296
кўлмакларида иситганим ҳақида жавоб қайтардим. Тахминимча,
аждодларимиз ҳам худди шу йўл билан, тажрибалар орқали совуқ
сувнинг иситиш таъсирини билиб олганлар.
Бундан бир неча ўн йиллик ўтгач,
декабр кечасида мен
Крунунхакадаги жамоат саунасида бўлдим ва саунага келган аёл
билан моржлаш тўғрисида гаплашиб қолдим. У Хельсинки
шаҳрининг «моржлар» жамиятини жуда мақтади ва ушбу тўгаракка
қандай ёзилиш мумкинлигини маълум қилди.
Келаси ёзда мен «моржлар» жамиятига аъзо бўлиш тўғрисида
ҳамма нарсани билиб олиш учун Лииса исмли аёлга мурожаат
қилдим. Ўша вақтда Лииса 80 ёшдаги тажрибали «морж» эди. Мен
уни ўчоқда балиқ шўрвасини аралаштираётган ва қуймоқ
пишираётган вақтда кўрдим. Бу таомлар
сузувчиларнинг бутун
гуруҳи учун рамзий тўлов ҳисобига эди.
Мени илиқлик ва хушкайфият билан кутиб олишди. Мен ўша
вақтнинг ўзидаёқ у ерда бўлган ёқимли муҳитга кириб кетдим. Гуруҳ
ўша вақтда мени ўз қучоғига қабул қилган катта бир оила каби эди.
Шундай қилиб, мен кутилмаганда «моржлар» тўгараги орқали янги
танишларга эга бўлдим ва бу одамларнинг ичида ўзимни доимо
ардоқли ҳис қилдим. Янги дўстлар мен билан керак бўлган вақтларда
доимо гаплашишга тайёр эди. Лекин, ҳеч ким ортиқча саволлар
билан безовта қилмас эди, одамни одоб билан тинч қўйишарди.
«Моржлар» жамоасидаги
коллективизм аъло даражададир, бу
замонавий фин жамиятида жуда ҳам етишмайди. Ўша вақтда
ҳаммомни бир маротабалик буғ бериш учун тайёрлашар эди. Бу иш
билан гуруҳнинг нафақахўр-аъзолари шуғулланар эди. Эркаклар ва
аёллар ўртасидаги муносабатлар эркин ва табиий эди. Ҳар бир киши
жамиятнинг ишлаётган аъзоларининг кундузи келиб ҳаммомни
тайёрлашга имконияти йўқлигини тушунар эди. Бу ишни
нафақахўрлар мамнуният билан бажаришар эди.
Ушбу анъана
авлоддан авлодга ўтишини ҳамма биларди.
Ҳаммом аслида муз дарчасида сузишнинг мажбурий унсури
эмасдир. Ҳаммом мунтазам равишда буғхонада исиниб олган ҳолда,
муз дарчасида чўмилишга бир неча маротаба имкон беради холос.
Аслида эса буғхонадан сўнг муз дарчасида чўмилиш – бу икки хил
машғулотдир. Муз дарчасида чўмилиш енгиллик ва фароғатнинг тез
таъсирини беради. Муз дарчасида чўмилишлар орасида ҳаммомга
297
кириш катта ижтимоий аҳамият касб этади ва ҳам
жисмоний, ҳам
руҳий жиҳатдан тўлиқ енгиллашиш нуқтаи назаридан тенги йўқдир.
Тажрибам бўйича «моржлаш» – бу ижтимоий нуқтаи назардан
аъло даражадаги машғулотдир. Муздек сувда сузиш, унга шўнғиш ва
ўз устидан сув қуйишдан хосил бўладиган енгиллик ва эркинлик
туйғуларини бу машғулот билан қизиқмайдиганларга
тасвирлаб
бериш мушкулдир. Вужуднинг совуқ сувга тушганда совуққа
мослашиши ва тананинг тўлиқ роҳатланиши ҳолатига баҳо бериш
учун бир маротаба совуқ сувга тушиш етарли эмасдир.
Бизнинг жамиятимиздаги барча «моржлар», ҳамманинг
биргаликда сузиши учун имкон берувчи махсус чўмилиш
либосларида сузишади. Шундай қилиб кўпчилик оилалар, баъзан эса
болалар ҳам муз дарчаларида сузиш билан биргаликда
шуғулланишади.
Одатда
кўприкчаларда
янгиликлар
билан
бўлишилади, куннинг воқеалари ҳақида
гаплашилади ва янги
латифалар айтилади.
Сўнгги вақтларда муз дарчасида чўмилиш жуда ҳам машҳур
бўлиб кетмоқда. Бу машғулот учун ҳам маълум бир анжомлар зарур.
Янги сузувчиларнинг қўлларида қўлпайпоқлар, оёқларида эса бу иш
учун махсус тайёрланган оёқ кийимлари кийилган. Машғулот кенг
тарқалган бўлиб қолди ва кўпгина машҳур кишилар «моржлаш»
билан шуғуллана бошлади. Улар муз дарчасида қанчалик тез-тез ва
нима учун чўмилаётганликлари тўғрисида бажонидил интервью
беришади.
Лекин, энг асосийси ўзгармай қолмоқда – машғулот ҳамон роҳат
бағишламоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: