Ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун ҳудуднинг имкониятлари қандай баҳоланади?
ҳаёт фаолиятини тўлақонли таъминлаш учун, биринчи навбатда бажариладиган тадбир – бу жабрланган аҳолини жойлаштириш учун ҳудуд танлаш ҳисобланади. Бундай ҳудуд фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан амалга оширилади.
Аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун белгиланадиган ҳудуд вазиятни башорат қилиш асосида шаклланган дастлабки маълумотларга таянган ҳолда тайёрланади. Бунда қуйидагилар аниқланади:
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар натижасида зарар кўриши мумкин бўлган аҳолининг тахминий сони;
аҳолининг эҳтиёжи (озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган бошқа турдаги воситалар);
бирламчи ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган давр.
Ҳаёт фаолияти таъминланиши лозим бўлган аҳолининг тахминий сони, шунингдек, сув, газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, бошқа турдаги инфратузилмалар ҳолатининг башорати фавқулодда вазиятлар бошқармалари, бўлимлари томонидан ишлаб чиқилади.
Аҳолининг эҳтиёжларини баҳолаш ва ҳисоблаш, шунингдек, ҳар хил турдаги ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган кундалик эҳтиёжлар ҳаёт фаолиятини таъминлаш хизматлари мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун ҳудуднинг имкониятларини баҳолаш. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этувчи тузилмалар шахсий таркибининг эҳтиёжларини қондириш учун ҳудуднинг имкониятлари хизматларнинг раҳбарлари ва ҳар бир турдаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш мутахассислари томонидан аҳоли пунктларидаги мавжуд озиқ-овқат, товар ва бошқа турдаги моддий ресурслар захиралари асосида баҳоланади.
Ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун ҳудуднинг тайёрлик даражасини баҳолаш. Ҳудуднинг тайёрлиги мавжул имкониятларнинг эҳтиёжларга нисбати билан белгиланади ва кўп жиҳатдан бошқарув органларининг тайёрлик даражасига боғлиқ. Бошқарув органларининг тайёрлик даражаси раҳбарнинг аҳолини эвакуация қилиш ва зарур воситалар билан таъминлаш таъминлаш ишларини ташкил қилиши учун сарфланган вақт билан белгиланади.
Бирламчи ҳаёт фаолиятини таъминлаш ишлари ҳар хил турдаги фавқулодда вазиятларда ҳар хил хусусиятга эга бўлади, хусусан:
зилзилалар содир бўлганда, аҳоли яшайдиган жойларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиши ва барча белгиланган меъёр ва талабларга қатъий риоя қилишлари керак.
радиация ва кимёвий хавфли объектларда авариялар ва сув тошқинларида у сув, озиқ-овқат, хом ашё сифатини назорат қилиш, уларни ифлосланишдан (зарарланишлардан) ҳимоя қилиш, шунингдек одамларни санитар ишловдан ўтказиш, кийим-кечак, мол-мулк, транспорт воситаларини, ҳудудларни, биноларни ва иншоотларни махсус тозалашдан ўтказиш, зарарсизлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |