар
эди. Батраклардан муз устида туйнукларни қозиқ билан очиш учун
ҳам фойдаланишар эди. Кауффманн қишки балиқ овини ижтимоий
жиҳатдан баҳолаш ва унинг жамоат ҳаётидаги муҳим аҳамиятида
адашди: «Зерикарли қиш кунларини ўтказишга қисман ёрдам
берувчи, ҳозирги кундаги спортнинг ушбу соғлом, қувноқ ва
фойдали тури унутилса керак. Давр ўзгарди ва биз ҳам ўзгардик».
Қишки балиқ овига қарши чиққанлар доимо мавжуд бўлган.
1902 йилда Финляндия ҳукумати қишқи балиқ овининг қоидаларини
чоп этди. Ушбу қоидаларга биноан, қишки балиқ ови балиқларга
бериладиган зарар сабаби кўрсатилган ҳолда тақиқланди. Ўша
вақтлардаги балиқ ови жараёнида қимирламайдиган илмоқли
қармоқлардан фойдаланилар эди ва балиқ хўракни тортган заҳоти
илмоққа маҳкам илиниб қолар эди. Амалдаги қоидаларга биноан,
балиқ тутилгандан сўнг дарҳол ўлдирилиши шарт.
294
Муз остидан балиқ овлаш Иккинчи Жаҳон Урушидан аввал
бутун Финляндия бўйича машҳур бўлиб кетди ва урушдан кейинги
йилларда мисли кўрилмаган машҳурликка етишди. Қишки балиқ
овининг тарқалишига ўз ҳунар ва моҳирликларини олиб келган
кўчманчилар ҳам сабабчи бўлишди. Ҳар бир кишининг балиқ овлаш
бўйича қонуний ҳуқуқлари қўшимча овқат топишга имкон берди.
Саноатнинг ривожланиши натижасида, иш вақти ва балиқ овлаш
билан боғлиқ дам олиш чегаралари аниқ белгилаб қўйилди. Урушдан
тирик қайтган уруш фахрийлари қишки балиқ овини фаол қизиқишга
айлантиришди, спиртли ичимликлар ушбу тадбирнинг мутлақ
аломати бўлиб қолди.
Финляндиядаги сув ҳавзаларининг кўпроқ қисми хусусий эгалик
остида ва балиқ овлаш жамиятларининг назорати остидадир.
Шунинг учун ҳам рухсатнома олиш анчагина қийин иш эди, айниқса
1950 йилларда. Ўша пайтларда балиқчи, балиқ овидан кўра кўпроқ
вақтни рухсатнома олишга сарфлар эди. Балиқчилик ва муз ости
балиқ
ови
ишқибозлари
жамиятининг
ташкил
қилиниши
рухсатномалар олиш жараёнини осонлаштирди ва эркин балиқчилар
устидан назоратни кенгайтирди.
Фин жамиятида яхши ғояларга уларни йўқ қилиш даражасига
қадар қарши чиқиш истаги доимо топилади. 1982 йилда қишки балиқ
ови учун рухсатнома бериш бўйича вилоят бўлими кўлларда
олабуғанинг йўқ бўлиб кетиши, соҳил бўйидаги причал ва
ҳаммомларнинг бузилиб кетиши билан таҳдид солар эди. 1996 йил
балиқ овлаш тўғрисидаги қонунга қарши чиққанлар томонидан
айтилган ва ушбу қонун мамлакатнинг мулки ва конституциясига
таҳдид
солиши
тўғрисидаги
фикри
билан
эсда
қолди.
Конституциявий комиссия 1982 йилда акваторияларга эгалик
қилишнинг балиқ овлаш ҳуқуқини келтириб чиқаришини эълон
қилишга мажбур бўлди ва ушбу ҳолат мулкчиликнинг анча яхши
шаклидир. Ҳар бир кишининг ҳуқуқи бўлган қармоқ билан балиқ
овлаш ёки қишки балиқ ови, ёки пуллик ёки бепул балиқ овлашга
асосланган
вилоят
ёки
давлат
томонидан
бериладиган
рухсатномалар, сув ҳавзалари ва бошқа мулкчилик объектлари
эгалари учун ҳалокат эмас. Жамоатчилик тузилмаси ҳам хусусий кўл
ва дарёлардаги балиқ овлаш сабабли парчаланиб ва бузилиб кетгани
йўқ. Аксинча, балиқ овлаш учун тадбирлар ва саёҳатларни ташкил
295
қилишда
қишлоқни
ривожлантириш
сиёсати
учун
фойдаланилмаётган улкан имкониятлар яширинган.
Қармоқ ёрдамидаги оддий балиқ ови ва қишки балиқ ови
парламент депутатларининг ташаббуси орқали 1997 йилдан бошлаб
ҳар бир инсон ҳуқуқига айланди. Албатта, ушбу ҳуқуқ қонунчилик
томонидан ўзгартирилиши мумкин, лекин мен кўлларнинг ҳаттоки
энг ашаддий эгалари ҳам балиқчилик ишқибозларининг 1,5
миллионлик армиясига қарши чиқади ва ҳаваскор балиқчилик
келтириб чиқарадиган ўша улкан имкониятларини шубҳа остига
қўяди деб ўйламайман.
Ҳозирги замоннинг муз остидан балиқ овлаш ҳаваскори, XIX аср
бошларидаги балиқчининг ёнида космонавт бўлиб кўринади.
Балиқчилик анжомлари иссиқ комбинезон ёки қутқарув костюми,
совуқ ўтмайдиган этиклар, парма, иссиқ ўриндиқли арава, ёрқин
ранг-баранг қармоқлар, қуёшга қарши кўзойнак, турли хил чиройли
балиқ овлаш воситалари, пластмассадан ясалган турли хилдаги ва
ўзидан ҳид тарқатувчи хўраклар, кечаси елимбалиқ тутиш учун
пешонага тақиладиган чироқ ва яна кўплаб нарсалардан ташкил
топган. Космик технология ҳам, мисол учун сунъий тола ва кўплаб
нарсаларни ихтиро қилиш орқали балиқчилар учун тенги йўқ ёрдам
кўрсатди. Янги брэнд ва интилишлар замонавий балиқчининг
дунёсини хилма-хиллаштиради, лекин сен муздаги туйнукка қараб
хотиржамлик ва ўзинг билан ҳамжиҳатликда бўлганингда ёки энг
яхши дўстларинг билан мутлақ руҳий осойишталикда оламни
ўзгартираётганингдаги эркинлик қишки балиқ овининг энг катта
завқи бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |