Тезкор гуруҳларга қандай вазифалар юклатилади?
Аҳолини вақтинча жойлаштириш ишлари олдиндан ишлаб чиқилган режа асосида тезкор равишда амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун тезкор гуруҳлар ташкил этилади. Ушбу гуруҳнинг вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
-аҳолига хабар бериш, йиғиш ва (жойлашган, яшаётган жойидан) транспортга жойлаш;
-аҳолини (ишчи-хизматчиларни) транспорт воситаларига тақсимлаш, эвакуация карвонларини ташкил қилиш ва уларни эвакуация маршрутларида кузатиб бориш;
-эвакуация ишларининг боришини кузатиб бориш ва юқори ташкилотларни керакли маълумотлар билан таъминлаб туриш;
-ўзига тегишли ҳудудда жамоат тартибини сақлаш;
Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ва содир бўлганда аҳолини эвакуация қилиш масаласи мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун қуйидагилар талаб қилинади: эвакуацияни пухта режалаштириш, олдиндан эвакуация органларини, хабар бериш ва алоқа тизимларини ҳамда мавжуд куч ва воситаларни тайёрлаш, маҳаллий шароит ва хусусиятларни ўрганиш, эвакуацияни таъминлаш учун барча чораларни синчковлик билан ўрганиш ва бошқ.
Ушбу вазифаларнинг барчаси тегишли ваколатли бошқарув органлари ва ташкилотларга юклатилган. Чунки, ушбу органларнинг ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) ваколатига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш масалаларини киради.
Эвакуация тадбирларининг муваффақиятли олиб борилишида ФВДТнинг барча даражаларида бошқарув раҳбар ходимларни тайёрлаш алоҳида аҳамиятга эга. Бундан ташқари ФМ масалаларида ўқув машқлари ўтказиш давомида эвакуациянинг индивидуал элементларини амалда машқ қилиш, республика аҳолисини турли фавқулодда вазиятларда эвакуация қилиш масалаларига мунтазам равишда тайёрлашнинг ўрни катта. Эвакуация тадбирларини режалаштиришда кўчирилган аҳолини эски турар жойларига қайта кўчириш масаласини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги вақтда аҳолини эвакуация қилиш масаласи долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки республикамизда аҳолини муҳофаза қилишнинг ушбу усули муҳофазанинг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Одамлар орасидаги талафотлар ва моддий йўқотишларнинг олдини олишда муҳофаза усулларининг қанчалик мукаммаллиги ва унинг қанчалик олдиндан ишлаб чиқилганлиги катта аҳамиятга эга.
Эвакуация масаласига оид тадбирлар, орттирилган тажрибалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг такомиллашуви, эвакуация тадбирларини такомиллаштиришга, режалаштириш ишларини асослашга, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда эвакуация тадбирларининг сифатли ташкил этилишига хизмат қилади.
Шуни эътиборга олиш керакки, эвакуация қилиш учун турли хил идораларга қарашли кўплаб ташкилотларнинг минглаб одамлари ва техник воситалари жалб этилади. Бундай ҳолат аҳолининг катта қисмининг нормал ҳаёти ҳамда кўп миқдордаги ИОнинг фаолияти бузилишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |