16. Қисм диспетчерлик хизмати диспетчерининг хизмат мажбурияти /1/
Қисм диспетчерлик хизмати (ҚДХ) диспетчери (радиоалоқачиси) смена бошлиғига, тезкорлик жиҳатидан МДХ диспетчерига бўйсунади. У ҚДХ га келаётган хабарларни аниқ қабул қилишга, ёнғин ва табиий офат содир бўлган жойларга бўлинмаларни ўз вақтида юборишга ҳамда ҚДХ ҳужжатларини тўғри тўлдириб боришга жавобгардир.
Қисм диспетчерлик хизмати диспетчери:
-муҳофаза қилинаётган туманнинг ёнғинга қарши ҳолатини, тезкорлик режа ва варақалари тузилган корхоналар сонини, юқори чақириқ орқали ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари юборилиши лозим бўлган корхоналарни, сувсиз ҳудудларни, сув манбаларини, шунингдек ёнғин хавфсизлиги гарнизонида мавжуд ёнғин ўчириш автомобилларининг асосий тактик-техник имкониятларини билиши;
-ҚДХ нинг хизмат (маълумот) ҳужжатларидан фойдалана олиши, ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабарни тез қабул қилиб олиши;
-ҚДХ даги алоқа воситаларини навбатчилик давомида текшириб туриши, уларни ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши;
-техника воситаларини озода ва соз тутиши, ҳар қандай носозликлар аниқланганда бу ҳақида смена бошлиғига ахборот бериши;
-ЁХХ билан ҳамкорликда ҳаракат қилувчи хизматлар билан доимо алоқада бўлиб туриши, агарда зарурият туғилса ушбу хизматларни белгиланган тартибда ёнғин (табиий офат) содир бўлган жойга юбориши;
-йўлларнинг беркитилганлиги, ёнғинга қарши сув тармоғининг, алоқа воситаларининг ишдан чиққанлиги ҳақида хабар олганда ва ёнғинга қарши ҳолат ўзгарганда зудлик билан смена бошлиғига ёки МДХ га хабар бериши;
-ёнғин ўчириш техникаларининг (ёнғин ўчиришга мослаштирилган) сони ва уларни ишга яроқлилиги ҳақида ҳар кунги маълумотларни тўплаши;
-ёнғин ҳақида хабар тушганда алоқани узмай туриб жанговар қўнғироқни ёқиши, ёнғинга чиқаётган автомобиллар сонига қараб йўл варақасини (5-илова) тўлдириши, ёнғин содир бўлган манзил, хабар берган шахснинг фамилиясини ва ёнғин ҳақида қўшимча маълумотларни билиб олиши;
-йўл варақасини навбатчи смена бошлиғига бериши, ёнғин содир бўлган маскан ва ёнғин ҳақидаги бор маълумотларни айтиши, йўл варақаси нусхасини ўзида қолдириши;
-йўл варақаси билан бирга ёнғин ўчириш тезкор режасини (варақасини) бериши;
-фуқаро муҳофазаси хабар (сигнал)ларини билиши ва улар бўйича ҳаракат қилиши, катта ёнғин содир бўлганда шахсий таркибни хабарлаб йиғиш чизмасидан тез ва тўғри фойдалана олиши;
-автоматик хабарлаш қурилмалари ёки бошқа манбалардан содир бўлган ёнғин ҳақида хабарлар олинганда ҳам худди телефон орқали олинган хабарлардагидек ёнғин ўчириш экипажларини чиқариши;
-ёнғин ўчириш экипажлари ёнғинга (табиий офат юз берган жойга ёки амалий машғулот ўтказишга) чиққанлиги, юборилган қўшимча куч ва воситалар ва жойдан олинган хабарлар ҳақида ҳамда ёнғин ўчириш экипажларининг қисмга қайтиб келганлиги тўғрисида МДХга ва ўрнатилган тартибда мансабдор шахсларга хабар бериши;
-ёнғин ўчиришга (табиий офат юз берган жойга ёки амалий машғулот ўтказишга) чиққан экипажлар билан доимий алоқада бўлиши, керакли хизматлардан маскан бўйича тезкор-тактик хусусиятларини сўраб билиши, агарда қўшимча маълумотлар олса улар ҳақида зудлик билан МДХга ва ёнғин ўчириш раҳбарига хабар бериши;
-ёнғин ўчириш экипажлари ишлаётган жойдан вазият ҳақида ўз вақтида маълумот олиш учун барча чораларни кўриши ва зудлик билан олган фармойиш ва маълумотларни МДХга етказиши;
-ёнғин хавфсизлиги қисмининг чиқиш ҳудудидан ташқарида содир бўлган ёнғин ҳақида хабар олинса, ушбу ҳақида дарҳол МДХга ёки ёнғин содир бўлган ҳудудга чиқувчи ёнғин хавфсизлиги қисми диспетчерлик хизматига хабар бериши ва навбатчи смена раҳбарига ахборот бериши;
-ҚДХ журналига хабар келган вақти ва унинг мазмуни ҳамда мансабдор шахслардан қайси бирига, қачон ва нима ҳақида маълумот берганлигини, хабарлар бўйича қандай чоралар кўрилганини ва олинган буйруқларни бажариш учун нималар қилинганини батафсил ёзиб бориши;
-кеча-кундуз одамлар бўладиган (болалар уйи, интернат, боғча) муассасалардан келадиган маълумотларнинг ҳисобини олиб бориши ва смена бошлиғига хабар бериб туриши;
-алоқа маскани хонасига смена бошлиғи ва унинг бевосита бошлиқлари, смена бўйича навбатчи, шунингдек, алоқа воситаларига техник хизмат кўрсатишга жавобгар шахсларни киритиши.
ҚДХ диспетчерига:
-хизматга алоқаси бўлмаган ишлар билан машғул бўлиши;
-навбатчи смена бошлиғининг рухсатисиз, ҚДХ да ишлаш учун рухсат этилган шахс томондан алмаштирмасдан туриб алоқа тармоғини ташлаб кетиши;
-шахсан ўзи ва бошқаларни хизматга тааллуқли бўлмаган мавзуларда телефон орқали сўзлашиши, белгиланган радио алоқа тартибини бузиши тақиқланади.
Навбатчи диспетчерни вақтинча алмаштириб турувчи шахс, диспетчер вазифасини бажаради ва ўзининг барча хатти-ҳаракатларига жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |