Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ўсимликлар дунёси бўйича мoниторинг ўтказиш



Download 0,7 Mb.
bet2/31
Sana08.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#757640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5260726997864156047

Голофит ўсимликлар типи

  1. Сарсазан, қорабарак ва солерос формациялари.

  2. Поташник формацияси тур таркиби, ҳаёт шакли, мўллиги, фенофазаси, ёши, ниҳол ва бошқа белгилари асосида ўрганиш.



ЁЗЁВОН ЧЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ ЎСИМЛИКЛАРИ ДУНЁСИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИШ

  1. Ёзёвон чўллари ҳақида маълумотлар. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг табиат бойликларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор берила бошланди. Маълумки бу бойликларда режа асосида фойдаланиш, уларни ҳар тамонлама ўрганишни талаб этади.

Ёзёвон чўллари табиати, унинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ранг-баранглиги билан қадимдан саёҳ ва табиат шайдоларини ўзига жалб қилиб келган. Водий, шу жумладан марказий Фарғона чўллари ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганиш қадим замонлардан бошланган бўлсада, лекин уни ўрганиш ҳамон давом этмоқда. Шу кунга қадар Фарғона водийси ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бағишланган қатор асарлар ёзилган бўлсада, уларда умумий маълумотлар берилган холос. Марказий Фарғона, шу жумладан Ёзёвон чўллари ўсимлик ва хайвонот дунёси тур таркиби, тарқалиши, ноёб ва камёб турлари, саноат аҳамиятига эга бўлган индикатор (ландшафт, қиёфа ҳосил қилувчи) турлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳам Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарияти Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги табиатни, шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилишди. Бу таклиф Фарғона давлат университети табииёт-география факультети умумий экология ва ботаника ҳамда Зоология кафедралари профессор ўқитувчилари тамонидан мақулланди ва 2014-2015 йиллар давомида Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги, Миндон ҳудуди ўсимликлар дунёсини ўрганиш бўйича мониторинг ўтказиш, Каркидон сув омбори ҳудудида қушлар ва сутэмизувчилар бўйича мониторинг ўтказиш режалари ишлаб чиқилди.
Биринчи йили Ёзёвон чўллари давлат табиий ёдгорлиги ўсимликлар дунёсини ўрганиш бўйича мониторинг ўтказиш режалари тузилди. Режа асосида Ёзёвон давлат табиат ёдгорлиги ўсимликларнинг флора таркиби, уларни муҳит шароитга қараб тарқашиш, ландшафт ҳосил қилувчи ва ноёб, камёб турларини аниқлаш, фойдали хусусиятларига кўра озиқ-овқат, дори-дармон, ем-хашак ва техник аҳамиятга эга бўлган ўсимлик турларига аниқлик киритиш, улардан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар беришни мақсад қилиб қўйдик. Уларни сақлаш ва келгуси авлодга етказиш мақсадида қўриқхоналар ташкил қилиш у ерларда камёб ва ноёб турларни кўпайтириш, ҳимоя қилиш учун имконият яратади. Шунинг учун қўриқхона ташкил қилинса айни мудао бўлади.
Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги марказий Фарғона чўлларидаги қора қолпоқ чўлининг шимолий-шарқий қисмида. Толдуқудуқ қум (Сарсон қум) массивида, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудида, туман марказида шимолий-ғарбда жойлашган. Шарқда Олтиариқ жанубий-ғарбда Қўштепа ва жанубий-шарқий тамонда Ёзёвон туман хўжаликлари ерлари билан чегараланади. Унинг шимолий-жанубий қисми яқиндан автомабил йўллари ўтади. Жанубий қисми яқиндан эса катта майдонда фельтрация жамғармасининг ерлари жойлашган. Бу ерлар ҳозирда сув омборига айлантирилди. Ёдгорлик коллекторлари унинг ғарбий чегараси бўлиб хизмат қилади.
Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги 1994 йил Ёзёвон тумани ҳудудининг шимолий-ғарби Қорақолпоқ чўлида ташкил этилган, унинг майдони 1820, 4 га у Республика аҳамиятига эга бўлган доимий қўриқхона режимидаги табиий ландшафт ёдгорлигидир. Вазифаси қумли чўллар ландшафти ва унинг муҳим хусусиятларини сақлаб қилиш, бойитиш, муҳофаза қилиш, илмий, маданий, экологик, маърифий, эстетик ва туристик масалалар учун табиий холда сақлашдир. Бу вазифага масъул Фарғона ўрмон хўжалигидир.


  1. Download 0,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish