Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Юха Коркеаойа,
2003-2007 
йилларда Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири 
96. 
ҲАР БИР КУН МУҲАББАТИ 
Финлар – бу ўзига жуфт топишга интилувчи халқдир. 
Аҳолининг умумий сонидаги бўйдоқлар сони жуда паст даражада 
қолмоқда. 2015 йилда ўтказилган сўнгги FINSEX тадқиқотлари 
натижаларига кўра, мамлакатдаги балоғатга етган эркакларнинг 87 
фоизи ва аёлларнинг 85 фоизи оилавий муносабатларга эга. Ушбу 
рақамларга биргаликда яшамайдиганлар, яъни ҳар хил манзилларда 
рўйхатда турганлар ҳам киритилган.
Аҳолининг фаровонлиги нуқтаи назаридан баҳо берилганда, 
тадқиқот натижалари бизнинг жамиятимиздаги ижтимоий ҳолат 
бўйича анча ижобий кўриниш акс эттирмоқда. Оилавий 
муносабатлар ҳаётдан хурсанд бўлиш ҳиссини сезиларли даражада 
кўпайтирган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, агарда шу 
туфайли одамларнинг ёлғизликни ҳис қилмасликлари мумкин бўлса, 
у ҳолда бутун ҳаёт ҳам одатда яхши деб баҳоланади. Оилавий 
муносабатлар ва муҳаббат ёлғизликнинг энг яхши давосидир.


291 
Оилавий муносабатлар ҳаётдан бахтли бўлиш ҳиссига ўз ҳолича 
олиб келади, лекин ушбу ҳисга айниқса эр-хотин ўртасидаги ўзаро 
муҳаббатнинг ёрдами каттадир. Биргаликда яшайдиган барча 
жуфтликларнинг тахминан 80 фоизи шундай муҳаббатни ҳис қилади. 
2015 
йилнинг тадқиқотларига кўра, агарда жуфтлик ўз 
муносабатларида ўзаро муҳаббат билан яшаётган бўлса, у ҳолда 
бундай жуфтликлардаги одамларнинг 87 фоизи ўз муносабатларини 
деярли бахтли деб, 38 фоизи эса жуда бахтли деб ҳисоблашган.
Жуда кўп инсонларнинг ҳаётдаги ва оилавий муносабатлардаги 
бахтлилик ҳислари чамбарчас боғлиқдир. Агарда инсон ўз ҳаётида 
бахтли бўлса, у ҳолда унинг оилавий муносабатларини ҳам бахтли 
деб таъкидлаш мумкиндир. Ва аксинча, ҳаётда бахт бўлмаса, демак 
оилавий ҳаётга ҳам жуда бахтли деб баҳо бериб бўлмайди.
Тадқиқотларга кўра, бахтли ҳаёт ва оилавий муносабатлардаги 
бахт деярли айнан бир хил. Бу ҳақиқатдир, чунки яхши ва бахтли 
оилавий муносабатлар инсон учун жуда кучли ижтимоий ва руҳий 
манба беради. Шу туфайли бутун ҳаёт ҳам бахтли туюлади. Ҳаёт у 
ёки бу сабаблар орқали синов қилган пайтларда айнан оилавий 
муносабатлар мустаҳкам таянч бўлиши ва ушбу қийинчиликларни 
енгишга ёрдам бериши мумкин.
Оилавий муносабатлардаги бахтлилик ва қониқарли деб 
баҳоланадиган биргаликдаги жинсий ҳаёт ўртасидаги кучли 
боғликликнинг аниқланиши, FINSEX тадқиқотларининг энг муҳим 
натижаларидан бири бўлди. Барча сўровномага жавоб берган 
инсонларнинг тўртдан уч қисми ўз оилавий муносабатларини деярли 
бахтли деб ва ўзаро жинсий ҳаётларини, ҳар ҳолда деярли қониқарли 
деб ҳисоблашган. Бундай жавобни респондентларнинг бахтли 
оилавий муносабатлар нуқтаи назаридан жинсий алоқанинг муҳим 
омил эканлиги тўғрисидаги фикрга эга бўлганлари беришди. Ўз 
оилавий муносабатларини жуда бахтли ва биргаликдаги жинсий 
ҳаётларини жуда қониқарли деб ҳисоблаган ўша 20 фоизнинг 
ишлари жуда яхши кетаётган эди. Ушбу икки нарса кўпинча ўзаро 
қўллаб-қувватлашга сабабчи бўлади.
Оилавий бахт ва жинсий ҳаётдан қониқишнинг бир-бирига 
боғлиқлиги одатий ҳодиса бўлиб қолди. Жуфтликларнинг ичида ўз 
оилавий ҳаётларини бахтли, лекин биргаликдаги жинсий ҳаётларини 
қониқарсиз деб ҳисоблайдиган 2 фоиз ҳам бор эди. Эр-хотин жинсий 


292 
алоқасиз ҳам бахтли бўлиши мумкин дейилганда, бу гап биргаликда 
яшовчи барча жуфтликларнинг айнан шу кичик қисмига 
алоқадордир.
Ўз табиатига кўра жинсий алоқа фақатгина қовушиш жараёнини 
англатмайди, лекин жуфтликларнинг ниҳоятда катта қисмида 
жинсий алоқа биринчи навбатда айнан қовушиш деб тушунилади. 
2015 йилдаги тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги бир йил 
мобайнида жинсий алоқалари бўлмаган жуфтликларда, жинсий 
алоқанинг бошқа шакллари ҳам камдан кам амалга оширилган.
Жинсий алоқанинг бўлмаслиги турмуш ўртоқлари орасида 
жисмоний яқинликнинг йўқлигини англатмайди. Лекин, агарда 
жуфтликда сўнгги йил давомида қовушиш бўлмаган бўлса, у ҳолда 
жисмоний яқинлик ҳам жуда кам бўлган. Масалан, қовушмаган 
жуфтликлардаги ҳар иккинчи эркак ва ҳар иккинчи аёл бир бирлари 
билан ўпишмаган. Фақатгина ҳар тўртинчиси ҳафта давомида ўз 
жуфти билан бир неча бор ўпишган.
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, биргаликда яшовчи 
жуфтликнинг жинсий муносабатлари жуфтликдаги муносабатлар 
сифатининг, шу жумладан жуфтликнинг нақадар ўзини бахтли деб 
ҳисоблашининг эҳтимоли энг муҳим. Бахтнинг калити кўпинча 
жуфтинг эҳтирослар жиҳатидан нақадар жозибали эканлигини 
кўрган ва англаган жойингда ётади. Шунга қарамай, олдинги 
муносабатлар ҳам инсоннинг кейинги муносабатларда ўзини 
аввалгисига нисбатан озгина бахтлироқ ҳис қилиши жиҳатидан ўз 
изларини қолдиради. Бахтли бўлиш ҳиссининг амалий таъсири 
шундаки, ҳақиқий жуфти билан бахтли ҳаёт кечириш шароитидаги 
бошқа муносабатларга кириш истаги анча камроқ бўлади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish