Бош мутахассис
Штат жадвали бўйича
Тўлиқ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ахборот технологияларидан фойдаланиш ва жамланма таҳлил бўлими
Номзодлар сони
16
Қабул ёпилишига қолган
вақт
2 кун
20 март 2022
МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР
- Молия ва иқтисодиёт ҳамда ахборот технологиялари соҳаларида етарли билим даражасига
ҳамда бир йиллик иш тажрибасига эга бўлиш; - иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит
ҳамда ахборот технологиялари бўйича олий маълумотга эга бўлиш, магистр ва илмий даражага эга
номзодларга устунлик берилади; - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон
Республикаси қонунлари, кодекслари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари,
фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг молия-иқтисод соҳаси ва
бюджет жараёнига таълуқли қарорлари ва фармойишларини билиши; - бюджет қонунчилиги ва
бошқа тегишли ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни билиши; - ёзма ва оғзаки нутқ маданияти
ривожланган бўлиши, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши; -
рус тилини билиши, инглиз тилига устунлик берилади; - компьютер саводхонлиги бўйича – “Word”,
“Excel”, “Power Point”да ишлашни билиши, “ДМБАТ” ва/ёки “УзАСБО” дастурларида ишлашни
биладиган ҳамда уларга хизмат кўрсатиш тажрибасига эга номзодларга устунлик берилади; -
давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда
бўшатилмаганлиги; - иккинчи босқичда (тест синови) камида 65% балл олиш;
- Давлат хизматида
гендер тенглигини таъминлаш ва жамият ҳаётида хотин-қизлар ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида,
хотин-қизлар номзодлари маъқулланади.
ЛАВОЗИМИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ
·
- ички аудит хизматлари фаолиятида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан
фойдаланишни ташкил этиш ва кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашишда иштирок этиш; -
ички аудит хизматларига масофавий аудит ўтказиш кўлами ва сифатини яхшилаш бўйича
ташкилий ва услубий кўмаклашишда қатнашиш; - вазирлик ва идоралар фаолиятига ахборот
технологияларини тадбиқ этиш ҳамда хавфларни аниқлаш ва олдини олишни бўйича таклифлар
ишлаб чиқиш; - янги хавф таҳлили тизимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни ташкил
этишда иштирок этиш; - хавф таҳлиллари ва ички аудит тадбирлари натижаларини жамлаш
асосида вазирлик ва идораларда хавф даражасини аниқлаш, баҳолаш ҳамда уларни
минималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; - ички аудит хизматларини ва давлат молиявий
назорат органларининг ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳамкорлик қилиш
воситалари ва механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни такомиллаштириб бориш бўйича
таклифлар киритиш; - ички аудит хизматлари фаолиятини уларни баҳолаш индикаторлари (KPI)
асосида ўрганиш ва баҳолашда қатнашиш; - ички аудит хизматлари фаолияти натижалари
статистикасини шакллантириш ва доимий юритиб бориш бўйича ишлаш;
- ички аудит хизматлари
фаолиятини ривожланиши бўйича чораклик, йиллик ва жамланма ҳисоботлар тайёрлаш ва эълон
қилишда қатнашиш; - ички аудит фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
ҳамда ҳуқуқий – меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳамда тегишлилиги
бўйича ижросини таъминлаш; - Лавозимга мос бошқа талаблар.
ИШ ШАРОИТЛАРИ
Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. Иш
вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача
ТАШКИЛОТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Манзил
Ўзбекистон Республикаси
Электрон почта
info@mf.uz
Почта манзили
Toshkent shahar, Istiqlol
koʻchasi, 29 uy, 100017,
O'zbekiston