Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,65 Mb.
#169632
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   114
Bog'liq
Book-uzbek-cyr

Юрки Касви,
Техника фанлари доктори,  
2003-2011 
йилларда, 2015-ҳозирги кунга қадар парламент депутати
87. 
МАТНЛИ ХАБАРЛАР 
Бутун дунё бўйича деярли 2 миллиарддан ортиқ GSM тармоғи 
фойдаланувчилари бизнесга боғлиқ, хушчақчақ ёки ҳис ва 
кайфиятни акс эттирувчи матн хабарларидан фойдаланадилар. Матн 
хабарларининг қабул қилувчига тез вақт ичида етиб бориши ва қисқа 
эканлиги унинг энг асосий сифатидир. Матн хабари ўзининг 
самарали эканлигига қарамай, атрофдагиларга эътиборли бўлган 
боғланиш усулидир. Матн хабари одатда ҳеч кимга ҳалақит 
бермасдан чўнтакка тушади ва ушбу хабарга унга тўғри келадиган 
вақтда жавоб қайтариш мумкин.
Матн хабарининг ғояси бошқа кўплаб ихтиролар каби пайдо 
бўлди: муҳандислар топилган муаммони ҳал қилдилар. 1980 
йилларнинг бошларида шиддат билан тарқалган пейджерлар, бошқа 
нарсалар қаторида матн хабарларини ҳам кўрсатиши мумкин эди. 
Матн хабари жўнатувчисининг алоқа марказига қўнғироқ қилиши ва 
ўз хабарини айтиб бериши керак эди. Оператор ўз ускуналари 
ёрдамида қабул қилувчининг алоқа воситасига (пейджер) жўнатиши 
керак эди. Ушбу хизмат ҳам фойдаланувчилар, ҳам операторлар 
учун қиммат ва ноқулай эди, одамлар ўртасида машҳур бўлиб 
кетмади.
NМТ мобил тармоғининг шиддат билан машҳур бўлаётганлиги 
туфайли, 1981 йилда Шимолий мамлакатлар телекоммуникация 
компаниялари томонидан Framtida Mobila Kommunikationer FMK 
(Келажакнинг мобил коммуникатори) номли ишчи гуруҳи ташкил 
қилинди ва унинг мақсади келажакнинг рақамли мобил алоқа 
технологияларини ривожлантириш эди. Энг асосий интилиш, ўша 
вақтда ушбу истиқбол фақатгина жилмайишга сабаб бўлган бўлса 
ҳам, чўнтак универсал мобил телефонини яратиш эди. 


271 
FMK ишчи гуруҳининг кичик гуруҳлари 1982, 1983 ёки 1984 
йилларнинг ёзларида, Копенгагенда бир вақтнинг ўзида йиғилиш 
ўтказдилар. Почта ва телеграф бошқармасидан бўлган Юхани 
Тапиола, Сеппо Тиайнен ва мен ўз гуруҳларимизни кечги 
йиғилишларга тайёрлаётган эдик. Келажакнинг мобил алоқа 
тизимларининг хусусиятлари тўғрисида гап борар эди.
Юхани Тапиола матн хабарларини абонентни излаш орқали 
жўнатиш қийин эканлиги тўғрисида қайғураётган эди. Мен эса 
чўнтак телефонларига ишонар эдим. Сеппо Тиайнен бирон-бир 
ихтирони қандай қилиб амалга оширишни одатда тез ўйлаб топар 
эди. Бизнинг суҳбатларимиз ҳозирги кунда кўпчилик одамлар 
фойдаланаётган ғоянинг пайдо бўлишига олиб келди. Биз дунёда 
биринчи бўлиб, келажакдаги алоқа воситалари қисқа матн 
хабарларини бир мобил телефондан иккинчисига жўнатиш 
қобилиятини ўзида мужассам қилиши кераклиги тўғрисидаги фикрга 
келдик.
Аввалига биз келажакдаги мобил алоқа тизимининг қисқа 
матнларни 
жўнатиш 
муаммосини 
ҳал 
қилиши 
кераклиги 
тўғрисидаги қарорга келдик. Тапиола кичик ускунадаги тугмачалар 
сонининг матн ёзишни чегаралаб қўйишини чўнтак калькулятори 
мисолида исботлаб берди. Тез орада мен уяли телефон тизимида 
абонентни излаш келажакда керак бўлмай қолишини таъкидладим. 
Мобил телефони бошқалар томонидан юборилган хабарларни 
кўрсатади.
Тез орада биз матн хабарлари учун янги фойдали қўллаш 
усулларини ўйлаб топдик. Биз «матн терувчи» терминини ҳам ўйлаб 
топдик. Ўша вақтда ҳеч қайси биримиз, ушбу ихтиронинг дунёдаги 
одамлар ҳаётига қандай кучли таъсир қилишини тушунмас эдик.
Тапиола матн хабарларини ўз ишчи гуруҳида, келажакдаги 
мобил алоқа тизими учун мажбурий талабларни ўз ичига олган 
хизматлар рўйхатига киритиши керак эди. Тиайнен тизимнинг зарур 
техник хусусиятлари муҳокама қилинадиган техник ишчи гуруҳда 
эди. Ҳақиқий техник иш FMK гуруҳида олиб борилган тайёргарлик 
ишлари асосида, кейинчалик Европа GSM ишчи гуруҳи томонидан 
амалга оширилди.
Ихтиронинг негизида имкониятлар, техниканинг тезлик билан 
ривожланиши ва мос келган очиқ ривожланиш муҳити, ҳамда ишда 


272 
иштирок этган одамларнинг беминнат ҳиссаси ётар эди. 1970-1980 
йилларда ахборотни тарқатиш обрўли ва шартли талаб ҳисобланар 
эди. Биз, матн хабарларини ихтиро қилганлар, ҳужжатларни 
масалан, патент олиш учун сақлаб қолишни ҳаёлимизга ҳам 
келтирмаганмиз.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish