Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати қайси йўналишларда амалга оширилади?



Download 150,1 Kb.
bet2/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати қайси йўналишларда амалга оширилади?

Фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида муайян сиёсатни олиб боришни талаб қилинади.

  1. Фаолият учун тегишли ҳуқуқий таъминотни яратиш, яъни, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларни такомиллаштириш. Ушбу қонунларнинг самарали амалга оширилишига кўмаклашувчи зарур қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқиш, аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш фаолиятини услубий таъминлаш.

Ҳозирги вақтда бир қатор асосий тушунчалар бир қатор қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, масалан, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”1ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”2ги, “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”3ги, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”4ги Қонунлари, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг (ВМ) “Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида”5ги қарори ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Мавжуд меъёрий ҳужжатларга қарамай, қуйидаги соҳаларда қонунчилик ва ҳуқуқий базани доимий равишда такомиллаштириб бориш зарур:

  • ФВДТ фаолиятини ташкил этиш;

  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тадбирларини мақсадли комплекс режалаштириш;

  • ИО барқарорлигини ошириш;

  • алоқани таъминлаш, аҳолини огоҳлантириш, аҳолини фавқулодда вазиятлар ва улардан қандай муҳофазаланиш тўғрисида хабардор қилиш;

  • моддий-техник таъминот. Заҳира яратиш;

  • жабрланган аҳолини ҳамда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этганларни ижтимоий ҳимоя қилиш;

  • аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш;

  • фавқулодда вазият оқибатини баратараф этишни ташкил қилиш;

  • халқаро ҳамкорлик. Гуманитар тадбирлар.

Фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш бўйича фаолиятни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни шартли равишда хусусий ва умумий турларга ажратиш мумкин.
Умумий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагилар киради: ЎзРнинг Конституцияси; ЎзРнинг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни унинг қоидаларини тўлдирувчи ва аниқлаштирувчи ҳукумат қарорлари билан (“Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги1; “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва ФМ соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги2; “Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи тўғрисида”ги қарорлар).
Хусусий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга хавфнинг аниқ бир турига қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари киради. Ушбу гуруҳга “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги3, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги4 қонунларни киритиш мумкин. Бошқа бир гуруҳ хусусий меърий-ҳуқуқий ҳужжатларга хавфларни бошқариш билан шуғулланувчи муайян органларнинг ўзига хос функциялари ёки фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар киради. Буларга “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги қонун ва бошқалар киради.
2. Давлат сиёсатининг муҳим элементларидан бири ФВВ фаолиятини таъминлашга қаратилган мақсадли илмий тадқиқотлар олиб бориш.
ФВДТ кўп даражали ва мураккаб тизим бўлгани учун уни доимий равишда такомиллаштириб бориш талаб этилади. Шу сабабли илмий изланишларга эҳтиёж доимий равишда ўсиб боради ва бу бир қатор омилларга боғлиқ. Бундан ташқари, миллий хавфсизлик тизимида ҳам ҳар доим фаол ислоҳотлар олиб борилади ва бу масала ФВДТ фаолияти ва жавобгарлиги соҳасига тааллуқли. Табиийки, ФВДТ ва ФВВларнинг хавфсизлик тизимидаги ўрни ва ролини асослаш илмий ёндашувни талаб қилади.
Юқорида келтирилган сабабларга кўра ФВДТ ва ФВВнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун зарур бўлган илмий муаммолар ЎзР Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида берилган:
ЎзР ФВВнинг илмий-техник базасини модернизация қилиш, олимлар ва мутахассисларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган мақсадли ва илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, улар юз берганда ИО фаолияти барқарорлигини ошириш.
3. Давлат сиёсатининг навбатдаги элементи – ресурсларни жамлаш.
Ресурсларни жамлаш бўйича давлат сиёсатининг моҳияти маълум бир соҳада мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишдан иборат бўлади. Бу фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки шунга ўхшаш хавфларни камайтириш ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини юмшатиш учун энг муҳим вазифаларни ҳал қилиш учун тегишли манбаларни тўплаш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича энг оқилона тадбирлар (дастурий чора-тадбирлар) қаторига молиялаштириш имконияти чекланган шароитларда хатарларни имкон қадар камайтириш имконини берадиган тадбирлар киради (бунда самарадорлик/харажат мезонидан фойдаланиш кўзда тутилади).
4. Давлат сиёсатининг элементи ва йўналишларидан бири бўлган бошқарув органларининг мослашуви.




  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish