Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ўсимликлар дунёси бўйича мoниторинг ўтказиш


Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ҳудуди флорасини маниторинг асосида ўрганиш



Download 0,7 Mb.
bet5/31
Sana08.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#757640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5260726997864156047

4. Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ҳудуди флорасини маниторинг асосида ўрганиш.

Маълумки, ўсимликлар оламининг қанчалик хилма-хил бўлиши, улар ўсаётган ерларнинг иқлими ва тупроқ шароитига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ёдгорлик ҳудудининг қиши совуқ, ёзи иссиқ, тупроғи таркибида ўсимликлар учун керак бўлдиган озуқа моддалар миқдори, хили кам бўлганлиги туфайли бу ҳудудлар ўсимликларга ҳам унчалик бой эмас. Лекин ёдгорлик худуди атрофида сувли кўл ва заканларни бўлиши, маданий ландшафтлар билан ёнма-ён жойлашганлиги муносабати билан ўсимликларнинг тур сони унчалик кам эмас. Олиб борилган кузатишлар, ўтказилган маниторинглар, ахолидан олинган маълумотлар, манбалар тахлили ва уларни ва қайта илмий ишлаш натижасида шу нарса маълум бўлдики, бундан 60-70 йиллар (100 йиллар) олдин Ёзёвон қумлари-чўллари жойлашган ҳудудлардаги табиий ландшафтлар эгаллаган майдонлар бир неча баробар катта бўлган, қумлар орасида эса катта майдонларда паскомликлар бўлган, шўрхок ерлар, қум тепаликлар, кўллар ҳам кўп ва катта майдонларни ишғол қилган. Кулларда қалиш, қўға (лох), якан, ряска, ғижжак, сув қалампирли каби ўсимликлари, тўқайларда эса, ток, турангил, жийда кумуш жангал дарахт ва буталар, ўт ўсимликлардан ширинмия, ямтоқ, шўра, шувоқ, астрагал, каби ўсимликлар кўплаб ўсган, улар махаллий аҳолини барча талабларини шу жумладан чорва молларини йил давомида боқиш ва қишга ем-хашак тайёлаш учун етарли бўлган. Булардан ташқари ғарбдан-шарққа, шарқдан-ғарбга чорва молларини сотиш учун олиб борувчи, олиб келувчи савдогарларни вақтинча чорва молларини бу ерларда дам олдиришлари ва боқишлари учун яйлов сифатида ҳам ҳизмат қилган.


Қумларда тарқалган ўсимликлар-саксовул, қандим, черкиз, қўён суяк, оқ жангал, янтоқ, астрагал эфемер ва эфемероидлар турли даражада шўрлашган ерларда кўплаб ўсган ўсимликлар ҳам ўтин, ипак қуртига даста ва чорва моллари учун яйлов сифатида ҳизмат қилган. Чўл ўсимликлардан бу хилда тартибсиз йўл, давомида фойдаланиш, ландшафт ҳосил қилувчи ўсимликларнинг захираларини кескин камайиб боришига олиб келган. Айниқса фойдали хом ашё ўсимликлардан турли мақсадларда кўркўрона мунтазам равишда фойдаланиш уларни тур сони жихатдан ҳам, майдони жихатдан ҳам қисқариб боришга, оқибатда ноёб ва камёб ўсимликлар сафига қўшилиб қолишга олиб келган. Қуш жийда, туронғил, кумуш жангал, ширинмия, селий қандимни эндимик турлари, саксовул турлари, қўён суяк, астрагел, оқ жангал каби туркум турлари шулар жумласидандир. Табиий биотопларни бир қисми ҳозирги кунга келиб экин майдонларига айланди. Улар ўсган ва ҳосил қилган биотоплар ўз ўрнини маданий биотопларга бўшатиб берди, табиий биотопларни фақат номигина сақланиб қолди.
Маълумки қум тепаликлар қурғоқчилик шароитида яшашга мослашган ўсимликлар учун яшаш шароити сифатида хизмат қилса, ўсимликлар қумларни мустахкамлаш ва ҳайвонларни озуқа билан таъминлайдиган манба сифатида хизмат қилади. Шунинг учун қумларни сақлаш ўсимликларни муҳофаза қилиш имкониятини берса ўсимликлар билан қопланган қумликлар ҳайвонот дунёсини сақлаш, кўпайтириш ва муҳофаза қилиш имкониятини яратади. Уларнинг хар бир ўзаро бир-бирлари билан чамбарчас боғланган. Шунинг учун ҳам ёдгорлик ҳудудидаги қумларда ва ерларда тарқалган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш, илмий асосланган режа асосида олиб борилиши лозим. Шундагина ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, улар яратган ва яратаётган бойликларини келгуси авлодга етказиш имконини беради. Бу бойликларни сақлаш муҳофаза қилиш учун эса уларни хар тамонлама ўрганиш талаб қилинади. Улар ҳақида тўлиқ ва аниқ илмий билимга эга бўлмай туриб, уларни сақлаш ва муҳофаза қилиш режа асосида самарали фойдаланиш ҳақида гап юритиш ҳам мумкин эмас. Юқорида айтиб ўтилганидек Фарғона водийси, унинг айрим тоғ тизмалари ҳақида кўплаб илмий изланишлар олиб борилган ва қатор асарлар яратишган бўлсада лекин Фарғона вилояти ҳудудидаги, марказий Фарғона чўлларга ёки қумларига бағишланган ахлит асарлар яратилмаган, қумларни келиб чиқиши ҳақида айрим асарлар бўлсада, улар узлук-узлик холда бўлиб, улар ҳам 90-100 йиллар олдин ёритилган.
Ёзёвон чўллари, қумлари ҳақида хатто илмий мақолалар ҳам ёзилмаган. Шунинг учун хар ёдгорлик ҳудудида тарқалган ўсимликларни флора таркиби, ноёб ва ландшафт ҳосил қилувчи, халқ хўжалигида маълум аҳамият касб этувчи ўсимлик турларини ўрганиш шу куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолган эди.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганиш бўйича талаб эхтиёжларини ҳисобга олиб, Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарияти шу мавзуда (Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ҳудуди ўсимликларини ўрганиш бўйича маниторинг ўтказиш) маниторинг ўтказиш бўйича шартнома тузишни тавсия қилишда шартнома икки йилга (2014-2015) режалаштирилган ва шу режа асосида иш бошланди.
Ёдгорлик ҳудудида тарқалган ўсимликларни хар тамонлама ўрганиш бўйича маниторин ўтказилди. Маниторинг ўтказиш даври асосан ўсимликларни ўсиш жараёнини ўз ичига қамраб олган. У ноябрь, март, апрел ойларида ўтказилди. Маниторинг ўтказишдан олдин Ёдгорлик ҳудудида тарқалган ўсимликлар билан имконият даражасида танишдек, тур таркиби, хаёт шакли ва яшаш мухит шароитига кўра тарқалиши, оилаларга тақсимланиш, камёб турлари ва бошқа экологик-биологик тамонлари ўрганилди. Тўпланган материалларни илмий ишлаш, маълумотларни умумлаштириш асосида ёдгорлик ҳудуди фарқ таркиби аниқланди. Албатта биз аниқлангандек тур, туркум, оилалар сони, ҳаёт шакли, яшаш муҳитга (битон) кўра ва фойдали хусусиятларга кўра тақсимланиши, ландшафт ҳосил қилувчи ва ноёб, камёб ўсимлик турлари ҳақидаги берилган рақамларни абсалют ўзгармайдиган рақамлар деб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ёдгорлик ҳудудининг флора таркиби яна қайта ўрганилса бу ерда берилган нисбий рақамларга маълум даражада у ёки бу тамонга ўзгартиришлар киритилиши ёки тўғри бўлса бу рақамлар ўзгармай қолиши мумкин.
Маълумки, бир неча йил ўтиши (5-10 йил ёки ундан ортиқ йил) билан маълум даражада ўзгаришлар бўлиши табиий. Чунки табиий таъсирлар, инсон омили туфайли ҳар бир ўрганилаётган ҳудудларда ўзгаришлар бўлади, бу ўзгаришлар табиий ўсимликлар учун, табиат учун фойдали ёки зарарли бўлиши шубхасиз. Шунинг учун ҳам, маълум йиллар давомида бир неча бор бир ҳудудда ўсимлик дунёсининг ўрганиш бўйича маниторинглар ўтказилса уларни натижаси доимо бир хилда бўлавермайди. Шунинг учун ҳам бундай ўзгаришларга шубҳа билан қарамаслик лозим.
Олиб борган изланишлар, маниторинглар ўтказиш ва тўпланган материалларни қайта илмий ишлаш, манбаларга таққослаш асосида ёдгорлик ҳудудида 4 бўлим, 5 синф, 42 оила, 188 туркум ва 302 тур ўсимлик тури ўсиши аниқланди.
Ёдгорлик ҳудудида тарқалган ўсимликларнинг тур, туркумларни оилалар бўйича тақсимланишдан ташқари, уларни ҳаёт шакли ва яшаш мухит шароити (биотоп) ҳам ўрганилди. Булар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги жадвалда берилган.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish