Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?



Download 150,1 Kb.
bet59/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Юқумли касалликлар. Биологик хавфга сабаб бўлувчи инфекциялар қуйидагилар ҳисобланади:

  • одамлар орасида оммавий юқумли касалликлар;

  • эпидемиялар, бир неча давлатларни қамраб олувчи оммавий юқумли касалликлар - пандемия, ҳайвонлар орасидаги юқумли касалликлар;

  • эпизоотия, ўсимликларнинг юқумли касалликлари;

  • эпифитотиялар;

  • гени ўзгартирилган манбалардан келиб чиққан юқумли касалликлар;

  • табиатда учрайдиган патоген микроорганизмлар (кемирувчилар, каналар, қушларда);

  • сунъий равишда яратилган манбалар (куйдирги билан касалланган қорамоллар дафн қилиш жойлар, биотермик қудуқлар, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар ва биофабрикаларда сақланадиган микроорганизмлар);

Бугунги кунда, юқумли касалликларга қарши курашда тиббиёт катта ютуқларга эришганига қарамасдан, инфекциялар инсоният учун энг жиддий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Шаҳарларнинг жадал ривожланиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, микробиологияда янги технологияларнинг пайдо бўлиши, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга тез кўчииши, сайёҳлик ва савдонинг ривожланиши, микробларнинг мослашувчанлиги ва мутацияга учраши, одам организми экотизиминиг бузилиши ва бошқалар эпидемиянинг назорат қилиб бўлмайдиган даражада тез тарқалишига сабаб бўлмоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, инфекциялар эрта ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб қолмоқда. Ҳар йили бир неча миллиард одам юқумли касалликлардан азият чекмоқда ва ўн миллионлаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда. Дунё аҳолисининг қарийб 50% и ноқулай ҳудудларда яшамоқда.
Бугунги кунда энг катта биологик таҳдидлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • сўнгги йилларда ҳайвонлардан одамларга юқадиган янги микроорганизмлар пайдо бўлди (антропозоонозлар);

  • эмлаш тўхтатилгандан сўнг инфекциянинг “қайтиши”;

  • миграция ва бошқа жараёнлар туфайли инфекциянинг янги ҳудудларда пайдо бўлиши;

  • янги инфекцияларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли (сўнгги 35 йил ичида 41 янги касаллик қўзғатувчи аниқланди);

  • умумий ёки маҳаллий иммунитет кескин пасайиб кетган шароитда касалликни келтириб чиқарадиган инфекцияларнинг ортиши;

  • касалхоналарда ички инфекциянинг кўпайиши;

  • патоген микроорганизмлар билан ишлайдиган объектларда авариялар ва қўпорувчилик ҳаракатларнинг амалга оширилиши;

  • биотерроризм.

Лабораторияларда биоагентлар билан ишлаш. Лабораторияларда биоагентлар билан ишлаш энг хавфли ишлардан бири ҳисобланади. Биотехнологик жараёнлардан патоген биоагентларнинг атроф-муҳитга тарқалиш ҳолати билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ҳам учраб туради. Шунинг учун биологик лабораторияларда ва ишлаб чиқаришда патоген биоагентлар билан ишлашда биологик хавфсизликни таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятлар ривожланишида биологик агентнинг патогенлик даражаси ҳамда меҳнат шароитлари муҳим ўрин тутади. Шунинг учун патоген воситалар билан ишлаганда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш керак.
- патогеннинг тури ва миқдори;
- аэрозол шаклида тарқала олиши;
- инфекциянинг табиий тарқалиш йўллари мвжудлиги (қон, озиқ-овқат, ҳаво орқали);
- иш тури (тажрибалар тирик организмдан ташқарида – пробиркада ўтказилганда ҳамда пробиркада ўтказилганда);
- хусусияти ўзгарган патогенлар билан ишлаш;
- профилактика ва даволаш тадбирларининг ривожланганлик даражаси.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун лабораторияларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Бунинг учун махсус кўрсатмалар ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, иккиламчи тўсиқлар ўрнатилади, яъни, лаборатория махсус жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиши керак.




  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish