298
ва немис ўйинларининг тарихи билан бир хил. Тўплик ўйинлар
айниқса XIX асрнинг охирларида машҳур эди. Қувноқ ва
кўнгилочар, улар одамларни ҳам шаҳарларда, ҳам қишлоқларда
бирлаштирар эди.
Тахко Пихкала замонавий фин лаптасининг асосчиси
ҳисобланади. Бу воқеа 1922 йилда, эски тўп ўйинининг қоидалари
асос сифатида олиниб, гуруҳ ўйинини мусобақа руҳига қарамай
бошчиликка қўйган янги ўйин қоидалари ишлаб чиқилган вақтда рўй
берди. Тахко ўзининг янги қоидаларини ҳам киритди: тўпни
тутиш
пайтидаги шикастланиш хавфи ва бир уйчадан иккинчисига югуриб
ўтишга ҳалақит берувчи жуда тор йўлак. Шунингдек, у Америка
бейсболидаги қоидаларнинг бир қисмини ҳам олди. Шу
туфайли
Тахко Пихкала фин лаптасини айнан миллий спорт тури сифатида
яратган эди. Бунинг мақсади ёшларни спорт билан шуғулланишга
жалб қилиш, одамларни бирлаштириш ва мамлакатни ҳимоя қилиш
учун тайёргарликни оширишдан иборат эди.
Фин лаптаси халқаро мақомга эга бўлолмаган миллий спорт
тури бўлганлигига қарамай, у мамлакатда жуда кенг тарқалган.
Ўйиннинг ёш ва тайёргарлик даражасидан қатъий назар ҳамма учун
мос келиши, ҳамда қимматбаҳо спорт анжомлари ва ўйин
майдонларини талаб қилмаслиги, унинг ҳамма
ерда кенг
тарқалишига кўмак берди. Ўйин мактабларда ҳам севимлидир. Халқ
бутун мамлакат бўйича бўлаётган мусобақаларни бажонидил
кузатади.
Фин лаптасини Финляндия, Швеция,
Швейцария, Англия,
Норвегия, Австралия, Эстония ва Янги Зеландияда ўйнашади. Чет
элда, Эстонияни ҳисобга олмаганда, ўйинни Финляндиядан кўчиб
келганлар ўйнашади. Фин лаптаси улар учун ватан билан алоқада
бўлиш ва миллий маданиятни сақлаш сифатидадир.
Фин лаптасининг юксалиши урушдан кейинги даврга тўғри
келди. Саноатнинг ривожланиши ва
мамлакатни урушдан кейин
қайта тиклаш айнан ўша вақтда бошланди. Фин лаптаси ўз моҳияти
билан мамлакатнинг барча аҳолисини синфларга ажратмаган ҳолда
боғлаб турувчи риштага айланди.
Фин лаптаси – бу спортнинг мусобақа туридир ва лаптанинг
ривожланиш жараёни, спортнинг ҳар қандай бошқа мусобақа
турининг ривожланишини акс эттиради. XX асрнинг охирги ўн
299
йиллигида ушбу спорт тури жуда ҳам тижоратлашиб кетди. Йирик
пул тикишлари ва келишиб олинган ўйинлар сал қолса машҳур
спортни ҳалок этарди.
Фин лаптасининг ушбу инқирозида, ўйиннинг
келажакдаги
ривожланиши учун ижобий таъсир ҳам топилди. Ўйин жамиятнинг
замонавий эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда ўз асосларига
қайтарилди.
Одамларнинг
жамоат
ишларида
ўзларини
кўрсатишларига имкон берувчи Фин
лаптаси жамиятини ташкил
қилиш ғояси шундай пайдо бўлди. Фин лаптаси жамияти
маданиятни ривожлантириш ва янгилашдаги муҳим бўғин
ҳисобланади. У жисмоний тарбия, спорт ва жамоат ривожланишига
таъсир кўрсатади. Жисмоний маданият Фин лаптаси жамияти орқали
бутун мамлакат аҳолисининг саломатлик ва қобилият даражаларини
акс эттиради.
Фин лаптаси – бу кўп қиррали ва ижодкорона спорт ўйинидир,
лекин фақат бугина ҳам эмас. Бу аграр жамиятда фин зукколиги ва
айниқса, болалар ва ёшлар тарбияси ва инсонлар ўртасида мулоқот
қилишдаги ижтимоий эҳтиёжлар натижаси сифатида пайдо бўлган
ижтимоий инновациядир. Ушбу ҳолат ҳозирги компьютерлашган
жамият шароитларида айниқса муҳимдир.
2006
йилнинг феврал ойида, маданият вазири Танья Карпелага
турли хилдаги жамоат ташкилотларининг фаолияти бўйича тақдим
қилинган ҳисоботда, Фин лаптаси жамияти спорт ва жисмоний
тарбияни тарғиб қилиш соҳасидаги
фаол фаолият намунаси
сифатида кўрсатиб ўтилган.
Do'stlaringiz bilan baham: