Аҳолини эвакуация қилишнинг қандай ечимлари мавжуд?
Эвакокомиссия зиммасига қуйидагилар юклатилади:
объект штаби билан ҳамкорликда аҳолини, моддий ва маданий бойликларни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва аниқлаштириш;
хавфсиз жойда (фавқулодда вазиятларнинг шикастловчи омиллари таъсир қилиш зонасидан ташқарида) ажратилган ҳудудни (пунктни) ўрганиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини жойлаштириш схемасини ишлаб чиқиш;
ФМ бошлиғига йиғиш пунктини ташкил этиш ва унинг таркибини, эвакуация эшонлари ва карвонлари (автомобил карвонлари) бошлиқларини тайинлаш бўйича таклифлар тайёрлаш. Йиғиш пункти маъмуриятига кирувчи ходимларни ўқитишини ташкил этиш.
эвакуация қилинган ишчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари таркибини аниқлаштириш;
мавжуд ҳимоя иншоотларини тайёр ҳолатга келтириш, йиғиш пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш:
хавфсиз зонада (фавқулодда вазиятларнинг шикастловчи омиллари таъсир доирасидан ташқарида) қабул қилиш комиссияси билан биргаликда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қабул қилиш, жойлаштириш ва таъминлаш тартибига аниқликлар киритиш;
қуйи эвакуация комиссиялари томонидан эвакуация тадбирларини режалаштириш, тайёрлаш ва амалга оширишни назорат қилиш.
Аҳолини эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ олинганида:
ишчи ва хизматчиларга эвакуация бошланганлиги ҳамда уларнинг оила аъзолари билан биргаликда йиғиш пунктига етиб келишлари ҳақида хабар бериш;
карвон ва эшелонлар бошлиқларини улар томонидан эвакуация қилинаётган аҳоли рўйхати билан таъминлаш ва зарур топшириқлар бериш;
аҳолини хавфсиз зонага олиб чиқиш учун транспорт воситаларини ажратадиган идоралар билан ўзаро алоқаларни ташкил этиш;
хавфсиз ҳудудга кўчирилаётган аҳоли ҳамда моддий бойликларнинг ҳисобини юритиш ҳамда бу ҳақда юқори эвакуация органига ҳамда ФМ бошлиғига хабар бериш;
эвакуация қилиш пункларида аҳолининг муҳофазасини таъминлаш;
хавфсиз ҳудудда ташкил этилган қабул қилиш пунктларига ўз вакилини юбориш. Ўзаро муносабатларни ташкил этиш;
Аҳолини ва моддий бойликларни эвакуация қилиш пайтида юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун қуйидагилар зарур:
хавфсиз ҳудудларнинг автономлигини ҳисобга олган ҳолда аҳолини эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқиш.
Ҳудудларнинг автономлиги деганда аҳолининг бирламчи ҳаёт фаолиятини таъминлаш имкони бўлган хавфсиз ҳудуд тушунилади.
олдиндан белгиланган маршрутларда шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат бериш. Бу вақтнинг, шунингдек, эвакуация тадбирларини ўтказиш учун сарфланадиган ишчи кучи ва ресурсларнинг тежалишига хизмат қиладиган;
санитария-эпидемиология қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида хавфсиз ҳудудга келган аҳолини ҳамда шахсий транспорт воситаларининг ҳисобини юритиш;
хавфсиз зонада жойлашиш мажбурий эканлигини кўрсатган ҳолда эвакуация тўғрисида буйруқлар бериш. Белгиланган ҳудудда махсус кўрсатмага эга бўлмаган одамларнинг жойлашишига йўл қўймаслик;
фавқулодда вазият шароитида ҳам фаолият олиб борадиган ИОларининг ишчи-хизматчиларини жойлаштириш учун мўлжалланган ҳудудларга аҳолини жойлаштирмаслик;
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш. Бундай технологиялар ёрдамида аҳолини фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантиришдан ташқари, эвакуация жараёнини ҳам назорат қилиш мумкин. Янги технологиялар ёзиб олинган ёки жонли овозли хабарларни узатиш имконини беради. Масалан, яқин келажакда динамик, чироқли йўл кўрсаткичлар кенг тарқалади. Ҳозирги кунда фойдаланиладиган йўл кўрсаткичлардан фарқли равишда бундай технологиялар вазиятнинг ривожланишига қараб ўзгариб боради;
Видеотаҳлил тизимларининг жорий қилиниши одамларнинг сонини ҳисобга олиш имконини беради. Бунинг учун давом этаётган жараённинг дала кузатувларини ташкиллаштириш ва ўтказиш керак, уларнинг бориши рақамли видеокамераларга ёзиб олинади ва олинган эмпирик маълумотлар статистик ишловдан ўтади.
Эвакуация жараёнини смартфонлар орқали кузатиб бориш йўли билан ҳам осонлаштириш мумкин.
Эвакуация комиссияларига қўшимча равишда, бошқа органлар ҳам ташкил этилади, улар қуйидагилардан иборат:
Эвакуация органлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
эвакуация комиссиялари;
қабул қилиш комиссиялари;
йиғиш пунктлари;
қабул қилиш пункти;
оралиқ пунктлари;
пиёдаларни эвакуация қилиш йўлларида назорат гуруҳлари;
аҳолини эвакуация қилиш бўйича тезкор гуруҳлар.
Аҳолини эвакуация қилиш мураккаб тадбирлардан бири ҳисобланади. Ушбу тадбирларни самарали ташкил этиш ҳудуднинг хусусиятлари ва ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда куч ва воситаларни олдиндан тайёрлашга, эвакуация органларини, хабар бериш ва алоқа тизимини, эвакуация тадбирларига оид бошқа тадбирларни аниқ ишлаб чиқишга боғлиқ.
Эвакуация тадбирларини амалга ошириш вазифаси бошқарув органларининг тегишли штабларига, ўз-ўзини бошқариш органларига ҳамда ваколатига аҳоли ва ҳудудларни ФВдан муҳофаза қилиш вазифаси юклатилган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилади.