17. Экипаж командирининг хизмат мажбурияти /1/
Ёнғин хавфсизлиги қисмининг экипаж (бўлинма) командири смена бошлиғига бўйсунади ва экипаж шахсий таркибининг бевосита бошлиғи ҳисобланади.
Экипаж командири:
-экипаж шахсий таркибининг руҳий-ахлоқий ҳолатига, тарбиясига, интизомига ва ташқи кўринишига;
-экипаж шахсий таркибини ўқитишга ва жанговар тайёргарлигига;
-ёнғин ўчириш автомобили, техник қуроллари ва асбоб-анжомларни тўғри ишлатилишига ҳамда озодалигига жавоб беради.
Экипаж командири:
-экипаж шахсий таркибидаги ҳар бир шахснинг ишчанлик ва шахсий сифатларини билиши;
-экипаж шахсий таркибини ўқитиши, тарбиялаши ва ўз касбига садоқат уйғотиши;
-ёнғин ўчирувчиларда сафга тизилиш малакасини ҳамда жисмоний чидамлилик кўникмаларини ҳосил қилиши, ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги бўйича меъёрларни бажаришларига эришиши, белгиланган кийим кийиш қоидаларига риоя қилишларини таъминлаши;
-қўл остидаги ходимларнинг турмуш шароити тўғрисида ғамхўрлик қилиши ва уларнинг эҳтиёжларидан хабардор бўлиб туриши;
-қўл остидаги ходимларнинг касал бўлиб қолганларини ҳамда уларнинг шикоят ва илтимосларини, уларга бириктирилган ёнғин ўчириш техник қуроллари ва асбоб-анжомларини ишдан чиққанлиги ёки йўқолганлиги, шу билан бирга жанговар иш бажараётганда, хизмат ўташда кўрсатган ташаббускорликлари ва фидойиликлари ҳақида смена бошлиғига ахборот бериб туриши;
-экипаж шахсий таркибининг эҳтиёжлари, соғлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиши, ёнғин ўчиришда, амалий машғулот ўтказишда ва хўжалик ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиши;
-қисмнинг чиқиш туманини, сув манбаларини ва ўта муҳим корхоналарни жойлашишини ҳамда қисмда мавжуд бўлган ёнғин ўчириш автомобиллари ва бошқа ёнғин ўчириш техникасининг тактик-техник имкониятларини билиши;
-соқчиликка, кузатувчиликка, ички хизматга ва жанговар ҳисобга кирувчи ёнғин ўчирувчиларни тайёрлаши, уларнинг хизмат бурчларини билишларини синаб кўриши ва жанговар кийимларини, асбоб-анжомларининг тайёрлигини текшириши;
-ёнғин ўчириш автомобилларини, техник қуролларини ҳамда шахсий таркибнинг ҳимояловчи газниқобларининг созлиги ва сақланишини текшириши;
-экипаж билан ёнғин ўчиришга, фалокат ёки табиий офат оқибатларини тугатишга чиқиши ва раҳбарлик қилиши;
-смена бошлиғи буйруғига биноан соқчи ва кузатувчиларнинг хизматни қандай ўтаётганликларини текшириши;
-смена бошлиғи корхонада юрган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра қисмда бўлмаса, унинг ишини вақтинча бажариб туриши;
-ёнғин ўчириш автомобилларининг махсус агрегатларида ишлашни билиши;
-навбатчиликка якун ясалаётганда экипаж шахсий таркибининг ишига баҳо бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |