Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Пекка Яалканен,
Бастакор 
95. 
ҲАР БИР ИНСОННИНГ ҲУҚУҚИ 
Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи – бу Финляндияга кўҳна давлардан 
бери хос бўлган ва қисман қонунчиликка таянган, ер ёки сув 
ҳудудларидан мулкчилик шаклидан қатъий назар фойдаланиш 
ҳуқуқидир. Финляндия ва бошқа Шимолий мамлакатларда ҳар бир 
инсон ҳуқуқини барча жойларда жорий қилиш учун одатлардан 
тортиб то қонун қабул қилишгача бўлган яхши шарт-шароитлар 
мавжуд эди, чунки ушбу мамлакатларнинг умумий хусусияти, 
улардаги аҳоли зичлигининг нисбатан камлиги эди. Мисол учун, 
Бельгия ва Англия каби кўплаб Европа мамлакатларида эса аксинча, 
бировнинг ҳудудидан (еридан) эгасининг рухсатисиз ўтиб кетиш 
тақиқланади. 
Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир инсон ҳуқуқи – бу ер 
майдонлари, ўрмонлар, сув ҳавзаларида мулкчилик шаклидан қатъий 


289 
назар эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидир. Табиат қўйнида бўлиш, чанғи 
учиш ёки велосипед ҳайдаш учун ҳеч қандай рухсатнома талаб 
қилинмайди.
Ҳар бир инсон ҳуқуқларига умумий белгилар хосдир. Ҳуқуқ ҳар 
бир инсон учун бепулдир, ҳуқуқдан фойдаланиш ўрнида ва зарар 
келтирмайдиган бўлиши керак. Бошқа қилиб айтганда, табиат 
қўйнида бўлиш табиатга зарар келтирмаслиги керак. Бироқ, эркин 
ҳаракат қилиш ўзгаларнинг ҳовлилари, далалари ва томорқалари 
бўйлаб 
сайр 
қилиш 
мумкинлигини 
англатмайди. 
Қишда 
моточаналарда юриш фақатгина ер ёки ўрмон эгасининг рухсати 
билан мумкиндир. Чанғи пойгалари, спорт ориентир олиш ва бошқа 
оммавий мусобақалар одатда ҳар бир инсон ҳуқуқига кирмайди, 
шунинг учун бундай оммавий тадбирларни ўтказиш ер эгасининг 
рухсатини талаб қилади.
Ички сув ҳавзаларида ҳаракат қилиш қонунга бўйсунади. Сувда 
ҳаракат қилиш ўз моҳияти бўйича исталган сув транспортида амалга 
оширилиши мумкин. Муз устида ҳаракат қилишга ҳам рухсат 
берилган. Баъзан дала ҳовли эгалари билан сув чанғиси ва сув 
скутери ишқибозлари ўртасида мунозаралар бўлиб туради. Соҳил 
бўйлаб сув транспортида учиш шовқин-сурон ва аҳоли учун 
ноқулайликлар келтириб чиқаради. Яқиндагина сув тўғрисидаги 
қонунга соҳил бўйи ҳудудларидаги ҳовли ва томорқаларни 
шовқиндан асрашни кучайтириш таклифи киритилди. Унга биноан, 
яшаш жойларида амал қилувчи тинчликни сақлаш бўйича қоидалар 
ён-атрофдаги соҳилларга ҳам амал қилади.
Бир-икки кун давомидаги вақтинчалик лагерлар ва чодирлик 
сайрлар кенг тарқалган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Шунга 
қарамай, гулхан ёқиш учун ер эгасининг рухсати керак. Сайёҳнинг 
қатъий мажбурияти - бу табиатда тинчликни сақлаш ва тозаликка 
риоя қилишдан иборатдир. Табиат қўйнида трейлерда яшаш ер 
эгасининг рухсатини талаб этади, чунки бу транспорт воситасидан ва 
тўхташ жойидан фойдаланишга алоқадордир. 
Резавор мевалар, қўзиқорин ва гуллар териш – бу ҳар бир 
инсоннинг одатий ҳуқуқидир. Ушбу табиат инъомларини ҳаракат 
қилиш рухсат этилган барча жойларда териш мумкин. Ҳар йили 
Финляндияда 50 миллион килограммгача резавор мевалари 
терилади. Оилаларнинг ярмидан кўп қисми резавор мевалар териш 


290 
билан шуғулланади. Баъзи бир ўсимликлар табиатни асраш 
тўғрисидаги Қонуннинг ҳимояси остида ва уларни териш 
чеклангандир. Сув ҳавзаларидаги сувдан хўжалик эҳтиёжлари ва уй 
ҳайвонлари учун фойдаланишга русат берилган. Аксинча, ер ости ва 
сув ости қазилмаларидан фойдаланиш ҳар бир инсон ҳуқуқи 
эмасдир.
Балиқ овлаш ва муз остидан балиқ тутиш ҳар бир инсоннинг 
ўзгармас ҳуқуқидир ва ушбу ҳолат балиқчилик тўғрисидаги Қонунда 
белгилаб ўтилган. Финларнинг тахминан 40 фоизи, ёки 2 
миллионтаси бир йилда ҳеч бўлмаса бир маротаба бирон-бир балиқ 
овлаш тадбирида қатнашади.
Финляндиядаги ҳар бир инсон ҳуқуқи, фуқаролар томонидан 
маъқулланган 
ва 
юридик 
асос 
билан 
мустаҳкамланмаган 
жамоатчилик қонунидир. Ушбу ҳуқуқлар фақатгина финлар 
учунгина амал қилмайди. Ушбу тарихдан келиб чиққан «ижтимоий 
янгилик» барча хорижий меҳмонларга ҳам амал қилади. 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish