Ёнfин хавфсизлиги


Гарнизон алоқа хизмати бошлиғи ва унинг хизмат мажбурияти



Download 2,42 Mb.
bet93/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

11. Гарнизон алоқа хизмати бошлиғи ва унинг хизмат мажбурияти /1/
Гарнизон алоқа хизмати бошлиғи этиб, гарнизон бошлиғи буйруғига асосан махсус тайёргарликдан ўтган малакали мутахассис ходим тайинланади.
Ёнғин хавфсизлиги гарнизони штатида алоқа бўйича мутахассисларга ўрин бўлмаса, алоқани ташкил қилиш ҳамда уни бетўхтов ишлаб туриши масалалари марказий диспетчерлик хизмати бошлиғи томонидан ёки бошлиқ буйруғи билан тайинланган шахс томонидан ҳал қилинади.
Гарнизон алоқа хизмати бошлиғи:
-гарнизоннинг барча турдаги алоқа воситаларини узлуксиз, мустаҳкам ишлашини ташкил қилиши (бошқарув, хабарлаш алоқалари);
-алоқа воситаларини ишлатиш ва алоқа ташкил қилиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжат ва буйруқларни билиши;
-ёнғин хавфсизлиги гарнизонининг эҳтиёжи учун зарур бўлган алоқа воситаларининг техник хизматини билиши;
-ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари билан марказий диспетчерлик хизмати (МДХ) ўртасида, ёнғин хавфсизлиги қисмлари ўртасида, МДХ билан ўта муҳим корхоналар ўртасида, МДХ билан шаҳарнинг бошқа хизматлари ўртасида алоқани ташкил қилиши;
-ёнғин ва табиий офат оқибатларини тугатишда бўлинмаларнинг жанговар ҳаракатларини бошқариш алоқа чизмаларини ишлаб чиқиши;
-МДХ, ҚДХ ва ёнғин ўчириш автомобилларида ўрнатилган алоқа воситаларини ишга яроқлилигини таъминлаши ва назорат қилиши;
-МДХ шахсий таркиби билан махсус тайёргарлик машғулотларининг ўтказилишини ва алоқа воситалари билан ишлашга ўргатишни ташкил қилиши;
-ёнғин хавфсизлиги хизмати (ЁХХ) эҳтиёжини қаноатлантириши, алоқани яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва бу ҳақида гарнизон бошлиғига ахборот бериши;
-ЁХХ алоқа воситаларини таъмирлаш устахоналарининг ишини, алоқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жадвалларини, режаларининг бажарилишини назорат қилиши лозим.


12. Ёнғин хавфсизлиги марказий диспетчерлик хизмати диспетчери ва унинг хизмат мажбурияти /1/
МДХ диспетчери ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғига ва тезкор навбатчига, алоқа воситаларини ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш масалалари бўйича эса МДХ бошлиғи (алоқа воситалари бўйича катта омилкор)га бўйсунади.
МДХ диспетчери хабарни қабул қилиш ва бўлинмаларни ёнғин ва табиий офат юз берган жойга ўз вақтида юборишга, барча ҳамкорликда ҳаракат қилувчи хизматлар билан доимий алоқада бўлишга, МДХ бошлиғи, ёнғин ўчириш раҳбари ва гарнизон бўйича тезкор навбатчининг буйруқларини қабул қилишга ҳамда гарнизондаги куч ва воситаларни керакли жойларга етказишга ва уларнинг тезкор ҳисоботига жавобгардир.
МДХ диспетчери:
-гарнизондаги вазиятни, ёнғин хавфсизлиги қисмларининг чиқиш туманларини, ёнғин ўчириш таянч масканларини, юқори чақириққа киритилган ўта муҳим корхоналарни, сувсиз ҳудудларни, гарнизон техник қуролларини ва уларнинг тактик имкониятларини, ёнғин ўчирувчи моддалар сақланадиган жойларни ҳамда гарнизон бўлинмаларини қаерда жойлашганлигини билиши;
-гарнизон алоқа воситаларини, ёзиб олувчи ва маълумот асбобларини назорат қилиши ҳамда улардан фойдаланиш тартибини билиши;
-МДХ (ҚДХ) журналини шахсан олиб бориши (4-илова), журналнинг тўлдирилиб борилишини назорат қилиши, ёнғинга қарши носоз сув тармоқларини, кўчаларни, тор кўчаларни, бузилган алоқа воситалари рўйхатини ҳисобга олиши ва радиоалоқа журналини тўлдирилишини назорат қилиши;
-ёнғин ва табиий офат юз берганлиги ҳақидаги хабарларни қабул қилиб олишни таъминлаши, хабарларни текшириш ҳамда ёзиб олиб уларни аниқлаш учун магнитофондан фойдаланиши;
-ёнғин ва табиий офат юз берган жойларга гарнизон ёнғин хавфсизлиги қисмларини чиқиш жадвали асосида ҳамда ёнғин ўчириш раҳбари, тезкор навбатчи ва МДХ бошлиғининг буйруғига кўра ёнғин ўчириш бўлинмаларини юбориши;
-агарда ёнғин содир бўлган корхонага юқори чақириқ назарда тутилган бўлса, ёнғиндаги ҳолатга қараб қўшимча куч ва воситалар юбориши;
-ЁХХ билан биргаликда ҳаракат қилувчи хизматлар билан алоқа боғлаб туриши, агарда зарурият туғилса, ушбу хизмат ходимларини ёнғин (табиий офат) содир бўлган жойларга белгиланган тартибда юбориши;
-ЁХХ бўлинмалари ишлаётган жойдаги вазият ҳақида хабар олиб туриш учун зарур бўлган барча чораларни кўриши;
-керакли хизматлар орқали ёнғин содир бўлган корхонадаги вазиятни, газ тарқалиш даражасини, радиация ҳолатини аниқлаши ва қўшимча маълумотлар олганида уларни зудлик билан ёнғин ўчириш раҳбарига хабар қилиши;
-ёнғинга қарши ҳолат ўзгарганлиги ҳақида хабар олинганда, гарнизон тезкор навбатчисига хабар бериши;
-навбатчи сменалар юқори чақириқ билан ёнғин ўчиришга чиққан бўлсалар, гарнизонда ўрнатилган тартиб асосида ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини вақтинча қайтадан жойлаштириши;
-радиоалоқа ўрнатиш қоидаларига риоя қилиши ва назорат қилиши;
-вақти-вақти билан (бир кунда камида 2 марта) ҚДХ, шаҳарнинг навбатчи хизматчилари билан телефон ва радиоалоқани текшириб туриши, шунингдек алоқа тармоқларидаги соатларнинг бир-бирига мос юришини текшириб кўриши лозим.
Республика, вилоят марказларидаги МДХ диспетчери республика, вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ҳақида хабарларни қабул қилиши, агарда зарурият туғилса, ёнғин ўчириш таянч маскани техникасини, қўшни шаҳар ва туманларнинг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини юбориши лозим.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish