Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Юха Ниркко
Фин адабиёт жамияти қошидаги фольклор архиви тадқиқотчиси 
93. 
РОЖДЕСТВО ЙЎЛАКЧАСИ 
Хельсинки шаҳрида болалар учун Рождество байрамини 
ўтказиш фикри, йигирма йилдан кўпроқ вақт аввал икки кишининг 
миясига келиб қолди. Биз ўзимизнинг ғоямизни ҳеч қандай расмий 
қўллаб-қувватлашсиз, фақатгина алоҳида шахс ва жамоалардан 
иборат ташаббускорларни жалб қилиш ҳисобидан амалга оширишни 
режалаштирдик. Биз учун керакли бўлгани, фақатгина бу ғоянинг 
амалга ошишига 101 фоиз ишониш ва уни ташкиллаштириш ишига 
тўлиқ киришиб кетиш эди.
Биз ўз режамизни реклама қилишни бошладик: аввалига 
маълумот дўстлар, қўшнилар, ишдаги ҳамкасблар орасида тарқалди, 
кейинчалик эса Хельсинки шаҳрининг ҳукумати, Музейлар 
бошқармаси, черков вакиллари, турли хилдаги ташкилот ва таълим 
муассасаларигача етиб борди. Бунга деярли бир йил вақт сарфланди. 
Болали оилалар учун нотижорат байрами ўтказиш фикри фойдали ва 
ўз 
вақтида 
режалаштирилган 
деб 
ҳисобланди. 
Тадбирни 
ташкиллаштиришга кўплаб одамлар ва ташкилотлар ваъда берди.
Байрам бир кунликдир ва рождестводан аввалги сўнги Якшанба 
куни ўтказилади. Биз байрамни кўчада, табиат гўзаллиги қошида 
ўтказишни хоҳлаган эдик ва бу бизнинг ёшлигимизни эслатган бўлар 
эди. Бундай байрамни ўтказиш учун Хельсинкидаги энг қулай жой, 
ўзининг такрорланмас муҳитига эга бўлган Сеурасаари ороли бўлиб 
чиқди. Пулимиз умуман йўқ эди ва Хельсинки шаҳрининг 
маъмурияти охир-оқибатда бизга транспортни ташкиллаштириш, 
материалларни харид қилиш ва бошқа эҳтиёжларимиз учун озроқ 
маблағ ажратди.
Агарда биз байрамни ўтказиш вақтида реклама учун жой 
берганимизда, у ҳолда ҳомийлик ёрдамини олишимиз деярли тайин 


284 
бўлар эди, лекин биз бундай ҳаракатдан воз кечишга қарор қилдик. 
Биз энг аввало кўмаклашишдан ҳосил бўладиган иқтисодий фойдани 
ҳисобламай туриб, балки ғоямизга ишонч билдирган ҳамкорларни 
топдик. Бизга пул эмас, балки материаллар, алоҳида соҳалардаги 
билим ва қобилиятлар, ҳамда ишчан қўллар керак эди. Шундай йўл 
орқали биз чиройли ёритиш, барча электр тизимлари, деворлардаги 
маълумотларни ташкиллаштириш, болаларни меҳмон қилиш учун 
бепул Рождество бўтқаси ва ширинликлари тайёрлаш, транспортни 
йўлга қўйиш ва яна жуда кўп жараёнларни бажаришни уддаладик.
Ахборот кўмаклашуви учун биз қойилмақом шерикларни топдик. 
Болалар эртаклари рассоми Майя Карма, эртаклардаги Рождество 
ўрмони расмини чизиб берди. Ушбу расм болалар ўйин майдонлари, 
болалар боғчалари ва болалар учун мактабдан ташқари таълим 
муассасаларида илиб қўйилган эди.
Рождество йўлакчаси ўз меҳмонлари учун нималарни таклиф 
қилади? Булар қўшиқ ва ўйинлар, эртаклар ва отларда сайр 
қилишлар, фокуслар ва турли хил трюклар, театрнинг саҳна 
асарлари, сомондан ясалган лабиринт ва албатта, Қор Бобо ва Қор 
Қиз. Биз болаларнинг байрамда фаол қатнашишларини истар эдик. 
Болалардан ўз қўллари билан ясалган арча ўйинчоқлари, шунингдек, 
рождество бўтқаси учун ликопча ва қошиқ олиб келиш илтимос 
қилинди. Болалар дастурнинг кўплаб кўринишларида иштирок этиш 
имкониятига эга бўлдилар. Рождество йўлакчасидаги барча 
нарсаларнинг бепул эканлиги, катта ёшдагиларни ҳайрат остида 
қолдирди.
Рождество йўлакчаси 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўтказиб 
келинмоқда. Дастурни ташкиллаштириш бўйича кўнгиллилар 
жавобгардир. Турли хилдаги рухсатларни бериш ва транспортни 
йўлга қўйишни ўз ичига олган ҳолда, инфратузилма бўйича 
Хельсинки шаҳрининг маъмурияти жавобгардир. Дастурга ҳар йили 
янги тадбирлар қўшиб борилади: ўрмон ҳайвонлари, гномлар, 
ўзининг сокинлик ва ёлғизлигига эга бўлган шамлар парки, малаклар 
ва рождество ширинликлари кўргазмаси ва яна кўплаб бошқа 
нарсалар. Рождество тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишда 
талабалар ва ўқувчилар фаол қатнашишади. Одатда Рождество 
йўлакчасида 
ўттизтага 
яқин 
станция 
бор 
ва 
уларни 
мувофиқлаштириш жуда силлиқ кечади, чунки ҳар бир станциянинг 


285 
ўз жавобгар кишиси бор. Тадбирда меҳмонларни табриклаш учун 
қатнашувчи Финляндия Президентининг рафиқаси, байрамнинг 
ҳомийси бўлиб хизмат қилади.
Тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш доимо таваккалчилик билан 
боғлиқдир. Бахтимизга об-ҳаво бизнинг тарафимизда эди. Сўнгги 
йилларда Сеурасааридаги Рождество йўлакчаси, шу жумладан 
ҳорижий меҳмонларни ҳам ўз ичига олган ҳолда, 10 мингтадан 20 
мингтагача иштирокчини тўплади. Эндиликда мамлакатнинг кўплаб 
бурчакларида ўз Рождество йўлакчалари ўтказилмоқда. Бу дегани, 
Рождество йўлакчасига талаб мавжуддир!
Рождество йўлакчаси ташаббускорлик, қатъият ва ишончнинг 
мўжиза яратиши мумкинлигини исботлади.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish