Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ўсимликлар дунёси бўйича мoниторинг ўтказиш


Ёзёвон чўллари ўсимликларни яшаш муҳит шароитига кўра экосистема ва биотопларга бўлиниши



Download 0,7 Mb.
bet4/31
Sana08.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#757640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2 5260726997864156047

3. Ёзёвон чўллари ўсимликларни яшаш муҳит шароитига кўра экосистема ва биотопларга бўлиниши.
Ёзёвон чўллари ўсимликларни яшаш муҳит шароитига ва тарак мавжудодлар иштирокига кўра қуйидаги экосистемалар ва биотопларни фарқлаш мумкин. Тўқай, қумли, шўрхокли, сувли ва ботқоқли, ўтлали экосистемалар .
Табиий ландшафт (экосистема) да бир қанча ўзаро фарқ қиладиган биотопларни (яшаш муҳитлари) фарқлаш мумкин. Улар ўсимлик қоплами, ҳайвонот дунёси ва уларнинг мавсумий характерлари ва бошқалар. Шунингдек маданий ландшафт (экосистема) билан табий лондшарт бир бирига ўхшаш бўлиши билан бирга улар ўзаро бир бирларидан фарқ ҳам қилади. Шу билан бирга маданий ва табиий биотопларда орасида кам ўхшашлик ва фарқ қиладиган белгилари мавжуд.
Кўпчилик маданий биотоплар табиий биотопларга ўхшаб кетади, улардан фарқи бу ерда инсон фаолияти мухим олиш ҳисобланади. Чунки ўсимлик таркиби, уларнинг давомийлиги, сув режими инсонлар тамонидан бошқарилади, табиий биотопларда эса инсон иштирок этмайди.
Экосистемаларда ҳам биотоплар сингари маданий ва табиий экосистемалар ҳам инсон омили таъсирига кўра фарқланади. Экосистемалар ва биотопларнинг ҳар бири ўзига хос тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга бўлиши билан характерланади.
Тўқай экосистемаси бошқа экосистемаларга нисбатан ўсимликларни ўсиш ва ривожланиши учун қулай шароитга эга. Бу экосистемада 175 та ўсимлик тури учрашиш ўтказилган маниторинглар асосида аниқланган. Шўрхок ерли экосистемада эса фақат шўрхокли тупроқда ўсишга мослашган ўсимлик турларигина тарқалган. Бундай шароитда 131 ўсимлик тури учраши маниторинг асосида аниқланган. Сув ҳавзалари ўтлоқ, ва ботқоқликда эса намга эхтиёжи юқори бўлган. Ўсимлик турларигина учрайди, тошли-шағолли, гипсли тупроққа эга бўлган экосистемада ўсимликлар учун нам ва озиқа моддаларни камлиги туфайли бундай ерларда ўсимликлар кам тарқалган. Уларни тур сони 85 тага яқин эканлиги маниторинг асосида аниқланган.
Ёзёвон чўллари ҳар тамондан маданий ландшафтлар билан (суғориладиган экин майдонлари) билан ўраб олинганлиги, ёнма-ён жойлашганлиги туфайли табиий биотоплар чегарасида маданий ўсимликлар орасида тарқалган бегона ўтлар кўплаб учрайди. Улар турли хил мухит шароитига тез мослаша олиш қобилияти туфайли кенг тарқалган ва уларни тур сона 191 та юқорида келтирилган маълумотлардан шу нарса маълум бўлдики, бегона ўтлар турли хил экологик мухит шароитларда ўсиб ривожланишга тез мослаша оладиган бўлганлиги туфайли энг кўп тур бегона ўтларга тўғри келади. Улар орасида эдификатор (индекатор, ландшафт) турлари ҳам мавжуд. Қолган экосистема ва биотоплар орасида ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш учун бир мунча қулай шароит тўқайларга тўғри келади. Шунинг учун тўқай экосистемаси ўсимлик турларига ҳам бой. Лекин Ёзёвон давлат табиат ёдгорлигида тўқай ўсимликлари яхши шаклланмаган, уларни элементлари учрайди холос. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки тўқайлар бундан ва 60 - йиллар олдин яхши шаклланган бўлмаган, хатто тўқайларда болтасиз йўл топиб юриш ҳам мумкин бўлган 1953 йилдан бошлаб қуриқ ерларни, шу жумладан чўлларни, тўқайларни ўзлаштириш шу қадар шиддатли олиб борадики, 1990 йилларга келиб одам йўл топиб юриш мумкин бўлмаган тўқайларни номигина сақланиб келди холос. Фақат тўқай ўсимликлардан жийда, тўрангил каби дарахтлар ўзлаштирилган ерларнинг чегараларида у ихота сиртида сақланиб келди. Қолган қисми экин майдонларига айлантирилди, тераклар экиб сунъий тўқайлар ҳосил қилишди. Шундай қилиб ҳозирги кунда фақат тўқай элементларигина сақланиб келган холос. Қумтепаликлар ва улар орасидаги паст конларда ҳам ўсимликларнинг турли хаёт шаклини учратиш мумкин, фақат дарахт ва бута ўсимликларни турли мақсадларда кесиб олиниши натижасида уларни тўнкалари ва тўнкадан ҳосил бўлган бачкалар сақланиб келган. Ўйлаймизки, бу тўнка бачкалари ўсиб тўқайларни қайта тиклаш учун имконият яратади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish