Ёнfин хавфсизлиги


Гарнизон техника хизмати бошлиги ва унинг хизмат мажбурияти /1/



Download 2,42 Mb.
bet92/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

9. Гарнизон техника хизмати бошлиги ва унинг хизмат мажбурияти /1/


Гарнизон техника хизмати бошлиғи этиб ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бошлиқлар таркибидан тажрибага эга бўлган шахс гарнизон бошлиғи буйруғига асосан тайинланади.
Гарнизон техника хизмати бошлиғи:
-гарнизонда бор бўлган ёнғин ўчириш техникасини тактик-техник хусусиятларини ва уларни ишлатишда меъёрий ҳужжатларни билиши;
-ёнғин ўчириш ва махсус техникалардан фойдаланишни, техник қаров, таъмирлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатишни ташкил қилиши;
-ёнғин ўчириш ва махсус техникаларни жанговарлигини, техник ҳолатини ва сақланишини назорат қилиши;
-ёнғин хавфсизлиги гарнизони бўлинмаларини таъминлаш учун керакли моддий техник маҳсулотлар миқдорини аниқлаши;
-ёнғин ўчириш енгларидан тўғри фойдаланишни назорат қилиши, ёнғин ўчириш енгларини таъмирлаш учун енглик базаси ишини ташкил қилиши ва уларни асбоб-анжомлар ва керакли материаллар билан таъминлаши;
-йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун чоралар белгилаши ва тадбирлар ўтказиши, ҳайдовчиларнинг касб маҳоратини ошириш учун тадбирлар белгилаши;
-ёнғин ўчириш ва табиий офатларни бартараф қилишда ёнғин ўчириш ва махсус техникалардан фойдаланиш тажрибаларини умумлаштириши ва амалда қўллаши;
-ёнғин ўчириш ва махсус техникалар билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини ва уларнинг ишини таҳлил қилиши, кўрсатилган техникалар ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаши ва амалга ошириши;
-гарнизон бўлинмаларидаги ёнғин ўчириш ва махсус техникаларни синовдан ўтказишни ташкил қилиши ва унинг қандай бажарилаётганини назорат қилиши лозим.


10. Гарнизон ГТХХ бошлиғи ва унинг хизмат мажбурияти /1/
Гарнизон газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати бошлиғи этиб, ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиқлар таркибидан тажрибали шахс тайинланади.
ГТҲХ бошлиғи ёнғин хавфсизлиги гарнизони бошлиғига бўйсунади.
ГТҲХ бошлиғи:
-ГТҲХ базалари ва назорат жойлари ишларини бошқариши, ГТҲХ катта усталарини тайёрлашни амалга ошириши, шахсий таркибни нафас олишга яроқсиз жойларда ишлашга тайёргарликларини, газниқобларини, алоқа воситаларини, хавфсизликни таъминловчи бошқа воситаларни ва махсус ҳимоя воситаларини ҳамда ГТҲХнинг бошқа қуроллари ҳолатини назорат қилиши;
-ГТҲХ иссиқ тутунхоналари ва базалари, назорат жойлари қандай жиҳозланганлигини билиши;
-ГТҲХ шахсий таркибини нафас олишга яроқсиз жойларда машқ қилишларини ташкил қилиши, бошланғич тайёргарликдан ўтаётган ёнғин ўчирувчиларни ҳимояловчи газниқобларда ишлашга ўргатишни ва улардан имтиҳонлар қабул қилинишини назорат қилиши;
-энг яхши ГТҲХ базасини ва аълочи ГТҲХ ходимини аниқлаш мақсадида кўрик-танловлар ташкил қилиб ўтказиши;
-ҳимояловчи газниқоблар билан қуролланган бошқа вазирлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш йўриқномаси асосида йилида камида бир марта амалий машқ ўтказиши ва тузатишлар киритишни ташкил қилиши;
-хавфсизлик кузатувчилари вазифасини бажарувчи шахсларни тайёрлашни ташкил қилиши, ГТҲХ гуруҳларини хавфсизлик кузатиш жойлари билан алоқа қилиш белгиларини ишлаб чиқиши;
-ГТҲХ шахсий таркибининг тиббий кўрикдан ўтказилишини ҳамда шахсий таркибни амалий ишга ўргатишни ташкил қилишда гарнизон ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бошлиқларига ёрдам кўрсатиши;
-ГТҲХ ишини яхшилаш ва материал-техник базаларини кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиши лозим.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish